2 Ўзбекистон республикаси


Дарс тузилмаси ва дарснинг ташкил қилинишини таҳлил қилишда


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Дарс тузилмаси ва дарснинг ташкил қилинишини таҳлил қилишда:  
-дарс тузилмасининг дарс мақсадларига мослиги;
-дарс тури ва структурасининг пухта ўйланганлиги;
-дарс босқичларининг мантиқий кетма-кетлиги ва бир-бири билан 
боғлиқлиги;
-дарс босқичлари учун вақтнинг тўғри тақсимланганлиги;
-ўқитиш шаклларининг тўғри танланганлиги;
-дарс 
режасининг мавжудлиги ва унинг ўқитувчи томонидан 
бажарилишини ташкил қилиши; -дарс жиҳозлари.
Дарс мазмунини таҳлил қилишда:  
-дарс мазмунининг Давлат таълим стандарти талабларига мослиги;
-материалларнинг тўлиқлиги, тушунарлиги;
-баѐн қилинаѐтган материалнинг илмий даражаси;
-дарснинг тарбиявий йўналиши, таълимий таъсир даражаси;
-дарснинг ҳаѐт, меҳнат тарбияси ва касбга йўналтириш билан боғланиши;
-ўқувчилар 
томонидан 
янги 
билимларни 
қабул 
қилишдаги 
қийинчиликларни бартараф этиш;


175 
-янги материалнинг асосий ғоясини ажратиш. Янги тушунчаларни 
шакллантириш. Таянч билимларнинг муҳимлигини кўрсатиш.
5.4. Дарс таҳлилининг хиллари
Дарс таҳлилини қуйидаги асосий 5 турга бўлиш мумкин:  
1. Илмий таҳлил.
2. Методик таҳлил.
3. Дидактик таҳлил.
4. Умумпедагогик таҳлил.
5. Умумпсихологик таҳлил.
Илмий таҳлил.  
Берилаѐтган билимларнинг илмий-назарий жиҳати, ўқувчи бажараѐтган 
мустақил ишнинг мақсадга мувофиқ бўлиши жиҳатдан тўғрилигини аниқлаш 
демакдир. Бунда асосан қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.
• 
Ўқитувчининг шу кунги дарсга илмий-методик тайѐрланганлик 
ҳолати.
• 
Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахборотлар билан 
қуролланганлиги.
• 
Дарс жараѐнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баѐн этилиши 
ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши.
• 
Дарслик материалларининг қўшимча адабиѐт материаллари билан 
бойитилиши.
• 
Ўқувчи ва ўқитувчи бажараѐтган лаборатория, амалий ҳамда 
мустақил ишларнинг илмий-назарий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.
• 
Ўқувчилар мавзуни илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баѐн 
этишини ўқитувчи томонидан назорат қилиши.
• 
Дарс давомида янги мавзуни баѐн этиш жараѐнида таълимнинг 
тарбия билан боғланиши.
• 
Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқ маданияти.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling