53
2
Ўсимлик бўйи
45-50 см
3
Бўғинлар сони
10-11 дона
4
Ўсимликдаги дуккаклар сони
80-100 дона
5
1 бўғиндаги дуккаклар сони
2-11 дона
6
Дуккакдаги дон сони
2-3 (4)дона
7
1000 та дон оғирлиги
120-125 гр
8
Хосилдорлиги
20-25 ц.га
Тажриба натижаларига кўра детерминант типдаги бу ўсимликнинг
1000 та дони таркибида оқсил миқдори 50%, ёғ миқдори 21%, Углевод
ва бошқа моддалар 28-29% кўрсаткични намоён қилди (2-жадвал).
2-жадвал
Соя ўсимлигининг“Генетик-1” навида 1000 та дони (120-125
гр)таркиби
Оқсил
Ёғ
Углеводлар
Витаминлар
Энергия
миқдори
(100 гр сояда)
50%
21-22%
29-28%
D, V, E, В
6
381 ккал
Бундан ташқари соя ўсимлиги илдизида Rhizobium japonicum
тугунаклар ёрдамида ҳаводаги эркин азотни йиғиб тупроқни азотга
бойитади.Тупроқдаги кальций фосфат моддаларини ўсимлик озуқалана
олмайдиган шаклларини парчалаш ҳисобига эркин фосфатларни ҳосил
қилиб, ҳам ўзи, ҳам кейинги экин учун озуқа
мухитини
яратади.“Генетик-1” нави экилган майдонларга келгуси йили ғўза
ўсимлигини экканимизда гектаридан 3-4 ц. ортиқ хосил олишга
эришилди.
“Генетик-1” нави Республикамизнинг суви етарли ҳамма
вилоятларида асосий ҳамда такрорий иккинчи
экин сифатида экишга
рухсат этилган. Чунки бу нав фотонейтрал узун-қисқа кунни эътиборга
олмайди.
Республикамизда
қишлоқ
хўжалиги
соҳаси
яхши
ривожланганлигини инобатга олиб, тупроқдаги азот миқдори ва
унинг
унумдорлигини оширишда, Соянинг “Генетик-1” нави,буғдой-соя-ғўза
схемаси асосида алмашлаб экишда тупроқнинг
унумдорлигини
тикловчи энг мутаносиб экиндир.
Агар ушбу экиннинг барча фойдали сифатлари ҳисобга олинса, у
ҳолда иқтисодий самарадорликни бир неча бор оширишга эришиш
мумкин.