2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


  ДОРИВОР ЛИМОНЎТ — MELISSA OFFICINALIS L. НИ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

91 
ДОРИВОР ЛИМОНЎТ — MELISSA OFFICINALIS L. НИ 
ТОШКЕНТ ШАРОИТИДА ЎСТИРИШ 
Юлчиева М. Т. 
Тошкент фармацевтика институти 
Ишнинг 
долзарблиги: 
Хозирги 
кунда 
кўпгина 
дори 
воситаларининг асосий хом ашёси доривор ўсимликлардан тайёрланади. 
Ахолини доривор ўсимликларга бўлган эҳтиёжини кондириш мақсадида 
доривор ўсимликларни экиб ўстириш долзарб масалалардан бири 
хисобланади. 
Доривор лимонўт — Melissa Officinalis L. ясноткадошлар — 
Lamiaсeae (лабгулдошлар — Labiatae) оиласига мансуб, кўп йиллик, 
майин туклар билан қопланган, 30-60 см баландликдаги ўт ўсимлик. 
Пояси 4 қиррали, битта ёки кўп, қарама-қарши шохланган. Барглари 
тухумсимон, бир оз ўткир учли, сер тукли (устки томонидан), 
аррасимон қиррали бўлиб, қисқа банди билан поя ва шохларида қарама-
қарши ўрнашган. Оқ рангли, тукли, икки лабли гуллари гул банди билан 
барг қўлтиғига жойлашиб, тўп гулни ҳосил килади. Меваси уч қиррали 
— 4 та чўзинчоқ ёнғокча. 
Июнь-августда гуллайди, меваси июль-августда етилади. 
Тиббиётда лимонўтнинг барглари ва новдаларининг учки қисмлари 
ишлатилади. Таркибида 0,01—0,33% эфир мойи, С, В витаминлари, 
каротин, фенилкарбон кислоталар (кофе, омонол, урсол, розмарин ва 
бошкалар), тритерпенлар, флавоноидлар, 5 – 10% ошловчи ва бошка 
моддалар мавжуд. Уруғида 20 – 27% ёғ сақлайди. 
Лимонўтнинг эфир мойи гераниол, линалоол, нерол, фарнезол ва 
уларни сирка кислотаси билан бирикмаси, лимонен, пулегол, гераниол, 
нерол ва бошка терпенлардан ташкил топган. Замонавий тиббиётда 
лимонўтнинг эфир мойи тинчлантирувчи таъсир кўрсатиш хусусиятига 
эга [1].
Ўсимлик препаратлари юрак хасталигида, хансираш, тахикардия 
хуружларини, юрак сохасидаги оғриқларни камайтиришда, қон 
босимини тушуришда қўлланилади.
Лимонўтни невроз, бронхиал астма, уйқусизлик, подагра, 
камқонлик, артериал гипертония, атеросклерозда, шунингдек, чипқон 
чиққанда, баданга тошма тошганда, стоматитни даволашда ишлатиш 
тавсия этилади.
Халқ табобати муолажаларида мазкур ўсимликнинг қайнатма ва 
дамламалари овқат хазми бузилганда, асаб тизимини мустахкамлаш 
учун, сийдик, ел хайдайдиган, аёлларни токсикоз, климакс 
касалликларида, терлатадиган, оғриқ қолдирадиган восита сифатида ҳам 
фойдаланилади.



Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling