2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
 
Олманинг парша касаллиги 
Касаллик белгилари. Касаллик олма дарахтларининг барг, 
гулкосабарглари ва меваларини, барг ва мева бандларини, камроқ 
ҳолларда новда ва куртак тангачаларини (қобиғини) зарарлайди. 
Баргларнинг пастки томонида жигарранг, кулранг ёки зайтун-яшил 
тусли доғлар ривожланади. Битта барг устида битта - иккитадан бир 


62 
неча юзгача доғ пайдо бўлиши мумкин. Вақт ўтиши билан улар ўсади, 
қўшилиб кетади, доғ остидаги ҳужайралар ҳалок бўлади, натижада 
доғлар баргларнинг пастки томонидан ҳам кўринади. Усти доғлар билин 
тўла қопланган барглар буралиб, хунук шакл олади ва ерга тўкилади. 
Ёш меваларда барглардагига ўхшаш доғлар пайдо бўлади, сўнгра улар 
қўнғир тус олади, пробкалашади, усти чатнайди, меванинг шакли 
бузилади. Барг ва мева бандлари зарарланиши улар тўкилишига олиб 
келади. Нам шароитда барг ва мевадаги доғларнинг устида юпқа, 
духобасимон, тўқ-зайтун тусли моғор қатлами ривожланади. Ёз охири – 
куз бошларида зарарланган меваларда ташқи белгилар ривожланмайди 
ёки жуда кичик, тўқ-қўнғир доғлар пайдо бўлади, омборхоналарда 
сақлаш пайтида уларнинг диаметри 0,1-0,4 мм гача ўсади, думалоқ шакл 
ва қора тус олади. Касаллик омборхонада бошқа меваларга 
тарқалмайди. Зарарланган новдаларда унча катта бўлмаган бўртмалар 
ривожланади, улар кейинчалик ёрилади ва новданинг усти кўп 
жойларидан чатнаб кетади; натижада новда ўсиши секинлашади, 
кўпинча қуриб қолади. 
Касалликнинг зарари. Касаллик натижасида мева ҳосилининг 
миқдори ва сифати бевосита (мевалар тўкилиши, бозорбоплигини 
йўқотиши, омборхоналарда сақлаш пайтида чириб кетиши) ва бавосита 
(барглар тўкилиши, дарахтлар ривожланиши сусайиши, уларнинг қиш 
совуғига чидамсиз бўлиб қолиши, мевадаги яралар орқали бошқа 
ҳашарот ва микроорганизмлар кириб олиши ва мевани чиритиши) 
камаяди. Баҳорда салқин ҳаво ва юқори намлик кузатилганда ҳосилнинг 
70 фоизигача ёки кўпроғи йўқотилиши мумкин; касаллик Ўзбекистонда 
(ва қўшни мамлакатларда) ҳам муҳим иқтисодий аҳамиятга эга. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling