2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


ФАРҒОНА ВОДИЙСИ КАТТА ШАХАРЛАРИДА ТАРҚАЛГАН


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ КАТТА ШАХАРЛАРИДА ТАРҚАЛГАН
ТУПРОҚ СУВЎТЛАРИНИНГ ҲАЁТИЙ КЎРИНИШ-БИОЛОГИК 
СПЕКТРЛАРИ 
Мамасолиев С. Т.,Усмонов Д.Д. 
Андижон давлат университети 
Тупроқдаги сувўтлар ўзлари мавжуд бўлган экологик ҳаётий 
шароитга мосланишларни ҳосил қилиши туфайли турли систематик 
гуруҳларга мансуб турлари ҳам ўхшаш морфологик кўриниш ҳосил 
қилади. Организмлардаги белгиларни конвергенцияланиши уларнинг 
фақат умумий биологик хоссалари билангина эмас, тана тузилишларида 
морфологияси бўйича ҳам ўхшашликларни хосил бўлишига олиб 
келади[1].Тупроқлардан аниқланган сувўтлар турларини флористик 


70 
жихатидан тахлил қилиб уларнинг сонини кўрсатганда одатда “бир 
ҳужайрали”, “колонияли”, “ипсимон”, “тармоқланган ипсимон”, 
“кўкяшил” атамаларидан фойдаланиб экологик маъно беришга ҳаракат 
қилинди.Бу ўринда турли муаллифлар турлича талқин қилишади. 
Тупроқдаги сувўтларнинг биологик спектрини ҳудди юксак 
ўсимликларнинг ҳаётий шаклларини тахлил этилгандай баён қилиниши 
ўрганилаётган флора хақида тўлароқ маълумот олиш имконини 
беради[1,2,3]. 
Республикамизда 
олиб 
борилган 
альгологик 
тадқиқотларда 
альгофлоранинг 
биологик 
спектри 
хақидаги 
маълумотларни учратмадик. Бундай тахлиллар бизда ҳали сувўтларнинг 
флорасини ўрганишда тадбиқ этилгани йўқ. Қўлланилган усул 
морфологияси асосида бўлса ҳам сув ҳавзаларида тарқалган ва 
тупроқлардаги сувўтларнинг биологик спектри бўйича фойдаланилган 
атамалар фарқ қилади. Ушбу тадқиқотимизда Э.А.Штина, М.М. 
Голлербах(1976) таклиф этган тупроқ сувўтларининг ҳаётий кўриниш-
биологик спектрларидан фойдаланган холда талқин келтирамиз.
Бизнинг тадқиқотларимиз бўйича флоранинг таксономик таркиби 
ўрганилганда қуйидагича натижалар олинди.Флорани биологик 
спектрида танасининг атрофида шилимшиқ ўрамани ҳосил қилиб, 
тупроқ ораси ва юзасида юпқа парда ҳосил қиладиган тиним даврини 
зигота, спора, қисман вегитатив ҳолатда ўтказадиган Р-формалар 38 тур 
билан жами альгофлорадаги турлар сонининг 1/4 қисмини (24,5%) 
ташкил қилди. Улар бир ҳужайрали ҳаётий фаолияти асосан тупроқ 
орасида, қулай шароит –намлик, ҳарорат, ёруғлик етарли бўлганда 
унинг юзасида “кўкариб” қолишга сабаб бўлади. Колония ҳосил 
қиладиган яшил ва сариқяшил Сh–формалар 26 тур билан 17,76 % дан 
иборат. Тупроқ юзасидаги намлик ёки бошқа сувўтларининг шиллиғи 
билан бирга учрайдиган ёруғсевар, тузга чидамли, ривожланиш даври 
қисқа вақт рўй берадиган, ҳаракатланиб нам жойга ўтаоладиган В-
формалар 28 тур билан 18,06% ни ташкил қилди. Улар ипсимон 
тузилишли, гетероцистаси йўқ, танасида шилимшиқ сезиларли холда 
ҳосил бўлмайдиган цианобактериялардан иборат С-форма 21 турдан 
(13,54%) иборат. Қайд этилган 4 форма жами альгофлоранинг ¾ 
қисмига яқинини (73,63%) ташкил қилди. 
Қурғоқчиликка, экстермал ҳароратга чидамсизяшил ва сариқяшил 
сувўтларнинг бир ҳужайрали тузилишга эга бўлган, миксотроф 
озиқланишга ўтаоладиган[1,2,4] Х-формалар 13 турдан (8,38%) иборат. 
Шунга яқин (12 тур, 7,74%) бизнинг мълумотларимиз бўйича 
Tribonemataceaeоиласини 
туркумларининг 
турларидан 
иборат. 
Қурғоқчилик, иссиққа ўта чидамлилик ҳусусиятига эга Мicrocoleus 
vaginatus (M-форма) ва намтупроқ юзасида бахмалсимон яшил 


71 
кўринишни ҳосил қиладиган Vaucheria terrestris (V-форма) бир турдан 
иборат.
Шуни таъкидлаш лозимки, флорани қайси усулни қўллаб ўрганиб 
тахлил этилишига қарамай олинган тупроқ намуналаридан намоён 
бўлган турлар сони ҳисобга олинади. Тупроқдаги сувўтларни 
фитоценоздаги иштироки ҳисобга олинмайди. N-форма орасидаги 
Nostoc 
commune 
бизнинг намуналаримизда хали макроскопик 
кўринишни ҳосил қилмаган, у дастлабки ипсимон холда эди[1,2]. 
Альгофлоранинг формуласи қуйидагича C
40
B
29
Ch
26
P
21
X
13
H
12
N
8
M
1
V
1
кўринишни ҳосил қилди. 
Биологик спектрни ташкил қилган формалар орасида сувларга хос 
турлар ҳам учради. Уларнинг турлари оз. 
Шундай қилиб,флоранинг систематик таркиби ўрганилган 
тупроқларда 10 хил биоформага мансуб сувўтларнинг турлари 
тарқалган. Уларнинг орасида ипсимон, коккоид ва монад формалар сон 
жихатидан етакчилик қилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling