2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


  моддалар – глюкозид ва алколоидлар (ринантин, аробанхолин)  бўлганлиги сабабли чорва моллари уни емайди.  Хулоса


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

51 
моддалар – глюкозид ва алколоидлар (ринантин, аробанхолин) 
бўлганлиги сабабли чорва моллари уни емайди. 
Хулоса. Шумғияда, хусусан миср шумғиясида шароитга 
мослашиш ва полиморфизм хусусиятлари кучли ривожланган бўлиб, 
наслий бўлмаган ва ўзгарувчан морфологик хусусиятларга эга. 
Паразитнинг хўжайин-ўсимликларда узоқ вақтлар паразитлик ҳаёт 
тарзи унда жуда кўп уруғ ҳосил қилиш ва уларда бир неча йиллар (10-
15 йил ) унувчанлигини сақлаб қолиши хусусиятлари шаклланган. 
Паразитнинг уруғлари асосан тупроқнинг 20-30 см чуқурлигида 
жойлашганлигини инобатга олиб, шудгорни чуқур ўтказишни (30-35 
см) паразитга қарши курашда қўллаш мумкин.
Хўжайин-ўсимликга паразитнинг асосий зарарли таъсири уни 
тупроқ юзасига униб чиққунча бўлади. Паразит ўсимлик-шумғияга 
қарши самарали кураш усулларини ишлаб чиқишда унинг барча 
биологик хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. 
Адабиётлар 
1. Кабулов Д.Т. Биология видов заразихи. Труды Самаркандского госуниверситета. Вып. 
187. 1970. 
2. Бейлин И.Г. Борьба с повиликами и заразихами. Москва., 1967. 
3. Грушевой С.Е., Матвиенко Т.М. Цветковые растения-паразиты. Москва, Колос. 1950.
4. Загоровский А.В. Заразиха и меры борьбы с ними. Фрунзе, 1956. 
5. Умурзаков Э.У. Влияние ГМК на засоренность табачной плантации заразихой.-В сб. 
ТашГУ, Сорные растения орошаемых земель Узбекистана и совершенствование меры 
борьбы с ними.-1988. С.34-36.
6. Антонец Н.П. Фитомиза против заразихи. Защита растений, 1970 , № 7. 
7. Кабулов Д.Т. , Бронштейн Ц.Г. Перспективы биологического метода борьбы с заразихой. 
Труды СамГУ, Самарканд,1961, вып. 109. 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СОЯ ЎСИМЛИГИНИНГ
“ГЕНЕТИК-1” НАВИНИ ТАКРОРИЙ ЭКИН СИФАТИДА ЭКИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ. 
А.А.Юлдашев, О.А.Ахмадалиева, А.С.Эргашева. 
Андижон давлат университети 
Бугунги кунга келиб бутун дунёда аҳоли сони кундан кунга ортиб 
бормоқда. Республикамизда хам бу кўрсаткич охирги йилларда 31 млн. 
дан ортиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Тобора ортиб бораётган аҳолини 
озиқ- овқатга бўлган талаби ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда 
инсоният олдида турган энг катта муаммолардан бири ҳам озиқ-овқат 
муаммосидир. Экин майдонларининг камайиб бориши ва бу 
майдонлардан олинадиган махсулот миқдорининг озлиги илм-фандан 
янги технологияларни ишлаб чиқишини талаб этади. Жумладан, кичик 
экин майдонларига юқори ҳосил берувчи навларни экиш ва шу билан 


52 
бирга ернинг унумдорлигини сақлаб қолиш ҳозирги кундаги биринчи 
даражали вазифа ҳисобланади.
Бунинг учун, албатта, қишлоқ хўжалик экинлари орасидан озиқ-
овқат, фармоцевтика ва чорвачиликда максимал фойдаланиш мумкин 
бўлган ўсимликни танлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Республикасизда 
бу борада ғўза ўсимлиги олдинги ўринларда туради, лекин, бизнинг 
қуёшли юртимизда ғўза ва буғдой ўсимликлари билан бир қаторда соя 
ўсимлигини ҳам экиб юқори ҳосил ва фойда олиш имконияти мавжуд. 
Ҳозирги кунда дунё амалиётида соя ўсимлигидан соя сути, соя соуси
тофу, мисо, соя уграси, соя ёғи, соя уни каби махсулотлар олиниб, 
ундан озиқ-овқат саноатида, фарм-саноатида, енгил саноатда ва бошқа 
кўплаб йўналишларда фойдаланиб келинмоқда. Унинг мойи истеъмол 
бўйича, мойли ўсимликлар орасида дунёда биринчи ўринда туради 
(Р.Эриксон, 2002). Бу йўналишларда АҚШ дунёда соя сиёсатини 
бошқариб келмоқда.
Ҳозирги кунда Республикамизда 1 млн. га суғориладиган ерларга 
кузги буғдой экилиб келинмоқда, шундан буғдойдан бўшаган, камида 
500-600 минг га ер майдони фойдаланмасдан қолиб кетмоқда. Шу 
ерларга соя ўсимлигининг тезпишар навлари иккинчи экин сифатида 
экилса, атмосферадаги эркин азотни йиғиш хисобига (Rhizobium 
jаponicum туганакли бактериялар ёрдамида) тупроқ унумдорлигини 
оширишга, озиқ-овқат ва чорвачиликнинг озуқа заҳирасини 
бойитишимкониятига эришилади.
Далилларга қараганда, соя ўсимлиги такрорий экин сифатида 
экилганда вегетация даврида тупроқни гектарига 40-45 кг соф азот 
билан бойитади, унинг илдиз физиологияси асосида тупроқда 
фойдаланиб бўлмайдиган фосфор бирикмаларини ўсимлик фойдалана 
оладиган ҳолатга ўтказади.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, ЎзРФА генетика ва 
ўсимликлар экспериментал биологияси институти билан хамкорликда
соя ўсимлигининг “Генетик-1” навини, Андижон вилояти иқлим 
шароитида экиб тажриба ишларини олиб бордик.Андижон вилоятида 
экилган “Генетик-1” нави, тезпишар нав бўлганлиги сабабли 85-90 
кунда пишиб етилди ва Сирдарё, Тошкент вилоятларидагикаби бир хил 
натижа кўрсатди
(1-жадвал).

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling