2 Ўзбекистон республикаси


“Ким кўпроқ? Ким тезроқ” конкурси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

“Ким кўпроқ? Ким тезроқ” конкурси.
Бир қанча саволларга истаган ўқувчи бир дақиқа ичида жавоб беради. 
Эксперт тўғри жавобларни санаб боради. Бу конкурс «Энг заиф халқа» ўйинига 
ўхшаб ўтади. Масалан: 1. Кўзи ожизлар билан шуғулланадиган педагогика 
тармоғи қандай номланади? 2. Психологияга стресс тушунчасини киритган 
олим ким?
“Кичик гуруҳлар иши” Кичик 
гуруҳларни ташкил этиш қоидалари:


33 
Гуруҳларга бўлишнинг оддий усули: партада (стулда) ўтирган жойида, 
1-партадаги ўқувчилар орқаларидаги 2-парта ўқувчиларига ўгирилиб олади; 
3парта 4-партага, 5-парта 6- партага ва ҳ.к. Шундай қилиб ҳар бир қаторда 3 
тадан ѐки иккитадан гуруҳ; умумий синфда эса 7-8 та гуруҳ ҳосил бўлади. 
Гуруҳ ҳосил қила олмаган 1,2 та ўқувчи гуруҳларга қўшилиб юборилади.
- Ҳар бир гуруҳда шу фанни яхши биладиган ўқувчи билан бирга 
ўзлаштириши паст бўлган ўқувчи ҳам бўлиши лозим;
-гуруҳдаги ўқувчилар бир-бирини тушунадиган (иноқ) бўлишлари 
(доимо ўзаро келишмайдиганлар бир гуруҳда бўлмасликлари) мақсадга 
мувофиқдир;
-гуруҳдаги қатнашчилар юзма-юз ўтиришлари керак;
-вазифани бошқа гуруҳларга нисбатан олдин бажариб бўлган гуруҳ 
қатнашчиларига қўшимча топшириқлар ҳам олдиндан тайѐрланиши ва улар 
ҳар бир ўқувчига алоҳида ѐки гуруҳга умумий бўлиши мумкин;
-тақдимот вақтида ҳар гал ҳар хил ўқувчининг чиқишини ўқитувчи 
инобатга олиши керак.
“Кичик гуруҳлар иши” усуллари дарсларда қўлланадиган асосий 
методлардан ҳисобланади. Нотаниш, қийин саволларга жавоб топишда гуруҳ 
бўлиб ишлаш ва бунда натижа учун «масъулиятнинг бўлиниши» психологик 
томондан инсонларга қулайлик яратади.
 Бу методнинг афзаллиги нимада
Камгап инсонлар кичик гуруҳларда ўзларини эркин тутадилар. Бу эса 
умумий гуруҳ муҳокамасида иштирок этиш учун уларга трамплин вазифасини 
ўтайди. Яна бир қулайлиги, кичик гуруҳда ҳамманинг фаоллашиши 
кузатилади, умумий гуруҳда эса кўпроқ «қўшиламиз» позициясида фаолият 
олиб борилади.
• 
Гуруҳларда ишлаш тажрибаси қуйидагиларни кўрсатади:
• 
2-3 кишилик – минимал ҳисобланиб, бу гуруҳда фикрлар йиғиш, 
уларни ривожлантириш қийин кечади;
• 
3-4 кишилик – самарали гуруҳ;
• 
4-6 кишилик - аксарият яхши натижа берувчи гуруҳ;
• 
7 кишилик - самарали, бироқ каттароқ (жой масаласида муаммо);
• 
8-9 кишилик - гуруҳ янада кичик гуруҳчаларга бўлина бошлайди, 
кимлардир чеккада қолади. Қониқарли натижа олиш учун кўп вақт керак.
• 
10 ва ундан кўп кишилик - қониқарсиз гуруҳ. Бунда болалар 
бирбирларини чалғитадилар ва гуруҳ натижасига салбий таъсир кўрсатади.


34 
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, энг 
яхши, оптимал гуруҳ 4-6 кишилик гуруҳлардир.
Кичик гуруҳларни ташкил этишнинг оддий усули: партада (стулда) 
ўтирган жойида:
1-партадаги ўқувчилар орқаларидаги 2-парта ўқувчиларига ўгирилиб олади;
3-парта 4-партага, 5-парта 6- партага ва ҳ.к. Шундай қилиб ҳар бир 
қаторда 3 тадан ѐки иккитадан гуруҳ; умумий синфда эса 7-8та гуруҳ қосил 
бўлади. Гуруҳ ҳосил қила олмаган 1,2 та ўқувчи гуруҳларга қўшилиб 
юборилади.
• 
Ҳар бир гуруҳда шу фанни яхши биладиган ўқувчи билан бирга 
ўзлаштириши паст бўлган ўқувчи ҳам бўлиши лозим;
• 
Гуруҳдаги ўқувчилар бир-бирини тушунадиган (иноқ) бўлишлари 
(доимо ўзаро урушиб юрадиганлар бир гуруҳда бўлмасликлари) мақсадга 
мувофиқдир;
• 
гуруҳдаги қатнашчилар юзма-юз ўтиришлари керак;
• 
вазифани бошқа гуруҳларга нисбатан олдин бажариб бўлган гуруҳ 
қатнашчиларига қўшимча топшириқлар ҳам олдиндан тайѐрланиши ва улар қар 
бир ўқувчига алоҳида ѐки гуруҳга умумий бўлиши мумкин;
• 
тақдимот вақтида ҳар гал ҳар хил ўқувчининг чиқишини ўқитувчи 
инобатга олиши керак.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling