2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
 
 
 
 
 
 
 


76 
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА АЙРИМ БУҒДОЙ 
НАВЛАРИНИ ХОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ 
ЎРГАНИШ 
Б.Тўрабоева., Ф.Тўлашева., Б.Холбердиев., С.С.Аманбаева 
Андижон давлат университети 
Буғдой асосий дон экини ҳисобланади А.Блум фикрича буғдойнинг 
қиммати унинг сифати, тами, тўйимлилиги билан белгиланади. [1] 
Буғдой қўнғир бошлилар (Роасеае), (Triticum L) авлодига мансуб 
бир йиллик ўсимлик. Академик Д.Д. Брежнов маълумоти бўйича, 
буғдой авлоди 27 та маданий ва ёввойи турларга эга. Буғдойнинг ҳамма 
турлари жинсий ҳужайрасидаги хромосомалар сонига қараб 4 та 
генетик гуруҳга бўлинади. Хўжалик хусусиятларига қараб 2 гуруҳга 
ажратилади. Булар ҳақиқий ёки яланғоч донли буғдойлар, полбасимон 
ёки уруғи қобиқли буғдойлардир. [2] Ҳақиқий бугдойнинг юмшоқ 
буғдой (Triticum aestivum) ва қаттиқ буғдой турлари (Triticum durum) 
дунё деҳқончилигида буғдой экин майдонларининг асосий қисмини 
эгаллайди. Биз ўз илмий изланишларимизда кузги юмшоқ буғдой 
Tr.aestivum L.- турига мансуб навларни ўргандик. Юмшоқ буғдой қутиб 
доирасидан бошлаб жанубий ярим шаргача экилади. Турнинг 100 та 
турхиллари мавжуд. [3], [4], [5], [6] 
Кузги буғдой октябрь – ноябрь ойларида экилади. Кузги буғдой 
бахоргига қараганда паст харорат ва курғокчиликка чидамли бўлиб 15 – 
20 кун олдин пишади. У горимсел – иссиқ шамол таъсирида яхши 
сақланади . 
Ўзбекистонда кузги буғдой кўпроқ хосил беради. Лалми ерларда 
гектаридан ўрта хисобда 10 – 12 центнер, намгарчилик етарли бўлганда 
янада кўпроқ хосил беради. Суғориладиган ерларда хосилдорлик 30 – 35 
центнерга етади. Бир гектар ерга 90 – 110 кг уруғ экилади. 
Ўзбекистонда буғдой асосий экинлардан бири ҳисобланиб, унинг 
экин майдони 1,3 млн. дан ортиқроқ гектарни ташкил қилади. Ҳозирда 
республикамизда кузги юмшоқ буғдойнинг 47, кузги қаттиқ буғдойни 9 
та, баҳори юмшоқ буғдойни 2 та нави давлат реестирига киритилиб, 
республика худудида экишга тавсия этилган.
Биз ўз тажрибамизда кузги юмшоқ буғдойнинг махаллий “Бобур” 
ва интродуцент “Таня” навларини ўргандик. 
“Бобур” нави. Суғориладиган ерларда ғалла ва дукаккли 
ўсимликлар илмий тадқиқот институтида П.П. Лукьяненко номидаги 
Краснодар қишлоқ ҳўжалик институти билан ҳамкорликда яратилган. 
Ўзбекистон Республикасида 2006 – йилдан Давлат реестрига киритилиб. 
Экишга тавсия этилган.  Ейка (1326 – 600 ) намунасидан икки маротаба 
якка танлаш йўли билан яратилган. Эртапишар, ўрта бўйли, ётиб 


77 
қолишга чидамли. Erytrospermum тур хилига мансуб. Бошоғи 
цилиндрсимон, ўртача зичлик ва узунликда, пишишга яқин бошоғи 
оқиш рангга киради. Дони қизил,йирик, овал шаклида, шишасимон, 
1000 дона дон вазни 41 – 44 гр., дон чоки саёз. Сариқ занг билан жуда 
кам даражада зарарланиши, қўнғир ва поя занги, ун шудринг 
касалликлари билан ўртадан паст, бошоқ фузариози билан эса ўртача 
касалланиши мумкин. Қишга чидамлилиги ўртачадан юқори. 
Қуғоқчилик ва шўрга чидамли. Доннинг технологик ва нонбоплик 
сифати яхши. “Қимматбаҳо” буғдойлар гуруҳига киритилган. Экиш 
меъёри, гектарига 5млн. дона унувчан уруғ ҳисобланади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling