2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

«Ўлкашунослар» ўйини.  
Ўйин иштирокчиларига қуйидагилар ѐзилган карточкалар тарқатилади: 
1.Тоғ. 2.Текислик. 3.Дарѐ. 4.Кўл. 5.Ўсимлик. 6.Ҳайвонот. 7.Тупроқ. 8.Фойдали 
қазилма. 9.Саноат тармоқлари. 10.Асосий экинлари. 11.Транспорт турлари.
12.Миллатлар. 13.Шаҳарлари.
Ўқитувчи томонидан айтилган бирор мамлакат ѐки ўлка бўйича 8 дақиқа 
ичида дарслик ва хариталардан фойдаланмасдан жавоб ѐзилади. Бирор ўқувчи: 
«Мен тайѐр бўлдим», - дейиши билан ўйин тугатилади. Ёзувлар текширилади. 
Ҳар бир тўғри ва тўлиқ жавоб учун 2 очко берилади. Кўп очко олган ўқувчи 
ғолиб ҳисобланади.
«Расмда қандай географик ҳодиса ѐки объект тасвирланган» ўйини.  
Бу ўйинни ўтказиш учун олдиндан турли географик ҳодисалар ва 
объектларни тасвирловчи расмлар тайѐрланади. Ўйин пайтида расмлар 
кўрсатилади ѐки чақирилган ўқувчига берилади. Ўқувчилар расмда нима 
тасвирланганлигини айтади ва уни изоҳлайди. Бунда расмларда ѐзувлар 
бўлмаслиги керак.
Мисол: 4-расмда қандай объект тасвирланган?, Қайси расмда у тўғри 
тасвирланган ва ҳ.к.


47 


48 
1-мавзу:География фанидан компетенциявий ѐндашувга асосланган ДТС.
(2 соат) 
Режа: 
1.1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорига
асосан Умумий ўрта таълимнинг ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 
давлат таълим стандартлари қабул қилинганлиги.
1.2. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг мақсад ва 
вазифалари. 
1.3. Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг асосий принциплари 
ва таркибий қисмлари. 
1.4. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим 
фанлари бўйичамалака талабларининг мазмуни, ўрганиш босқичлари, тузилиши ва 
таянч компетенциялар. 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling