2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ЭНДЕМИКЛАРИНИНГ СИСТЕМАТИК ТАХЛИЛИ
№
Оила Туркум Тур Ҳаётий шакли 1 Гинкгодошлар- Ginkgodoshlar Гинкго-Ginkgo Икки бўлак баргли гинкго-Ginkgo biloba Дарахт 2 Саллагулдошлар Paeoniaceae- Paeonia-Саллагул Ёввойи саллагул Paeonia hybrida- Кўп йиллик 3 Гултожиҳўроздошлар - Амарант-Amarantus Amarantus. hybridus Кўп 65 Amarantaceae йиллик 4 Далачойдошлар- Hypericaceae Далачой-Hupericum Тешик чойўт- Hupericum perfaratum Кўп йиллик 5 Нашадошлар Cannabaceae Humulus L. Хмель(қулмоқ ) Оддий хмель(қулмоқ Humulus lupulus L.- кўп йиллик 6 Гулхайридошлар- Malvaceae Бўритароқ-Hibiscus Сурия бўритароғи- Hibiscus syriacus Бута 7 Раънодошлар-Rosaceae- Япон беҳиси- Chaenomeles Япон беҳиси Chaenomeles japonica Бута 8 Сохтакаштандошлар- Hippocfstanaceae Сохта каштан- Aesculus Aesculus Дарахт 9 Asteraceae - Қоқиўтдошлар Matricaria - Мойчечак Matricaria recutita - Қирқмабарг мойчечак бир йиллик ўт Тирноқгул Calendila L - Calendula officinalis L - Доривор тирноқгул бир йиллик ўт Бўймадорон – Achillea L. Оддий бўймадорон – Achillea millefolium L кўп йиллик Artemisia- авisitium Аччиқ эрмон - Artemisia- авisitium кўп йиллик 10 Cannabaceae- Нашадошлар Humulus L. Хмель(қулмоқ ) Humulus lupulus L.- Оддий хмель(қулмоқ кўп йиллик 11 Apiaceae –Зирадошлар Арпабодиён Pimpinella - Pinpinella anisum- Аниссимон арпабодиён бир йиллик ўт 12 Ялпиздошлар – Lamiaceae Ялпиз – Mentha L. Дала ялпиз - Mentha arvensis L. Кўп йиллик Лимонўт – Melissa L. Доривор лимонўт - Melissa officinalis L Кўп йиллик Иссоп-Hyssopus Доривор иссоп- Hyssopus officinalis Кўп йиллик Мармарак- Salvia Доривор мармарак - Salvia officinalis L Кўп йиллик Қуддус-Stachys Сертук қуддус- Stachys setifera Кафедра талабалар ва магистрлари ушбу ўсимликлар бўйича битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертация ишларини олиб бормоқдалар. Юқорида келтирилган ўсимликларни биологияси ўрганилиб, уларни кўпайтириш бўйича тавсиялар тайёрланмоқда. Интродукция қилинган ва доривор ўсимликларни асраб, уларни келажак авлодга етказиб 66 беришимиз зарур. Негаки, табиат томонидан инъом этилган бундай неъматларни асрашимиз ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ЭНДЕМИКЛАРИНИНГ СИСТЕМАТИК ТАХЛИЛИ Н.М.Наралиева., Ф.Ибайдуллаев Андижон давлат университети Ҳозирги вақтда Фарғона водийсида табиий ландшафтларни сақлаб қолиш масаласи жуда долзарб экологик муаммолардан бири бўлиб турибди. Маълумки водийнинг барча экосистемалари юз йиллар давомида кучли антропоген омиллар таъсирига учраган. Инсонларнинг атроф-муҳитга бўлган таъсирини кучайиши маҳаллий (табиий) ўсимликлар қопламларини қисқаришига, ландшафтларнинг бир хиллигига, эндем ва камёб турлар популяцияларининг йўқолишига олиб келди (Тожибаев ва бошқ., 2003). Бунга мисол қилиб Қурама тоғ тизмасининг Бетагалик бўлагининг юқори қисми, Чодак, Чоркесар дарёларининг ўрта ҳавзалари (Тожибаев ва бошк., 2003) ва бошқаларнинг ҳозирги кундаги ҳолатини кўрсатиш мумкин. Фарғона водийси флорасида ёввойи, инвазив турлар сонининг йилдан йилга ошиб бораётганлиги ҳам табиий флора таркибини ўзгариб бораётганлигидан далолат беради (Махкамов, 2009). Аҳоли сонининг ўсиши, яшаш жойларининг кенгайиши ва рекреацион активликнинг ошиши сабабли геофитлар – ёввойи пиёз, лола, эремурус, гулсафсар, крокуслар ва бошқалар популяциялари биринчи даражали қўриқлаш объектларига айланиб бормоқда. Бундай ўсимликлар нафақат чорва боқилишидан ёки ерларнинг хўжалик учун ўзлаштирилишидан, балки маҳаллий аҳоли томонидан гулдасталар учун йиғилишидан ҳамда оммавий кўчат тайёрланишидан ҳам камайиб бормоқда (Каримов, Наралиева , 2016). Ҳозирда Фарғона водийсида, умумий ер майдони 18,4 км 2 бўлган “Ёзёвон” табиий ёдгорлигидан бошқа маҳаллий биохилма-хиллик қўриқланадиган табиий ер майдонлари мавжуд эмас. Фарғона водийси ўсимлик қопламларини узоқ йиллар мобайнида ўрганилишига қарамай, водий флорасининг ҳозирги ҳолати, турлар рўйҳати, унинг таркиби, тарқалиши ва табиий популяциялари ҳолати ҳақидаги маълумотларни акс эттирган манбалар ҳам етарли эмас. М.М.Арифханованинг (1967) Фарғона водийси флораси ҳақидаги (2625 тур) маълумотлари эса анчагина эскирган. Сўнгги йиллардаги ботаник изланишларни (Шоназаров, 1967; Худайбердиев, 1996) ҳисобга олмаганда, флоранинг алоҳида компонентлари, етакчи оилалари ёки ҳаётий шакллари ва шу каби йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмаган. 67 2009-2016 йилларда олиб борилган флористик ва таксономик изланишлар натижасида янги топилмалар (Тожибаев, 2009; Тожибаев, Наралиева, 2011; Лазьков ва бошқ., 2011), фанга номаълум бўлган (Khassanov, Fritch, 1994; Fritch, Khassanov, 2008; Khassanov, Tojibaev, 2009, 2010; Tojibaev, 2009; Тожибаев ва бошқ., 2014; Tojibaev et al., 2014 ва бошқ.) турлар ҳисобига сезиларли даражада кенгайди. Манбаларда Марказий Осиёда 7000 яқин ўсимлик маълум бўлиб, уларнинг 3336 тури (46%) эндeмик турлар ҳисобланди. Ўзбекистон флорасида эса эндeмизм унча юқори эмас, охирги маълумотларга кўра 4500 турнинг 40 га яқини (9,2%) эндeмиклар ҳисобланади (К.Хайдаров, К.Хожиматов) . 2010-2016 йилларда Фарғона водийсининг табиий ландшафтларида олиб борилган дала тадқиқотлари, флористик ва геоботаник изланишлар натижасида мазкур худуд флорасининг замонавий таркиби аниқланди. Жумладан, Фарғона водийси флорасида эндемикларнинг популяцион ҳолати, индивидлар сони, ёш тузилмаси ва ареаллари, салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш муҳим вазифа сифатида ўрганилди. Олиб борилган флористик тадқиқотлар ҳозирда Фарғона водийси флорасида 71 эндемик тур учраши аниқланди (жадвал). Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling