3-маъруза мавзу: микроконтроллерни ташкиллаштириш режа


Download 340.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana11.05.2023
Hajmi340.5 Kb.
#1453336
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎТ маъруза 3

 
Манзил шинаси – айни шу вақтда процессор ахборот алмашадиган 
қурилма манзилини (номерини) аниқлаш учун ҳизмат қилади. Ҳар бир 
қурилмага (процессордан ташқари), шунингдек микропроцессорли тизимдаги 
ҳотиранинг ҳар бир ячейкасига ўзининг манзили бириктирилади. Процессорга 
қандайдир қурилма манзилининг коди мазиллар шинасидан берилганда, бу 
манзил бириктирилган қурилма, у билан ахборот алмашуви амалга 
оширилишини билади. Манзиллар шинаси бир йўналишли ёки икки 
йўналишли бўлиши мумкун. 
3.1.-чизма Микропроцессорли тизим таркиби 
 Ахборотлар шинаси – бу асосий шина бўлиб, уни микропроцессор 
тизимининг барча қурилмалари ўртасида ахборот кодларини узатиш учун 
ишлатилади. Одатда ахборот узатишда процессор иштирок этади, у ахборот 
кодини қайсидир қурилмага ёки ҳотира ячейкасига, ёки қайсидир қурилмадан 
ҳамда ҳотира ячейкасидан ахборот кодини қабул қилиши мумкун. Лекин 
Тизимли 
шина 
(магистраль) 
Манзил шинаси 
Манба шинаси 
Ахборотлар шинаси 
Бошкариш шинаси 
Киритиш/
чиқариш 
қурилмаси 
Кириш 
сигнали 
Чиқиш 
сигнали 
Процессор 
Хотира 


процессорнинг 
иштирокисиз 
ҳам 
қурилмалар 
ўртасида 
ахборот 
алмашинувини амалга ошириш мумкун. Ахборотлар шинаси ҳар доим икки 
йўналишли бўлади.
Бошқариш шинасининг манзиллар шинаси ва ахборотлар шинасидан 
фарқи, у алоҳида бошқариш сигналларидан ташкил топган бўлади. Бу 
сигналларнинг ҳар бирини ахборот алмашув вақтида ўз вазифаси бордир. Бази 
сигналлар узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни бошқариш 
сигнали билан таъминлаш учун (яъни, ахборотлар шинасига ахборот коди 
қайси вақт моментларида берилганлигини аниқлайди ) ҳизмат қилади. Бошқа 
бошқариш сигналлари ахборотни қабул қилинганлигини тасдиқлаш, барча 
қурилмаларни бошланғич ҳолатга келтириш, барча қурилмаларни 
тактлаштириш ва х.к. учун ишлатилиши мумкун. Бошқариш шинасининг 
сигналларини йўллари бир ва икки йўналишли бўлиши мумкун. 
Ва нихоят, манба шинаси ахборотни узатиш учун эмас, тизимни электр 
энергияси билан таминлаш учун мўлжаллангандир. У икки, манба ва умумий 
(ер) симдан ташкил топгандир. Микропроцессор тизимида битта манба 
(кўпинча +5В) ёки бир неча манба (одатда яна – 5В, +12В ва – 12В) бўлиши 
мумкун. Ҳар бир манба учун ўз алоқа йўли бўлади. Барча қурилмалар бу 
манба йўлларига параллел уланади. 
Агарда микропроцессорли тизимга кириш кодини киритиш керак бўлса
(ёки кириш сигналини), у ҳолда процессор манзиллар шинаси орқали керакли 
киритиш/чиқариш қурилмасига мурожат этиб, ахборотлар шинасидан кириш 
ахборотини қабул қилиб олади. Агарда микропроцессор тизимидан чиқиш 
кодини (чиқиш сигналини) фойдаланувчига чиқариш керак бўлса, у ҳолда 
процессор манзиллар шинаси орқали керакли киритиш/чиқариш қурилмасига 
мурожат этади ва унга ахборотлар шинаси орқали чиқиш ахборотини узатади. 
Агарда ахборотга мураккаб кўп босқичли ишлов берилиши керак бўлса, у 
ҳолда процессор оралиқ натижаларни тизимли оператив ҳотирада сақлаши 
мумкун. Процессор, ҳотиранинг хохиший ячейкасига мурожат этиш учун 
манзиллар шинасига унинг манзилини жўнатади ва ахборотлар шинасидан 


унга ахборот кодини юборади ёки ундан ахборот кодини ахборотлар 
шинасидан қабул қилиб (ўқиб) олади. Ҳотирада (оператив ва доимий) 
шунингдек бошқариш кодлари ҳам жойлаштирилади (процессор бажараётган 
дастурнинг буйруқлари), шунингдек процессор уларни манзили бўйича 
манзиллар шинасига мурожат қилиш орқали ахборотлар шинасидан ўқиб 
олади. Доимий ҳотира асосан микропроцессор тизимини дастлабки ишга 
тушуриш дастурларини сақлаш учун фойдаланилади, у ҳар гал манба 
ёқилгандан сўнг бажарилади. Ахборот доимий ҳотирага ишлаб чиқарувчи 
томонидан бир маротаба доимий ёзиб қўйилади ва кейинги давр давомида 
ундан фақат ўқилади. 
Бозорда пайдо бўлган микроконтроллерлар кенг миқёсда тарқала бошлади 
ва ҳозирги вақтга келиб жуда кўп соҳаларда қўлланилмоқда, 
микроконтроллерларни ишлаб чиқиш кундан-кунга ошиб бормоқда, уларни 
йилига икки миллиарддан кўпроқ ишлаб чиқармоқдалар. 
Мкроконтроллерлар ишлатилиш соҳаси бўйича, ташкиллаштирилиш 
таркиби бўйича, разрядлиги, ташқи қурилма тўпламлари, буйруқлар тизими ва 
бошқа белгилари бўйича микроконтроллерлар оилаларга гурухлаштирилган. 
Бундек оиланинг ёрқин намоёндаси бўлиб Motorola фирмасининг 32-
разрядли микроконтроллери, Intel фирмасининг 16-разрядли MCS-96 
микроконтроллерлари, Atmel фирмасининг AVR RISC-микроконтроллери,
кўп ядроли микроконтроллерлар ARM, MicroChip фирмасининг ихчам 
PIC-контроллерлари, Siemens фирмасининг умумий вазифалар учун 
мўлжалланган SAB микроконтроллерлари бўла олади. 

Download 340.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling