2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ
СПИСОК ИСПОЛЬЗОВАННОЙ ЛИТЕРАТУРЫ 1. Александрова В.Д. Классификация растительности. - Л.: Наука, 1969. – 257 2. Астахова Т.В. Рудеральная растительность городов Алтайского края: Автореф. дис. … канд. биол. наук. – Барнаул, 2007. – 19 с. 3. Баянов А.В. Синтаксономия естественной травяной растительности северо- восточной части республики Башкортостан // Актуальные проблемы геоботаники: III всероссийская школа-конференция. – Петрозаводск: Карельский научный центр РАН, 2007. –Часть I. – С. 30-33. 4. Лебедева Т.М. Диагностика высших единиц флористической классификации травяной растительности центрального района России // Актуальные проблемы геоботаники: III всероссийская школа-конференция. – Петрозаводск: Карельский научный центр РАН, 2007. –Часть I. – С. 296-300. 5. Махкамов Т.Х. Рудеральные флора и растительность Ферганской долины: Автореф. дис. … канд. биол. наук. – Ташкент, 2009. – 22 с. 6. Миркин Б.М., Мартыненко В.Б., Наумова Л.Г. Значение классификации растительности для современной экологии // Журн. общ. биол. – Москва, 2004. – Т. 65. - №2. – С. 167-177. САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ Юсупова М.Н., Каримов О. Андижон қишлоқ хўжалиги институти Бугунги кунда тобора ортиб бораётган дунё ахолисини сифатли озиқ -овқат махсулотлари билан етарли миқдорда таъминлаш масаласи жахондаги барча мамлакатларда энг устивор вазифалардан бирига айланди. БМТ нинг Озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, хозирги вақтда дунёда 800 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар 8 одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти, дунё аҳолисининг 30 фоиздан ортиғи тўлақонли равишда овқатланмислик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошдан кечирмоқда. Шунинг учун хозирги кунда Ўзбекистон Республикада барча етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жаҳон бозор талабларига жавоб берадиган даражада сифат кўрсаткичларига эга бўлишини тақазо этади. Эндиликда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказилиб мамалакатимизнинг озиқ овқат хафсизлигини таъминлаш 44 юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.Жумладан аҳоли жон бошига етарли миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича энг ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш республикада олиб борилаётган аграр сиёсатнинг негизи ҳисобланади. Ўзбекистонда сабзавот экинлари орасида помидор муҳим аҳамият касб этади. Саломатлик ва гигиена соҳаси олимларнинг ҳисобларига қараганда жон бошига ҳар йили 120 кг сабзавот, шундан 25-35 кг дан помидор ва бодринг истеъмол қилиниши лозим экан. Ўзбекистон Республикасида нафақат помидор ва бодринг экиладиган майдонлар ҳажмини, балки уларнинг ҳосилдорлигини муттасил ошириб бориш лозим ва бу борда иссиқхоналарда сабзавот етиштиришга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. 3еро, иссиқхоналарда етиштирилаётган сабзавот экинлари фитофаг- ларига қарши ўз вақтида, самарали кураш олиб бормай, экинларнинг бир меъёрда ўсиши ва ривожланишини таъминланмай туриб улардан мўл-кўл ва сифатли ҳосил етиштириш мумкин эмас.Аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган ва ошиб бораётган эҳтиёжларини биргина мавсум давридагина эмас, балки йил давомида мунтазам равишда қондириб бориш, витаминларга бой сабзавотлар билан таъминлашда иссиқхоналарнинг аҳамияти каттадир. Ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири – бу серҳосил, турли касаллик, ҳашаротлар, экстримал шароитга чидамли навлар уруғларини танлаб экиш ва экинларни юқори технология асосида парваришлашдир Биз Андижон қишлоқ хўжалик институти иссиқхонасида 2014-2015 йилларда иссиқхоналарда зарар келтирадиган иссиқхона оққанот ҳашарот қарши энкарзия энтомофагини қўллаб экологик тоза махсулотлар ишлаб чиқариб қишлоқ хўжалигига қўллаш учун тавсиялар бердик.Иссиқхона оққаноти тропик тур бўлиб, асосан ҳимояланган майдонда эрта баҳордан кеч кузгача ривожланади. Ўзбекистон шароитида очиқ майдонда ҳам тарқалиб итузумдошлар ва қовоқдошлар оиласи вакилларини кучли зарарлайди. Ҳимояланган ва пана жойларда қишловдан чиқади. Ўзбекистон жанубидаги ўсимликлар, қишда ҳам ўз вегетациясини давом эттирадиган шароитларда, очиқ майдонда ҳам бемалол қишловдан чиқа олади. Йил давомида 9-10 та авлод беради. Зараркунанда ҳаётий цикли давомийлиги, тухум қўйиш даври, тухумини кўп ёки оз қўйилиши, яшовчанлиги турли омилларга боғлиқ бўлади. Бу омиллар ичида асосийлари ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги ҳамда ўсимлик тури ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олиб 2014-2015 йиллари оққанотнинг пуштдорлигига ҳаво ҳарорати ва намликнинг таъсирини ўргандик Кузатувларга кўра агар муҳит 15°С ҳарорат ва намлик 30% бўлса, 46 дона тухум қўйилган, намлик 60% 45 бўлганда 87 ва 90% намликда эса 96 дона тухум қўйган. Ҳарорат 20°С ва 30% намликда 108 та, 60% намликда 211 та ва 90% намликда эса 208 дона тухум қўйган. 25°С оққанот учун оптимал ҳарорат ҳисоблансада, аммо намлик паст бўлса тухум қуйиш ҳам кам бўлади. Жумладан, 25°С ҳарорат ва 30% намликда 93 дона, 60% намликда эса 333та, 90% намликда 290 та тухум қўйган. Ҳаво ҳарорати 30°Сдан ошганда тухум қўйиш 30, 60, 90% намликларда тухум қўйиш 2,2; 3,7; 8,5 мартага камайиб кетган. Оққанотнинг Ўзбекистон иссиқхоналарида кенг тарқалган даври феврал-март ойларига тўғри келади. Иссиқхона оққаноти Ўзбекистонда помидор, бодринг, бақлажон, гаримдори ва бошқа маданий ўсимликларнинг ҳам иссиқхонада ҳам очиқ даладаги асосий зараркунандалардан бири бўлиб қолди. Янги ва қулай экологик шароитга келиб қолган оққанот қисқа вақт ичида Ўзбекистоннинг кўпчилик худудларига тарқалиб улгурди. Унинг оммавий тарзда кўпайишига фақатгина иссиқхоналарнинг кенгайиши эмас, балки Ўзбекистонда очиқ даладаги қулай муҳит ва озуқа ўсимликларининг турлари бўйича кўпгина етарли бўлиши ҳам сабабчи бўлди. Иссиқхонадаги кузатувларимизга кўра иссиқхона оққанотининг зарар келтириши унинг барг юзасини эгаллаш даражасига қараб ортиб бориши маълум бўлди, ҳамда бодринг ўсимлиги иссиқхона оққаноти билан 4-5 балл даражада эгаллаганда амалий жиҳатдан деярли барча ҳосил нобуд бўлиб, қолган ҳосил ҳам қаттиқ зарарланиш натижасида майда, сифатсиз бўлиши кузатилди. Ҳақиқатдан ҳам иссиқхоналарда оққанотни сонини энкарзия паразити бошқара оладими деган саволни олдимизга қўйиб иссиқхоналарда ишлаб чиқариш тажрибаларини қўйдик.Республикамизнинг иқлимидан келиб чиқиб, иссиқхоналарда 2 марта экин алмашлаб экилади. Биринчи экин экиш (кузги-қишки) август ойида бошланиб келгуси йилнинг январ ойигача давом этади, иккинчи экин экиш (қишқи-баҳорги) феврал ойининг биринчи декадасидан бошланиб июн ойининг учинчи декадасигача тўғри келади.Кўчат экиладиган сўнг, иссиқхоналарга оққанотни учиб келиши, ҳамда кўчат билан кириб келишини ҳисобга олиб энкарзияни зараркунанда сонига қараб 1:10 нисбатда қўйиб юборилади Энкарзия октябр ойига келиб, оққанотнинг ривожланиб ва тарқалиб барча ўсимликларда борлиги кузатилди. Шу билан бирга унинг 60-70% ни энкарзия зарарлаганлиги кузатилди. Ноябр ва декабр ойларида ҳам оққанотнинг сонини паразит бошқариб турди. Бу даврда иссиқхонада зараркунанда ва паразит сони ҳам юқори бўлди. Октябр ойига келиб, оққанотнинг ривожланиб ва тарқалиб барча ўсимликларда борлиги кузатилди. Шу билан бирга унинг 60-70% ни энкарзия зарарлаганлиги кузатилди. Ноябр ва декабр ойларида ҳам оққанотнинг сонини паразит бошқариб турди. Бу даврда 46 иссиқхонада зараркунанда ва паразит сони ҳам юқори бўлди. Зараркунандаларнинг сони иқтисодий ҳавфлилик чегара мезонидан (ИХЧМ) паст ҳолатда ушлаб турилди. Январ ойининг иккинчи ўн кунлигида помидор ўсимлиги олиб ташланиб, тупроқ ишланиб, тупроққа гўнг ва минерал ўғитлар киритилди ва экин экишга тайёр қилиб қўйилди. Февралнинг иккинчи ўн кунлигида иккинчи экин (қишқи-баҳорги) экилди. Хулоса қилганимизда хозирги кунда иссиқхона оққанотига қарши энкарзия паразити билан химоя қилинганда сабзовот экинларида захарли кимёвий моддалар эмас кишилар саломатлиги учун хавфсиз махсулотлар ишлаб чиқарилди. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling