3. Коррупцияга қарши кураш борасида қонунчиликни ривожлантириш масалалари


Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши


Download 466.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/20
Sana16.01.2023
Hajmi466.66 Kb.
#1095152
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши 
курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий 
этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-81-сон қарори қабул қилинди. Қарор 
билан 
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-
тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни 
бартараф этишга қаратилган 
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг 
самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этишлди
Рейтинг қуйидаги бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар 
асосида амалга оширилади: 
давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва 
ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги; 
коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш 
бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги; 
давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз 
муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги; 
ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-
таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини 
ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги; 
коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида 
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга 
нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот 
тадбирларининг самарадорлиги бахолашга қаратилган. 
22. Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги 
Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва 
илмий-маърифий 
асослари 
яратилди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган 
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони 
билан тасдиқланган стратегиянинг мақсадлари сифатида: инсон қадрини 
юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали 
халқпарвар давлат барпо этиш; 
мамлакатимизда 
адолат 
ва 
қонун 
устуворлиги 
тамойилларини 
тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; 
миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини 
таъминлаш; 
адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; 
маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; 


миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга 
ёндашиш; 
мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, 
прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш белгиланди. 
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга 
ёндашишни инобатга олиб стратегиянинг 83-мақсади сифатида “Давлат 
хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш, уларининг даромад ва мол-
мулкларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич яратиш. 
Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича 
самарали механизмларни яратиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги 
фаолиятда очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш 
белгиланди. 

Download 466.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling