2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

“Таня” нави. Нав П.П. Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ 
ҳўжалик институтида яратилган. Республикамиз шароитида 2005 – 
йилдан бошлаб институт тажриба ҳўжаликларида синалмоқда. 
Тритикале ва буғдойни қайта чатиштириш комбинациясидан олинган 
дурагайлардан уч карра танлаш усули билан яратилган. Ярим пакана 
нав, ётиб қолишга чидамлилиги юқори. Ўрта эртапишар. Тур хили 
Lutescens. Бошоғи пирамидасимонгача, бошоқ зичлиги ва узунлиги 
ўртача. Дони тўкилмайди, бошоқча қобиқлари тухумсимон шаклда, 
кенглиги 3,5 – 4,5 мм., узунлиги 8,0 – 9,5 мм. Елкаси ўртача, тўғри. 
Қилтиқсимон ўсимталари 0,5 – 4,5 см. Дони йирик, сариқ, тухумсимон. 
1000 дона дон оғирлиги 45,4 – 46,5 гр. Сариқ поя занги, ун шудринг
чанг қоракуя касалликларига чидамли. Қўнғир занг, септориоз ва бошоқ 
фузариози касалликларига ўртача чидамли. Совуққа чидамлилиги 
ўртачадан юқори, қурғоқчиликка чидамлилиги юқори. Дон натураси 
795 – 810 г.л. сифат кўрсаткичлари бўйича “қимматбаҳо” буғдойлар 
гуруҳига киритилган. Экиш меъёри, гектарига 5,0 млн. дона унувчан 
уруғ ҳисобида белгиланади.
Ривожланиш фазаларининг қай даражада ўтишига табиий иқлим 
шароит ҳамда қўлланилган агротехник чора тадбирлар, албатта таъсир 
кўрсатади. Шунинг учун биз кузатилаётган навларнинг уруғини аввало 
лаборатория шароитида унувчанлигини кузатдик. Сўнгра олинган 
натижаларни 
дала 
шароитида 
уруғнинг 
унувчанлиги 
билан 
солиштирдик. 
Ўрганилаётган навлар уруғининг лаборатория шароитида униб 
чиқиш даражаси деярли бир хил бўлиб, интродуцент Таня нави 90 %, 
маҳаллий Бобур нави – 91 % унувчанликка эга эканлиги аниқланди. 
Униб чиқиш энергияси уч кундан кейин аниқланганда Таня, навида 70 
%, Бобур навида 73 фоиздан иборат бўлди. 
Дала шароитида навларнинг униб чиқиши одатдагидек бир оз 
секинроқ ҳамда паст даражада, яъни Бобур ва Таня навлари 80 фоиз 
униб чиқди.


78 
Демак, Андижон вилоятининг суғориладиган ерларида экилаётган 
Краснодар ўлкасининг навлари маҳаллий навлар сингари униб чиқиш 
кўрсаткичининг дала шароитида юқори бўлишига нав экилган жойнинг 
мўътадил иқлим шароити таъсир қилган. 
Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, ўрганилаётган навларда 
битта бошоқчадаги уруғкуртаклар сони ва уларда ҳосил бўлган сифатли 
уруғлар сони бир – биридан фарқ қилади. Хусусан, маҳаллий Бобур 
навидаги 4,6 та уруғкуртакдан 2,8 та сифатли уруғлар ҳосил бўлган. 
Таня буғдой навида жами уруғкуртаклар сони 5,6 тага тенг бўлиб, 
улардан 3,6 тасини сифатли уруғ ташкил этади. 
Демак, Таня ва Бобур навида уруғкуртаклар сони ўртача 4,4 та 
бўлиб, шундан Таня навида ҳосил бўлган сифатли уруғлар сони Бобур 
навига нисбатан кўпроқ ( 2,7 та)ни ташкил этди. Бу кўрсаткич 1000 дона 
уруғ вазнининг ортишига ҳам таъсир қилган, чунки Бобур навида 1000 
дона уруғ вазни 41,0 – 44,0грамм бўлса, Таня навида бу – 45,4 – 46,5
граммни ташкил этди. 
Кузги буғдой ҳосилдорлиги – экиш муддати, экиш усули ва 
бошқаларга боғлиқ. Кузги буғдой кеч муддатларда экилганда уруғ 
сийрак униб чиқади, ўсимлик тупланишга улгурмайди. Майсалар 
нимжон бўлиб, совуққа чидамлилиги паст бўлади. Бундай далаларда 
бегона ўтлар кўп бўлади, буғдой ҳосилининг гектарига 8 – 10 центнерга 
камайишига олиб келади. Ўсимлик қишловга 3 – 4 поя чиқариб кириши 
учун кузги буғдой совуқ тушишидан 50 – 55 кун олдин экилиши лозим. 
Экиш муддати учун қулай ўртача ҳарорат бизнинг вилоятимизда 16 – 1 
7

С ҳисобланиб, олиб борилган тадқиқотлар натижасида тажриба 
даласи жойлашган Андижон тумани ҳудудларида энг мақбул экиш 
муддати октябр ойининг иккинчи ярми, деб тавсия этилади. Шунга 
кўра, тажрибада кузатилган кузги юмшоқ буғдой навларининг уруғи
2014 йилда 19 октябрдан 5 ноябргача бўлган муддатда экилди.
Ўрганилган турларнинг фенологик даври мунтазам кузатиб 
борилда ва бу жараён турли муддатларда якунланди.
Бобур навида 230 кун, Таня навида эса 238 кун. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling