2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар
92
Ишнинг максади: Юкоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда хам бу ўсимликни майдонлари кенгайтирилиб, ўсимликдан ўз ўрнида оқилона фойдаланишимиз лозим. Шу мунособат билан Тошкент шароитида лимонўт ўсимлигини ўстиришни мақсад қилдик. Олинган натижалар: Лимонўтни яхши ривожланиши, ундан сифатли ва мўл ҳосил етиштириш учун уларни ўғитлаш, суғориш муддатларини тўғри белгилаш, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашишга эътиборни қаратиш лозим. Лимонўт экиладиган ерларни кузда ер ҳайдаш олдидан гектарига 20 – 30 тоннадан маҳаллий ўғит ва фосфор ўғитини бериб, 25 – 30 см чуқурликда ҳайдаб қўйиш лозим [2]. Лимонўт ёруғсевар, намсевар ва кўп йиллик ўсимлик бўлгани учун уруғидан ёки илдизпоясини бўлиб экиш йўли билан кўпайтирилади. Лимонўт кеч кузда ёки эрта баҳорда экилади. Уруғларни экиш учун уларни тозалиги 94 – 96% ва унувчанлиги 75 – 80% дан кам бўлмаслиги лозим. Мазкур ўсимликнинг уруғини эрта баҳорда экишдан олдин ерни текислаб, 6 – 8 см чуқурликда юмшатилади ва бегона ўтлардан тозалаб, тупроқ ҳарорати 12 – 15 0 С бўлганда уруғлар 2 – 3 см чуқурликга экилади ва гектарига 6 – 7 кг уруғ сарфланади. Уруғлар қатор оралари 60 см қилиб экилади, агар тупроқда нам етарли бўлмаса уруғлар униб чиқиши учун суғорилади. Уруғлар экилгандан сўнг 10 – 12 кунда униб чиқади. Лимонўтни парвариш қилиш дастлабки майса ҳосил бўлиши билан бошланади. Майсаларда 3 – 4 та чинбарг ҳосил бўлганда қатор оралари юмшатилади ва 20 – 25 см оралиғида 2 – 3 тадан ўсимлик қолдириб, ягана қилинади. Ўсимликнинг биринчи озиқлантириш майсалар униб чиққандан кейин гектар хисобига 30 кг азот ва калий ўғити берилади. Иккинчи озиқлантиришни ўсимликни шоналаш даврида ўтказилади ва гектарига 30 кг дан азот ва 20 кг дан калий ўғити бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Суғоришдан кейин лимонўтнинг қатор оралари юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Мавсум давомида лимонўт экинзорлари ҳаво ҳарорати ва намгарчиликни ҳисобга олган ҳолда 9 – 10 марта суғорилади. Ҳар 3 – 4 марта суғорилгандан кейин ўсимлик оралари юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Унумдор ерларга экилган, бегона ўтлардан тозаланган, маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилган, чуқур культивация қилинган лимонўт экинзорларини 5 йил сақлаб ҳосил олиш мумкин. Бунда қайта экиш талаб этилмайди. Унинг хомашёлари (ер устки кисми) июль-август ойларида ўриб олинади. 93 Лимонўтнинг хомашёси жуда нозик бўлганлиги учун тезлик билан қуритилмаса сифати бузилади [3]. Доривор лимонўт экилган майдонларнинг гекгаридан 1 тоннагача барг йиғиб олиш мумкин. Ўсимлик тўлиқ гуллаган вактида юқори учидан 20—30 см узунликда (поянинг пастки баргсиз қисми олинмайди) қирқиб олинади ва соя, хаво ўтиб турадиган ерда қуритилади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling