23– Мавзу: Термо-механик ва механик пайвандлаш. Хар хил металларни пайвандлаш. Электр контакт усулида пайвандлаш. Учма-уч, нуқтавий ва роликлар ёрдамида пайвандлаш. Пайванд чокларда учрайдиган нуқсонлар


Download 1.52 Mb.
bet5/7
Sana12.08.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1666541
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
23-мавзу

26.7. Ултратовуш воситасида пайвандлаш

Пайвандланувчи буюмларга частотаси 15-70 кГс гача бўлган ва ундан ҳам ортиқ ултра товуший тебранишлар билан у қадар катта булмаган сиқувчи кучларнинг биргаликдаги таъсири натижасида пайванд чок олинади.


Одатда, қалинлиги 1мм гача бўлган юқори пластик металлар (Ал, Cу, Ни ва ҳ.к.) ни пайвандлашда ишлатилади. Ўта юпқа-ултра юпқа-фолгаларни (5 =0,001мм) хохлаган қалинликдаги металлга ҳам пайвандлаш мумкин.
Пайвандланувчи заготовкалар 5 опора 6 устига қўйилади. Ишчи инструмент 3 нинг учлиги 4 трансформа тор-тўлкин узаткич 2 орқали магнитостриксион тебраткич 1 билан уланган. Ултратовушли тебранишлар гаъсирида катта ишқалиниш кучи ҳосил бўлади, температура кўтарилиб, пластик дефформатсия учун қўлай шароит тугилиб, металларнинг контакт зонасида ажралмас пухта бирикма бўлади (асосий металл пухталагичдан кам эмаc).

26.11-расм. Металларни ултратовуш ёрдамида пайвандлаш қурилмасининг схемаси: 1-магнитострипсион тебратгич; 2-чулғам; 3-тўлқин узатгич; 4-учлик; 5-електрод; б-заготовка.




Бу усулда ҳар хил ва бир хил металларни ва пластмассаларни паивандланади.



26.12-расм. Плёнкани ултратовуш билан пайвандлаш.


26.8. Портлатиш йўли билан пайвандлаш
Бу усулда анча мураккаб ва катта юзали буюмлар жуда қисқа вақт ичида моддаларни портлатиш йўли билан пайвандланади.
Бунда пайвандланувчи юзанинг баъзи бир участкалари суюқланади. Қолганларида ҳарорат унча юқори бўлмайди, совуқлайин пайвандлаш шароитига тўғри келади.

26.13-расм. Портлатиш билан пайвандлаш схемаси: 1-детонатор; 2-портловчи модда; 3-пластинка; 4-заготовка.


Бу усулда йўналтирилган портлашдан фойдаланилади. Пайвандланувчи заготовкалар 3 ва 4 бир-бирига нисбатан бурчак (α) остида ўрнатилади. Бурчакнинг уч томонига детонатр 1 ўрнатилади. Модданинг портлаши натижасида пластик 3 заготоака 4 томон катта тездикда (1.5-2,0 км/сек) ҳаракатланади. Бундай катта тезликда ҳаракатланувчи заготовка-пластинка 2 ҳар бир дакикада заготовка-пластинка 4 га тартибли урилиб бир чеккадан пайвандланиб боради. Заготовкаларнинг урилган юзаларида металл оқади: атомлар аро кучлар таъсир қилади, бутун юза бўйича пухта бирикма-чок ҳосил бўлади. Бунда ҳар иккала юзанинг урилишида бурчак учидан юзадаги оксид пардалар ифлосликлар пурқилиб чиқиб кетади.


Бу усул биметалларни олишда кўп ишлатилади. Конструксион пўлатларнинг юзасини алоҳида физикавий ва кимёвий хоссали металл ва қотишмалар билан қоплашди-плакировкада, ҳар хил материалларни паивандлашда ишлатилади.



26.14-расм. Очиқ майдонда портлатиб пайвандлаш.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling