3-маъруза мавзу: микроконтроллерни ташкиллаштириш режа


Download 340.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana11.05.2023
Hajmi340.5 Kb.
#1453336
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎТ маъруза 3

 
 
3.2.Ўрнатилган тизим процессорларининг турлари
Биринчи универсал микропроцессор (МП) 4004 Intel фирмасининг 
махсулоти 1971 йили яратилди. У ўзининг буйруқлар тизимидан ташкил 
топган ҳар қандай дастурни бажара олган, буйруқлар сони 45 бўлган. Унга 


ахборотларни киритиш, ахборотларга ишлов бериш ва натижани чиқара олиш 
мумкун бўлган. Бу микропроцессор сўзининг узунлиги 4 битни ташкил этган, 
манзиллар майдони 4,5 Кбит билан чекланган. У калкуляторларда ишлатишга 
мўлжалланган. Микропроцессорда 1000 та атрофида транзистор бўлиб, 8000
операцияни бир секундда бажарган. 
Бир неча йилдан сўнг Intel фирмаси 8008 (ўхшаши 4004) 
микропроцесорни ишлаб чиқарди, сўз узунлиги 8 бит ва катта бўлмаган 
компьютерни яратиш мумкун бўлган, етарли даражада қувватли 8080 
микропроцесорни яратди. I8080 микропроцессори ўнлик ва 16-битли 
арифметик операцияларни бажарган, дастуростиларни чақирган ҳамда 64 
Кбайт гача ҳотирани манзиллаган. Ахборотлар шинаси 8 разрядли, манзиллар 
шинаси эса - 16 бит. Россияда бу процесорга ўхшаш процессор КР580ИК80 
ишлаб чиқарилган.
1980 йилда микропроцессордаги транзисторлар сони 70 маротаба ошди, 
сўз ўлчами 16 бит ни ташкил этди, тезлиги эса 100 мартта ошди. Ваҳоланки 
шу даврда кристаллар учун бази бир жисмоний чекланишларга эришилган
бозор шу йўналишни рағбатлантирган ва 1980 йили I80386 микропроцессори 
дунёга келди. 
Микропроцессорларни ривожланишининг кейинги босқичи процессорга 
ўрнатилган математик сопроцесор I80486 1989 йили ва 1993 йили Pentium
яратилиши бўлди. 
1995 йили Pentium Pro (150 МГц, 512 Кб кэш) лойиҳалаштирилган, уни 
сервер учун яратилган. У шу тоифадаги процессорлардан катта кэш ва 
архитектураси 
билан 
фарқланади, 
қисман 
RISC 
архитектурали 
процессорлардан олинган. Intel фирмаси биринчи бор Pentium Pro га динамик 
бажариш (Dynamic Execution) технологиясини қўллади, яъни кўрсатмалар 
нафақат кетма-кет бажарилади ва шунингдек кодни шохланишини башорат 
қилиш ҳамда кўрсатмаларни бажарилиш тартибини қайта тартиблаш 
ҳисобига 
параллел 
бажаради. Бунинг 
натижасида 
процессорнинг 


самарадорлиги сезиларли даражада ошди, яъни такт давомида бажариладиган 
буйруқлар сони ошди. 
1998 йили PentiumII Xeon процессори ишлаб чиқарилди. Бу процессор 
асосидаги тизимлар 4, 8 ва ундан кўп процессорлардан ташкиллаштирилган 
бўлиши мумкун. 
1999 йили февралнинг охирларида Pentium III яратилди. 0,25 мкм 
технолгияда ишлаб чиқарилган, ядроси Katmai, SSE кўрсатмалар тўплами 
қўшилган, L1 кэш ўлчами 32 Кб (16+16), L2 кэш ўлчами 512 Кб (ядронинг 
частотасини ярмида ишлайди, процессор микросхемаси ёнида картриджда 
жойлашган). 
2000 йил ноябр охирида Intel фирмаси Pentium 4 (кодлаштирилган номи 
Willamette) процессорини фойдаланувчиларга ҳавола қилди, NetBurst 
архитектурали ўзини ўтмишдаги Р6 дан тубдан фарқ қилади. Асосий фарқи 
конвейерлар 20 босқичгача оширилда, бу эса процессор частотасини жиддий 
ошириш имконини яратди. Биринчи нусхаларида частота 1,4 ва 1,5 ГГц ни 
ташкил этган. Қизиқ ҳолат: ушбу процессорнинг арифметик-мантиқий 
қурилмаси ядро частотасидан икки баравар катта частотада ишлайди! Янги 
процессорда шунингдек кўрсатмалар блоки SSE янгиланди ва унга 144 
кўрсатма билан тўлдирилди ҳамда SSE2 номи берилди. Биринчи босқич кэш 
ўзгарди, унинг ҳажми ахборотлар учун 8 Кб гача камайди, кўрсатмаларни 
сақлаш учун янги ишланган кэш (Trace Cache) ҳосил қилинди. 
Intel процессорларининг кейинги ривожланиши 64-битли архитектурага 
ўтиш билан боғлиқ – IA-64 (Intel Architecture-64 bit). Янги процессорларнинг 
асосий ғояси EPIC (Explicitly Parallel Instruction Computing –аниқ параллели 
буйруқларга ишлов бериш). RISC ва EPIC архитектуралар ўртасидаги
ўхшашлик қолган, бироқ EPIC технологик жихатидан анча замонавий ва RISC 
ғоясининг тўлақон ривожланиши деб ҳисоблаш мумкун. Буйруқларни 
параллел бажарилиши буйруқларни учтадан гурух бўлиб берилишида, 
процессор бир цикл давомида бир нача гурухга ишлов бера олади. IA-64 


архитектурасининг биринчи жорий этилиши 2001 йили амалга оширилди, у 
Itanium процессори эди. 
Процессорларни кейинги ривожланиш босқичлари кўп ядроли 
архитектурадаги процессорларни яратилиши билан боғлиқ. Бундек 
архитектуранинг намаёндасига мисол қилиб IntelXeon Processor 5400 
келтириш мумкун. 
Микропроцессор ҳар қандай ҳисоблаш қурилмаси каби икки асосий 
блокдан ташкил топади: бошқарувчи ва операцион. 
Микропроцессор компьютернинг энг муҳим асосий ташкилий қисми 
бўлиб ва компьютер процессор, оператив ҳотира ҳамда ташқи қурилмалардан 
иборат. 

Download 340.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling