20 Маъруза: Рискларни бошқариш
Download 14.41 Kb.
|
20 Маъруза Рискларни бошқариш-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Риск нима
- Рискнинг даражалари
20 Маъруза: Рискларни бошқариш 20 - Маъруза: Рискларни бошқаришХУДОЙҚУЛОВ ЗАРИФ ТЎРАҚУЛОВИЧ КРИПТОЛОГИЯ кафедраси мудири, PhD. Д бино, 2-қават, 201-хона, zarif.xudoyqulov@mail.ru Телеграм канал: @CybersecurityCourse Риск нима?Риск бу – белгиланган шароитларда таҳдиднинг манбаларга потенциал зарар этказилишини кутиш. Бундан ташқари, рискни қуйидагича тушуниш мумкин: Риск бу – ички ёки ташқи мажбуриятлар натижасида таҳдид ёки ҳодисаларни юзага келиши, йўқотилиши ёки бошқа салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган воқеа. Риск бу – манбага зарар келтирадиган ички ёки ташқи заифлик таъсирида таҳдид қилиш эҳтимоли. Риск бу – воқеа содир бўлиши эҳтимоли ва ушбу ҳодисанинг ахборот технологиялари активларига таъсири. Риск нима?Риск, таҳдид, заифлик ва таъсир ўртасидаги боғланиш қуйидагича: РИСК = Таҳдид × Заифлик × Таъсир Ҳодисанинг ахборот активига таъсири бу – активдаги ёки манфаатдор томонлар учун активнинг қийматидаги заифликнинг натижаси. АТ риски қуйидагича кенгайтирилиши мумкин: РИСК = Таҳдид × Заифлик × Актив қиймати Риск қуйидаги икки факторнинг мужассамлашганидир: зарарли ҳодисани юзага келиш эҳтимоли ва; зарарли ҳодисанинг оқибатлари. Рискнинг даражалариРисклар тизимда кутилаётган таъсирига боғлиқ ҳолда турли сатҳларда гуруҳланади. Рискларнинг таъсир даражаси активнинг ва таъсир қилган ресурслар қиймати ва зарарнинг жиддийлигига боғлиқ бўлади.
Download 14.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling