2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРДАН
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ Расулов У., Атахажиева Ф., Боходиров У. Андижон қишлоқ хўжалиги институти Ўзбекистон Респуликас Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 12 апрелда қабул қилинган “мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Мамлакатимиз қайта ишлаш корхоналарини хом ашё ресурслари билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорларни йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз махсулотлари билан барқарор тўлдириш, шунингдек ташқи базорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган хўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот махсулотларини экспорт қилиш хажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизимни шакиллантириш бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида пахтачиликни ва бошқа техник экинлар етиштиришни ривожлантириш, аҳолини ўзимизда етиштирилган дон, сабзавот, картошка, мева, узум, цитрус ва полиз экинлари маҳсулотлари билан тўла таъминлаш вазифаси қўйилган бўлиб, бу соҳада мустақиллик йиллари давомида муайян муваффақиятларга эришилди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва ҳосилдорликни кескин ошириш учун имкониятлар мавжуд. Буни амалга ошириш учун ўсимликшуносликнинг замонавий интенсив технологияларини қўллаш, жумладан экинларни ўсув даврида ва йиғилган ҳосилни омборхоналарда сақлаш пайтида зарарли ҳашаротлар ва касалликлардан ишончли ҳимоя қилиш лозим. Экинларни касалликлардан ҳимоя қилиш учун биринчи навбатда касаллик қўзғатувчи организмларни тўғри аниқлаш, уларнинг биологияси ва экологик факторларга талаблари, ривожланиши, тарқалиши, бир мавсумдан иккинчисигача қандай сақланиши ҳақидаги ва бошқа маълумотларга эга бўлиш ва шулар асосида экинни ҳимоя қилишнинг самарали усулларини билиш ва уларни тўғри муддатларда қўллаш лозим бўлади. Бунинг учун энтамология ва фитопатология асосларини, жумладан юқорида келтирилган маълумотларни чуқур 61 ўзлаштирган, экинларда учрайдиган касаллик қўзғатувчиларини тўғри аниқлай оладиган, самарали кураш чораларини аниқ биладиган ва уларни ўз вақтида қўллашни ташкил қила оладишнинг негизи ҳисобланади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда боғдорчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки мазкур сохани ривожлантириш орқали, биринчи навбатда, республикамиз аҳолисини мева ва ундан тайёрланадиган сифатли экологик махсулотлар билан таъминлашга эришилади. Шунингдек, мева ундан тайёрланадиган саноат махсулотларини четга экспрт қилиш орқали иқтисодийтга яхшигина даромад ҳам келтириши мумкин. Мева ва узум етиштиришда, уларни хосилдорлигини оширишда, маҳсулот сифатини яхшилашда, ялпи ҳосилни кўпайтиришда ўсимликларни зараркунанда ва касалликлар ҳамда бегона ўтларга қарши кураш муҳим аҳамиятга эгадир. Олма дарахти ўзининг аҳамияти жиҳатидан Республикамизда асосий мевали дорахтлардан бири хисобланади. Унинг мевалари таркибида одам органзими учун зарур бўлган турли хил витаминлар ва минералларни кўплиги билан алохида ажралиб туради. Олманинг кеч пишар турларидан олинган мевалар кейинги йил бахорнинг охиригача яхши сақланиши мумкин. Шунинг учун ҳам олманинг серхосил, турли иқлим шароитларига зараркунанда ва касалликларига чидамли навларини яратиш ҳамда кенг майдонларда экилиб, сифатли ва юқори ҳосил олишга катта эътибор берилмоқда. Ўрта Осиё шароитида мевали дарахтлар турли хил зараркунанда ва касалликлар билан кучли зарарланади. Бунинг сабаби табий иқлим шароитини қулайлиги ва озуқа манбасини етарлилигидир. Олма дарахтида озиқланиш жихатидан турли гурух бўғим оёқли хайвонлар наъмуналари, жумладан барг, мева, илдиз зараркунандаларини учратиш мумкин. Шунинг учун мевали дарахтларнинг зарари кундан кунга ошиб бормоқда бу зарарни камайтириш мақсадида Андижон вилояти шароитида мевали дарахтларнинг асосий зарарли организмларни ўрганилиб унга қарши кураш чоралари қўлланиллаш долзарб муаммолардан хисобланади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling