2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Методик таҳлил.  
Ўқитувчининг дарс жараѐнида қўллаган усулларининг мақсадга мувофиқ 
эканлиги таълимнинг турига ва унинг ўзига хос хусусиятларига қараб 
белгиланади. Ўқув материалини ўқувчиларга баѐн қилиш ва тушунтириш 
жараѐнида қўлланилган усулларининг шу материалга мослиги ѐки мос 
эмаслиги методик таҳлил давомида аниқланади. Шуни алоҳида таъкидлаш 
лозимки, ўқитувчи дарсда қўллаган усулларнинг самарадорлиги, ранг-
баранглиги, намунавийлиги, унинг ўтган, янги мавзу материалини 
ўқувчиларнинг қай даражада ўзлаштирилганлиги билан белгиланади. Шу 


176 
боисдан ҳар бир дарс кузатувчи дарс таҳлилининг бу турига алоҳида эътибор 
билан қараши керак. Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни 
ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
1. Дарс жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ташкилий 
шаклларига кўра:
• ҳикоя усули;
• оғзаки усули;
• суҳбат усули.
2. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришига кўра:
ўқитувчининг сўзлаш усули;
 кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш усули;
 дарслик, диаграмма, жадваллар билан ишлаш усули;
 лаборатория асбоблари билан ишлаш усули;
 техник воситаларидан (информатика электрон ҳисоблаш техникаси, 
диафилм, радио, телевизор кабидан) фойдаланиш усули;
 синф доскасидан, турли хариталарда фойдаланиш усули.
Дидактик таҳлил.  
Таълим турлари самарадорлиги ва уни белгиловчи қонун ва қоидаларнинг 
дарсда қанчалик тўғри ҳамда мукаммал бажарилганлигини таҳлил қилиш 
демакдир.
Дарсни дидактик таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор бериш ўринли 
бўлади:
• 
Ўқитувчи баѐнининг ғоявий жиҳатдан таълим-тарбия талабига мос 
бўлганлиги.
• 
Ўқитувчи фикрининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли 
бўлиши ва бу баѐннинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши.
• 
Барча ўқувчиларнинг ўқитувчи бераѐтган материални онгли равишда 
ўзлаштиришлари.
• 
Ўқитувчи баѐнида ривожлантирувчи ва муаммоли таълимнинг 
мавжудлиги.
• 
Ўқитувчи фикрининг изчиллиги.
• 
Дарс жараѐнида кўрсатмали қуроллардан, тарқатма материаллардан 
ва техника воситаларидан фойдаланишнинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги.
• 
Экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларда мақсадга 
эришганлиги.
• 
Дарслик билан ишлашнинг тўғрилиги.
• 
Мисолларнинг таълим-тарбия бирлиги асосида йўналиши.
• 
Дарсни маълум бир тизимда олиб борилиши.


177 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling