3-маъруза мавзу: микроконтроллерни ташкиллаштириш режа


Download 340.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana11.05.2023
Hajmi340.5 Kb.
#1453336
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎТ маъруза 3

 
 
Микроконтрллерлар универсал қурилма бўлиб, амалда ҳар доим 
алоҳида қурилма сифатида ишлатилмайди, болким анча мураккаб қурилмалар 
таркибида қўлланилади, шу жумладан контроллерлар таркибида ҳам. 
Микроконтроллернинг тизимли шинаси фойдаланувчидан микросхеманинг 
ичига яширилган. Микроконтроллерга ташқи қурилмаларнинг уланиш 
имконияти чегараланган. Микроконтроллердаги қурилмалар одатда битта 
масалани ечиш учун мўлжалланган бўлади. 
Контроллерлар одатда қандайдир алоҳида масалани ечишга ёки уларга 
яқин масалалар гуруҳини ечиш учун яратилади. Уларнинг одатда қўшимча 
қурилмаларни улашга имконияти йўқ, масалан, катта сиғимли ҳотирани, 
киритиш/чиқариш воситаларини. Уларнинг тизимли шиналари кўпинча 
фойдаланувчига ҳизмат қила олмайди. Контроллер таркиби оддий ва 
максимал тезликка мўлжаллаб оптималлаштирилган. Кўпчилик ҳолда 
бажариладиган дастурлар доимий ҳотирада сақланади ва ўзгармайди. 
Конструктив жихатидан котроллерлар битта платали вариантда ишлаб 
чиқарилади. 
Микропроцессорли тизимининг ананавий таркиби 3.1 – чизмада
келтирилган. У ўз таркибига уч турдаги қурилмаларни олади: 
-процессорни; 
-ҳотирани, яъни оператив ҳотирани (ОХҚ, RAM – Random Access Memory) 
ва доимий ҳотирани (ДХҚ, ROM – Read Only Memory), улар ахборот ва 
дастурларни сақлаш учун ҳизмат қилади; 
-киритиш/чиқариш қурилмаси (КЧҚ, I/O – Input/Output Devices), 
микропроцессорли тизимни ташқи қурилмалар билан алоқасини таъминлашга 
ҳизмат қилади, кириш сигналларини қабул қилишга (киритиш, ўқиш, Read ) ва 
чиқиш сигналларини беришга (чиқариш, ёзиш, Write). 
Микропроцессорли тизимнинг барча қурилмалари умумий тизимли 
шина (уни яна тизимли магистрал ёки канал ҳам деб аталади) орқали 


бирлаштирилади. Тизимли магистрал ўз таркибига тўрта асосий қуйи 
босқичдаги шиналарни олади:
манзил шинаси (Address Bus); 
ахборотлар шинаси (Data Bus); 
бошқариш шинаси (Control Bus); 
манба шинаси (Power Bus). 

Download 340.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling