2 Ўзбекистон республикаси


Ақлий ҳужумни ўтказиш учун шароит


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Ақлий ҳужумни ўтказиш учун шароит:  

Вақтни чегаралаб қўйиш

Гуруҳ таркибини ўзгартириб туриш фойдали

қоидаларга бўйсунувчан ижобий муҳит

Ақлий ҳужум қоидаларига эътибор бериб, кузатиб турувчи

Ғояларни ѐзиб борувчи (баъзан бир нечта)

4-6 кишилик гуруҳ энг идеал гуруҳ 

Экспертлик 
қилувчи гуруҳлардан қочиш
“ЭССЕ” методи
Ёзув малакаларини ривожлантирув интерфаол усуллар.
Бундай усуллар ҳам инсон фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда 
муҳим рол ўйнайди. Улар норасмий фикр ва қиѐфаларни қайд қилиш, ҳар 


31 
томонлама кўриб чиқилмагунча сақлаб туриш ва уларни янада аниқроқ 
ифодалаш имконини беради. Бундай усуллардан фойдаланиш яхши 
микониятлар беради. Ёзма нутқни ривожлантиришнинг қуйидаги усулларига 
тўхталамиз:
• 
Эссе - «французча – тажриба - дастлабки лойиҳа» шахснинг бирор 
мақсадга мавзуга оид ѐзма равишда ифодаланган дастлабки мустақил эркин 
фикри. Бунда тингловчи ўзининг мавзу бўйича таассуротларини, ғоя ва 
қарашларини эркин тарзда баѐн қилади. Эссе ѐзишда хаѐлга келган дастлабки 
фикрларни зудлик билан қоғозга тушуриш, иложи борича ручка (қалам) ни 
қоғоздан узмасдан, тўхталмасдан ѐзиш. Сўнгра матнни қайта таҳлил қилиб, 
такомиллаштириш тавсия этилади. Мана шундагина ѐзилган эссенинг ҳаққоний 
бўлиши эътироф этилган. Эссенинг муайян мавзу, таянч тушунча ѐки эркин 
мавзуга бағишлаб ѐзиш тавсия этилади. Эссе-тингловчиларнинг дарсда эшитган 
маърузаси юзасидан идрок этган, ўзлаштирган тушунчаларини умумий тарзда 
қисқа баѐн қилиб берувчи хати ҳисобланади.
• 
Асословчи эссе-бу шундай эссеки, унда муаллиф бирор мавзу 
бўйича муайян нуқтаи-назарга эга бўлиб, эссе мазмунида уни ҳимоя қилади, 
бунинг учун бир қатор асословчи далиллар келтиради. Шундагина асословчи 
эссе методи бажарилган бўлади. Эссе методи ўзининг бир қатор афзалликлари 
билан ажралиб туради. Бу метод орқали ғояларни эркин тарзда баѐн қилиш 
мумкин.
• 
Техник диктант-техникага оид матндаги гаплар айрим сўзлари, 
формуласи ѐки бирор фикр тушуриб қолдирилиб оғзаки баѐн қилинади (ѐки 
аудио тарзда эшиттирилади). Ўқувчилар эса ҳар бир бўш қолган жойга оид 
жавобларни ўзлари топиб ѐзиб борадилар. Техник диктантни барча фанлардан 
қўллаш тавсия этилади.
• 
Жараѐн ҳамма фанда қўлланса бўлади, диктантлар асосан она тили 
фани учун бажарилади. Бу ѐзув турини ҳамма фанларда ишлатиш мумкин 
бўлади.
• 
Тақриз - бу ўқилган матнни ижобий ѐки салбий нуқтаи-назардан 
баҳоланишидир. Тақриз ѐзишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур;
Тақриз-матннни ўқиган кишининг бу ҳақидаги шахсий фикри, баѐн 
бўлиши лозим, матндан кўчириб ѐзиш ѐки уни қайта таърифлаш қабул 
қилинмаган.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling