32
вазиятлар берилиши мумкин. Бу метод ўқувчиларга
тез фикрлашни ва
фавқулодда вазиятларда ишлашни ўргатади.
“Думалоқ стол” методи:
Топшириқ ѐзиб қуйилган қоғоз варағи давра бўйлаб ўтказилади. Ҳар бир
ўқувчи ўзининг жавоб вариантини ѐзиб қўяди ва варақни бошқа ўқувчига
узатади.
Жавоблар тугагач, муҳокама бўлади. Нотўғри жавоблар ўчирилади,
тўғри жавоблар сонига караб ўқувчилар баҳоланади.
Масалан:
1. Педагогиканинг асосий категорияларини кўрсатинг.
2.
Педагог маҳоратларини айтиб беринг. Ёки
1. Шахс компонентларини белгилаб
беринг.
2. Леонгард бўйича характер хусусиятларини санаб беринг ва ҳ.к.
“Ручка стол ўртасида” методи.
Гуруҳга топшириқ берилади. Ҳар бир ўқувчи ўз жавоб вариантини варақ
қоғозга ѐзиб, уни қўшнисига узатади, ўз ручкасини столнинг ўртасига
суриб
қўяди. Жавобни билмайдиган ўқувчи қоғозни
кейингисига узатиб ручкани
ўзида олиб қолади. Жавоб вариантлари ѐзилган қоғоз ўқитувчига
берилади ва
биргаликда муҳокама қилинади. Бу методда ўқитувчи машғулотга ким тайѐр,
ким тайѐр эмаслигини кўриб туради.
Масалан: Тарбия усулларини белгилаб беринг. Ёки темперамент турлари
ва уларнинг асосий хусусиятларини кўрсатинг.
Критик вазиятни таҳлил қилиш.
Бирор бир ташвишли муаммоли вазият муҳокама қилиниши кўзда
тутилади. Бунда нимани бошқача қилиш
керак эди, нима учун бу хатога йўл
қўйилди, хатони такрорламаслик ѐки тузатиш учун нималар қилиш лозим,
деган масалалар кўриб чиқилади. Жавоб вариантлари иложи борича кўп
бўлиши керак.
“Қора яшик” конкурси
Ўқитувчи топшириш вариантлари ѐзиб қўйилган карточкаларни
тайѐрлайди. Ўқувчилар таваккалига карточкалардан олади.
Саволларга
жавоблар ѐзма шаклда берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: