3-маъруза мавзу: микроконтроллерни ташкиллаштириш режа


Микропроцессорнинг разрядлиги


Download 340.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana11.05.2023
Hajmi340.5 Kb.
#1453336
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎТ маъруза 3

Микропроцессорнинг разрядлиги. Микропроцессорнинг разрядлиги 
деганда унинг разрядлар сонини тушиниш керак бўлади, у ахборотлар 
шинасининг ва манзиллар шинасининг нисбати билан аниқланади. 
Разрядликни аниқ тарифи йўқ, лекин одатда ахборотлар майдонининг 
кенглигини разрялик деб тушунилади. Адабиётларда кўпинча 8- , 16- , ёки 
8/16 процессорлар учрайди. Intel 8080 (18080) МП 8-разрядли ахборотлар 
шинаси ва 16-разрядли манзиллар шинаси бор, лекин ишлов бериладиган 
ахборотлар турига кўра у 8-разрядлик процессорларга киради.Intel 80386 
(180386) микропроцессорини 32-разрядли процессор деб аташ қабул 
қилинган, сабаби у 32-разрядли манзил ва ахборотларнинг алоҳида шинасига 
эга. 
Яна 
шунингдек 
машина 
сўзининг 
разрядлиги 
тушунчаси, 
микропроцессорнинг ички қурилмаларининг разрядлиги тушунчалари ҳам
мавжут, лекин разрядликнинг ҳар қандек тарифини битларда (базида байтлар, 
сўзлар ёки иккитали сўз) ифодаланган ишлов берилиши мумкун бўлган 
максимал ахборотлар катталиги деб тушуниш керак бўлади. Шуни қайд қилиб 
ўтиш керакки, ахборотлар разрядлиги ўзгарувчан микропроцессорли тизимлар 
(МПС) ҳам бўлади. 
Буйруқ ва микропроцессорнинг буйруқлар тизими. Микропроцессор 
томонидан маълум узунликдаги бажарилиши керак бўлган вазифани буйруқ 
деб тушуниш керак бўлади. Микропроцессорнинг буйруқлар тизими – бу 
микропроцессор учун мўлжалланган функциялар тўплами. Буйруқлар 
тизимининг хусусиятлари билан танишиш учун муҳим бўлган учта белги 
мавжут: буйруқ узунлиги, функционал белгиси ва манзиллаш усули.


Буйруқлар узунлиги (ёки байтларни эгаллайдиган катталиги бўйича) 
бўйича қуйидагиларга бўлинади: бир байтли, икки байтли, уч байтли ваҳоказо. 
Бунда биринчи байт (анча қувватли процессорларда - сўз) ҳар доим буйруқ 
коди учун ажратилади, кейингилари ёки ахборотлардан ёки манзилдан иборат 
бўлади ва улар бўйича ҳотирада сақланади.
Функционал белгилари бўйича, яъни бажарилаётан ҳаракатлар тури 
бўйича, буйруқлар қуйидаги турларга бўлинади: узатиш буйруқлар гурухи, 
арифметик буйруқлар гурухи, мантиқий буйруқлар гурухи, ўтишларнинг 
буйруқлар гурухи, бошқариш буйруқлар гурухи ва стек билан ишлаш
киритиш/чиқариш буйруқлар гурухи, процессорни бошқариш буйруқлар
гурухи, маҳсуслаштирилган буйруқлар гурухи. 
Манзиллаш усули бўйича (яъни ҳотирага мурожат тури бўйича ёки МП 
ички қурилмалари бўйича) қуйидаги буйруқлар турига ажратилади: регистрли 
манзиллаш (МП ички регистрларига мурожат буйруқлари), ҳотирага бевосита 
мурожат буйруқлари, билвосита мурожат буйруқлари (ҳотира ячейкаси 
манзили аниқ кўрсатилмаган буйруқлар, процессорнинг ички регистрларида 
сақланаётган ёки ҳотира ячейкасида сақланаётган кўрсатгич орқали). Турли 
микропроцессорларда 
манзиллашнинг 
бўлиши 
мумкун 
бўлган 
комбинацияларда ҳам мавжут. 

Download 340.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling