2 Ўзбекистон республикаси


 Тест тузишдаги энг характерли хатоларнинг таҳлили


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

11.5. Тест тузишдаги энг характерли хатоларнинг таҳлили
Ўзбекистон Республикасидаги 10 та олий ўқув юртида (1995й.) тузилган 
дастлабки 369 та тест топшириқлари профессор Фарберман Б. Л.
раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан экспертиза қилинди . Бу тест 


273 
тузувчиларнинг энг характерли қуйидаги хатоларини таҳлил қилиш,
умумлаштириш ва даражаларга бўлиб чиқишга имкон беради.
1. Ёпиқ тест топшириқларига таклиф қилинаѐтган жавоблар миқдорининг 
камлиги (4-5 та жавоб бўлиши тавсия этилади). Уларнинг сони камроқ бўлганда, 
тўғри жавобни тасодифий танлаш эҳтимоли анча ошади.
2. Тестда оддий далиллар, воқеаларнинг саналари, атамалар, исм-шарифлар, 
яъни фақат эслаб қолишни талаб этадиган топшириқларнинг кўплиги. Бундай 
топшириқларни тузиш осон, бироқ бу ҳолда тест фақат хотира билан боғлиқ 
билимларнигина назорат қилади, холос. Танқидий баҳо бериш, мустақил 
фикрлаш турли хил далилларни умумлаштириш ѐки ўрганилган тамойилларни 
янги шароитларда қўлланишга доир тест топшириқларини тузиш қийин, лекин 
ана шундай топшириқларгина талаба билимини тўлақон баҳолайди. Ўтказилган 
текширувлар шуни кўрсатадики, ўрганилган материалнинг ўзи кўпинча маълум 
вақт ўтгач, унутилади, ўзлаштирилган асосий тамойиллар ва уларни янги 
шароитларда қўллаш эса, умуман, унутилмайди ѐки ўқиш тугаллангандан кейин 
хотирада узоқ вақт сақланиб қолар экан.
3. Тест топшириқларининг шу фан бўйича дарсликка ўта боғлиқ бўлиб 
қолганлиги. Тест топшириқлари талабанинг ўзлаштириб олиши шарт бўлган 
билимлар, кўникмалар ва малакаларга мувофиқ келиши лозим. Тест 
топшириқларини ўқув фанининг бўлимлари ѐки мавзулари ўртасида мутаносиб 
равишда тақсимлаб, бу масалаларни тест режасини ишлаб чиқиш босқичида ҳал 
қилиш зарур. Тест режасини тузаѐтганда қўшимча адабиѐтлардан мустақил 
ўрганиш учун тузиладиган тест топшириқларини ҳам эътиборга олиш зарур.
4. Тестда шу ўқув фани асосий қоидаларини умумлаштирадиган мажмуали 
характердаги топшириқларнинг йўқлиги.
5. Таклиф қилинадиган жавобларнинг катталиги (бесўнақайлиги). Тест 
топшириқларида жавобларнинг кўп сатрли бўлишига йўл қўйиб бўлмайди, 
уларни англаб олиш қийин бўлади ва талаба бешинчи жавобни ўқиб бўлгунча, 
биринчи жавоб мазмунини унутиб қўяди. Мураккаб топшириқни бир неча 
оддийларига бўлиб тест тузилиши зарур. Кўп сонли қоида ва мулоҳазаларни 
билишни ҳамма вақт талаб қилавериш тўғри эмас, баъзан таянч сўзларни 
ажратишнинг ўзи талабанинг катта ҳажмдаги ўқув материалини билиши 
ҳақида маълумот бериши мумкин.
6. Тест топшириғи шартларини (саволларини) таърифлашдаги кўп сўзлилик. 
Тест топшириқларидаги оддий ва лўнда қилиб баѐн қилинган фикр синовдан 
ўтувчининг фикрлаш ва тафаккур жарайонини энгиллаштиради. Бу ҳолда у 
талаб қилинган фикрни ва ўзаро мантиқий боғланишларни тезроқ топиш 
имкониятига эга бўлади.


274 
7. Шундай тест топшириқлари ҳам учрайдики, уларга тўғри жавоб топиш учун 
унга бир қарашнинг ўзи кифоя қилади. Масалан: бирор топшириқ, тестнинг 
бошқа қисмида жойлашган топшириқнинг жавоби бўлиб қолган. Айтайлик, бир 
топшириқда Ернинг тортиш кучи қонунини таърифлаган олимнинг 
фамилиясини айтиб бериш талаб қилинади, айни вақтда бошқа топшириқ 
қуйидагича ифодаланган: «Ньютоннинг Ерни тортиш кучи формуласи…».
8. Таърифлашдан икки хил маъно чиқиши ѐки унинг аниқмаслиги, топшириқни 
нотўғри тушунишга олиб келиши мумкин. Бу, ўз фикрини савол ѐки тест 
топшириғини тасдиқловчи жавоб тариқасида аниқ ифодалаб берадиган битта 
гап тузиш малакасининг етарли эмаслигидан келиб чиқади. Ёзилган матнни 
бошқа кишига ўқитиб кўриш тест равонлигини аниқлашнинг энг яхши йўлидир. 
Топшириқ тузувчи талабалар фикрига берилиб, кўпинча у ўз таърифларининг 
бошқача мазмунини англай олмайди. Шунинг учун ҳам, тест тузувчилар ўз 
тасаввурида тест топшириғини бажариш жарайонидаги талаба тафаккури 
моделини тасаввур этиш қобилиятига эга бўлиши муҳимдир. Тест 
топшириғининг сифатига бевосита таъсир этмайдиган, лекин тест тузишда 
ҳисобга олиниши зарур бўлган қуйидаги жиҳатларни ҳам эътиборга олиш 
лозим.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, тестларнинг мураккаблик даражасини 
фақат 10-25 фоиз ҳоллардагина тўғри аниқлаш мумкин экан. Шу сабабли 
тестни талабалар гуруҳларида текшириш йўли билан тажриба (эмпирик) 
усулида синаш лозим. Бунинг учун тузилган тест топшириқлари биринчи марта 
уларнинг сифатини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Унинг натижаси жадвал 
ѐки график кўринишда тасвирланиб, талабаларнинг кўпроқ ѐки озроқ қисми 
жавоб берган тест топшириқлари аниқланади. Зарур бўлган ҳолларда улар 
такомиллаштирилади.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling