2 Ўзбекистон республикаси


“Мен кимман?”, “Мен нимаман?”


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

“Мен кимман?”, “Мен нимаман?” ўйинидир. Бу ўйин асосан такрорлаш, 
умумлаштириш дарсларида қўлланса, яхши натижа бериши мумкин. Ўйинни 
ўтказиш учун битта ўқувчи доска ѐнига чақирилади. Унга ўзига кўрсатмасдан 


44 
бирор бир жой, географик объектнинг номи ѐки саййѐҳ исми ѐзилган қалпоқча 
кийгизиб қўйилади. Ўқувчи ўзининг кимлигини аниқлаш учун бошқа 
ўқувчиларга 10та савол беради. Қолган ўқувчилар унга «ҳа»ѐки «йўқ» деб 
жавоб берадилар. Айтайлик, қалпоқчага «Амударѐ» сўзи ѐзилган бўлса, 
саволжавоб қуйидаги тартибда бўлади.
Қалпоқдаги ѐзувни нималигини топган ўқувчи ғолиб бўлади. Бу ўйин 
орқали ўқувчиларнинг ўтилган дарсларда олган билимлари хотирасида қайта 
тикланиб, билимларни узоқ вақт сақланишига ѐрдам беради.
№ 
Саволлар 
Жавоблар 

Жонлиманми? 
йўқ 

Материкманми? 
йўқ 

Тоғликманми? 
йўқ 

Дарѐманми? 
ҳа 

Африкада жойлашганманми? 
йўқ 

Евросиѐ материгидаги дарѐманми? 
ҳа 

Днепр дарѐсиманми? 
йўқ 

Россияда жойлашганманми? 
йўқ 
9
Ўзбекистонда жойлашганманми? 
ҳа 
10
Сирдарѐманми? 
Йўқ 
«Ҳар тўсиқ
-
битта
савол» 
ўйини.
Дастлаб 
ўқитувчи синф ўқувчиларини қаторларга қараб 3 та гуруҳга бўлиб олади. 
Уларга кема қоидалари биринчи дарсда айтилади.
Кема қоидалари:  
1. 
Матрос ўқувчи – озода кийинган, кемани тоза тутган ҳолда бўлиши 
лозим.
2. 
Матрос ўзига зарур қуролларга эга бўлган бўлиши керак (дафтар, 
китоблар, ручка, атлас, қалам ва бошқалар).
Кема шиори: «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун», «Кемага 
тушганни жони бир».
Дастлаб ўқувчилар ўтилган мавзу юзасидан берилган саволларга жавоб 
бериш асосида ўз кемаларини барпо қилишади. Бунинг учун ўқитувчи 
ўқувчиларга ўтилган мавзу юзасидан савол беради. Саволнинг жавоби кемани 
барпо қилади.
1-савол: Дунѐда майдони бўйича энг катта мамлакат қайси ва у қайси 
материкда жойлашган?


45 
Жавоб: Россия, у Евроосиѐда жойлашган.
Демак, биринчи гуруҳ кемаси барпо бўлди.
2-савол: 2-3 қаторларга берилади ва уларнинг ҳам кемалари барпо 
қилинади.
Ўқувчилар саволларга жавоб бера олмаса, савол енгиллаштирилган ҳолда 
баѐн этилади. Учта гуруҳнинг кемалари барпо қилингандан сўнг ўқитувчи кема 
байроқларини танлашга ўтади.
Савол: Осиѐдаги икки карра ѐпиқ ҳудуд қайси?
Жавоб: Ўзбекистон.
Демак, гуруҳ Ўзбекистон байроғи остида сузади.
2-гуруҳ саволи: Ўзбекистонга чегарадош майдони энг катта мамлакат 
қайси?
Жавоб: Қозоғистон.
Демак, 2-гуруҳ Қозоғистон байроғи остида сузади.
3-гуруҳ саволи: Осиѐдаги қудуқлар мамлакати қайси?
Жавоб: Туркманистон.
Демак, 3-гуруҳ кемаси Туркманистон байроғи остида сузади.
Энди ўқувчилар кемаларнинг номларини топишга ўтадилар. Кемаларни 
номлашда ҳам ўтилган мавзу бўйича ѐндашади. Ўтилган мавзулар тоғлар, 
дарѐлар, кўллар бўлиши мумкин.
1-гуруҳ саволи: Ўрта Осиѐни тадқиқ этган Лабнор кўли ва ѐввойи ўтларни 
топган сайѐҳ ким?
Жавоб: Пржевальский.
Демак, 1-гуруҳ кемасининг номи «Пржевальский».
2-гуруҳ саволи: Ўрта Осиѐдаги тоғларни ўрганган ва шу тоғлардан бири 
унинг тахаллусига айланган олим номини аниқланг.
Жавоб: Семѐн Тян-Шанский.
Демак, 2-гуруҳ кемасининг номи «Семѐн Тян-Шанский».
3-гуруҳ саволи: Помир тоғларидаги энг узун музликка қайси олимнинг 
номи қўйилган?
Жавоб: Федченко.
Демак, 3-гуруҳ кемасининг номи «Федченко».
Кемалар барпо қилиниб, байроқлар, номлар ѐзилади. Булар доскага 
магнитли қоғозчалар ѐрдамида ѐпиштирилса яхши бўлади. Энди ўқувчилар 
ўзлари саѐҳат қилишлари керак бўлган оролни танлашади. Айтайлик, ўқувчилар 
Индонезиядаги оролни танлашди. Ороллар атрофини мустаҳкам тош тўсиқлар 
тўсиб туради. Бу тўсиқлар сони ўқитувчи янги бўйича тайѐрлаган саволларга 
мос келади. Ҳар бир тўсиқ битта савол ўқувчилар истаган оролни танлашади. 


46 
Масалан, Мадагаскар, Шри-Ланка ва ҳоказо ороллар расми темир доскага 
ѐпиштирилади. Атрофи юмалоқ қоялар билан ўралади. Қоя белгиси орқасига 
магнит ѐпиштирилади. Ўқитувчи орол атрофига 10 та қоя қўйган бўлса, шу 
асосда 10 та янги мавзудаги саволлар берилади. Ўқувчилар кенгашиб уни баѐн 
этишади. Саволга тўғри жавоб берган кема 1 баллга эга бўлади. Уларнинг 
кемасига битта қоя расми жойлашади. Шу зайлда кемалар оролга қараб сузиб 
боради. Қояларга кемалардан тўп ѐки торпеда отилади.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling