3-маъруза мавзу: микроконтроллерни ташкиллаштириш режа


Download 340.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana11.05.2023
Hajmi340.5 Kb.
#1453336
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎТ маъруза 3



3-МАЪРУЗА 
Мавзу: МИКРОКОНТРОЛЛЕРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ 
 
Режа: 
3.1.Микроконтроллерни умумий таркиби ва вазифаси. 
3.2.Ўрнатилган тизим процессорларининг турлари.
3.3.Микроконтроллер таркиби. 
 
Таянч 
иборалар: 
микроконтроллер, 
контроллер, 
микропроцессор 
архитектураси, дастурланувчи контроллер, микропроцессорли тизим, Intel 
процессори. 
 
3.1.Микроконтроллерни умумий таркиби ва вазифаси 
 
Биринчи микропроцессорларни яратилишидан (1972 йил) бошлаб 
лойиҳалаштирувчилар уларни ҳисоблаш қурилмаларида ва кейинчалик 
шахсий компьютерларда ишлата бошладилар, уларни ишлаб чиқариш қатор 
ишлаб чиқарувчилар томонидан (Intel, Motorola) ўзлаштирилган эди. 
Микропроцессорларни татбиқ этилиши янги тизимларни лойиҳалаштириш 
самарадорлигини ва тезлигини ошириш, носозликларни аниқлаш ва
бартарафт этишда сарф ҳаражатларни камайтириш, шунингдек ишлаб 
чиқаришни арзонлаштириш имкониятларини беради. Шундек қилиб, азалтдан 
микропроцессорларни шахсий компьютерларда ишлатиш учунгина эмас
балким саноатни ва асбобсозликни автоматизациялаштириш учун дастурий-
бошқарувчи сифатида яратилгандир. Кейинчалик микропроцессорлар
асосида микроконтроллерлар яратилди (дастурланувчи контроллерлар-ДК) – 
ишлов бериш дастури олдиндан ёзилган, алоҳида аппарат (комплекс 
таркибидаги) 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
бўлимларининг 
ишини 
автоматизациялаштирувчи восита.
Бошқариш тизимлари бажарадиган масалалар таркибига қуйидагилар 
киради: 
➢ бошқариш объектининг ҳозирги кўрсатгичларини ўлчаш; 


➢ ўлчанган кўрсатгичларни рақамли ишлов бериш учун қулай шаклга 
келтириш; 
➢ бошқариш таъсирларини ҳосил қилиш мақсадида ахборотларни сақлаш 
ва ўзгартириш; 
➢ керакли кетма-кетликда талаб этилган ўлчамда бошқариш сигналини 
ҳосил қилиш ва уларни бажарувчи қурилмаларга узатиш. 
Микропроцессорлар архитектурасидаги чекланишларнинг ҳисобига 
бошқариш масалаларини бевосита бажара олиш имкониятлари йўқ ва 
лойиҳалаштирувчилар қўйилган мақсадни амлга ошириш учун уларни 
қўшимча қурилмалар тўплами билан таъминлашга мажбур бўлдилар, ҳусусан: 
ахборотлар ва дастурлар ҳотираси, шунингдек ташқи элементлар тўплами: 
таймерлар, саноқ қурилмалар, аналог-рақам ва рақам – аналог ўзгартирувчи 
қурилмалари, дастурланувчи киритиш-чиқариш контроллерлари билан. 
Бундек бошқариш тизимига ананавий мисол бўлиб қуйидаги 
архитектура бўлиши мумкун: ахборотлар, манзиллар ва бошқариш шиналари 
бўлган микропроцессор, энергияга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишловчи дастурли 
ДХҚ, ўзгарувчиларни ва ўлчаш натижаларини сақлаш учун ОХҚ, тизимнинг 
иш тартибини оператор ўзгартира олиши учун бошқариш пулти, бошқариш 
объектини улаш учун қатор ташқи қурилмалар. 
Баён этилган таркиб унча аҳамиятга эга бўлмаган ўзгартиришлар билан 
жуда кўп лойиҳаларда ишлатилган, шу муносабат билан битта кристал 
юзасига кўп ишлатиладиган бошқариш тизим элементларини жойлаштириш 
(интеграция) ғояси пайдо бўлди (бундек ғоч олдин ҳам интеграл схемаларни
яратишда татбиқ этилган ). 
Интеграция ғоясини жорий этиш 1978 йили Intel фирмасини 8048 
кодланган ном билан чиқарган қурилмаси билан содир бўлди, кейинчалик 
микроконтроллер номини олган ва у автоматизациялаштирилган бошқариш 
тизимларига ва робототехник тизимларга ўрнатиладиган бошқариш 
тизимларнинг асоси бўлиб қолди. Микроконтроллер деб бу ерда ва 
кейинчалик ташқи қурилмалар тўпламига эга бўлган ва техник тизимларда 


бошқариш масалаларини ҳал қилиш учун қўлланиладиган дастурланувчи 
ҳисоблаш қурилмаси тушунилади.

Download 340.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling