3 -лаборатория иши ппн туридаги ер ости юклаш машиналари тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш


Download 57.54 Kb.
bet1/3
Sana14.12.2022
Hajmi57.54 Kb.
#1001763
  1   2   3
Bog'liq
3-laboratoriya ishi


3 -лаборатория иши
ППН туридаги ер ости юклаш машиналари тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш
Ишдан мақсад: ППН ер ости юклаш машинаси конструктив тузилишини, асосий қисмларини, ишлаш принципини ҳамда ишлатилиш куламини ўрганиш.
Ишни бажариш бўйича қисқача назарий маълумотлар
Даврий юклаш машиналаринг юклаш усули бўйича иккита тури мавжуд: тўғридан-тўғри ва поғонали юкловчи.
Тўғридан-тўгри юкловчи юклаш машиналарининг қуйидаги хилари бор: ППН-1с, ППН-3А, ППН-2Г. Кон-қидирув лаҳимларини ўтишда чўмични машина устидан ошириб тўкувчи рукоятли машиналар энг кўп тарқалгандир. Бу турдаги машина ППН-1с горизонтал лахимларни ўтишда портлатиб массивдан ажратилган йириклиги 350 мм гача бўлган тоғ жинсларини вагончага ёки бошқа транспорт воситасига юклашга хизмат қилади. Чўмичли юклаш машиналарининг барчаси бир хил тузилишга эгадир, лекин баъзи бир узелларининг бир-бири билан боғланиида фарқ қилиши мумкин. ППН-1с машинаси (1-расм) чўмич 1, юриш қисми двигатели 5, бурилувчи платформа 3, юриш қисми 4, кўтариш механизми 6, бошқарув пульти рукояти 2, чўмични орқага қайтариш механизми 7 дан ташкил топган.
Ҳаракатланиш (юриш қисми) механизми чўян қопламали редуктор, пневматик двигатель ва иккита ўқли ғилдирак жуфтларидан ташкил топган. Юриш қисми – шарик таянчли асос вазифасини бажариб, унинг устига юқориги бурилувчи платформа ўтнатилади. Асос марказига шкворень ўрнатилган бўлиб, бу юриш қисми билан платформани бирлаштириб туради. Олдинги қисмига болтлар ёрдамида роликли кронштейн қотирилган бўлиб чўмич бурилувчи қисмини автоматик тарзда ўрта ҳолатга қайтаради.
Редуктор корпусига 8,8 кВт қувватли пневматик двигател уланган. Машина чап қисмида машинист туриб ишлаши учун таглик, ўнг қисмида эса машинани лаҳимлар бўйлаб олиб юришда юриш қисмини пневмомотордан узиб қўйувчи мосламалар жойлашган. Юриш қисми корпуси олдинги қисмида чўмич учун таянч буфери, орқа қисмида эса вагончани машинага уловчи улаш мосламаси жойлашган.
Юклаш органи (2-расм.) бурилувчи платморма 6 га ўрнатилган бўлиб, кулиса 2 ли (рукоят) чўмич 1 ва тўрта мувозонатлаштирувчи тросс 3 ва 3лардан ташкил топган. Чўмич пўлат листлардан пайвандланган конструкциялидир. Чўмичнинг олд қисмига тоғ жинсига енгил кириши учун учқур тишлар ўрнатилган. Чўмичнинг юқориги қисми текис тарнов шаклида бўлиб, юк тушириш вақтида тоғ жинслари шу ердан сирпаниб тушади. Чўмич юқорига кўтарувчи профилда ишланган иккита кулисага бириктирилган. Кулисалар бир-бирлари билан траверс 4 билан боғланган бўлиб, бунга кўтарувчи механизм пластинкали тортувчи занжири 5 махкамланган.

Download 57.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling