3-маъруза мавзу: микроконтроллерни ташкиллаштириш режа


Download 340.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana11.05.2023
Hajmi340.5 Kb.
#1453336
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎТ маъруза 3

Микропроцессор – бу микросхема ёки микросхемалар тўплами (ёки 
кристаллар) бўлиб, ахборотлар билан арифметик ва мантиқий операцияларни 
бажарувчи ҳамда ҳисоблаш жараёнини дастурий бошқаришни амалга 
оширувчи умумий ҳисоблашлар учун мўлжалланган восита. 
Микропроцессорли воситалар – бу микросхемалар тўплами (катта 
интеграл схема, КИС) бўлиб, кучланиш, сигнал ҳамда узатиладиган ахборот 
қиймати бўйича мос ва унинг таркибига қуйидагилар киради: МП, ОХҚ, 
киритиш-чиқаришни бошқариш қурилмаси ваҳоказолар. 
Масалани мохиятини тушунган ҳар бир мутахассис ўзининг турларга 
ажратиш тизимини таклиф этиши мумкун. Мавжут жуда кўп 
микропроцессорларни тартибга солиш ва уларни баҳолаш кўрсатгичларини
танлаш учун турларга ажратиш зарур. Шу сабабларга кўра турларга 
ажратишнинг ҳар-ҳил кўрсатгичлари биринчи ўринга кўтарилиши мумкун. 
Энг кўп тарқалган турларга ажратишни кўриб чиқамиз. 
Бажарадиган вазифасига кўра
универсал, бошқариш ва ҳисоблаш вазифаларни бажариш учун 
мўлжалланган; 
➢ маҳсуслаштирилган, фақат тор доирадаги бошқариш ёки ҳисоблаш
масалаларни бажариш учун мўлжалланган (мураккаб алгебраик 


функцияъни ҳисоблаш ёки аниқ бир қурилмани бошқариш – станок, 
автомобиль ваҳоказо). 
Ишлов бериладиган ахборотнинг кўриниши бўйича
➢ рақамли, бинар сигналлар билан ишловчи, мантиқий нол ва бирни 
белгиловчи. Одатда рақамли сигнал турига ишора қилиш мақсадга 
мувофиқдир: ТТМ ёки КМОЯ технологияда ишлаб чиқарилган интеграл 
схемалар; 
➢ аналог (узулуксиз), узулуксиз қийматли сигнал билан ишловчи. 
Узлуксиз сигнал бўлган ҳолда кириш кучланиши ва токининг рухсат 
этилган максимал қиймати аҳамиятга эга. 
Ахборотларнинг разрядлиги бўйича
➢ қайд қилинган, қайд қилинган разрядликда бўлган ҳолда ахборот 
узунлигини аниқ қиймати кўрсатилади (бит, байт, сўз ваҳоказо); 
➢ ўзгарувчан, ўзгарувчан разрядлик бўлган ҳолда квант қиймати 
кўрсатилади, унда разрядликни ошириш мумкун (2, 4 , 8 ёки 16 бит). 
Такт частотаси бўйича
➢ статик, нолга тенг такт частотани қуйи чегараси мавжут, яъни МП такт 
частотаси бўлмаган ҳолда у “кутиш” ёки “уйқу” ҳолатга ўтади, такт 
частотаси пайдо бўлиши билан иш ҳолатга ўтади; 
➢ динамик, нолга тенг бўлмаган такт частотасининг қуйи чегараси
мавжут, яъни синхронизация частотаси қуйи чегарасидан пасайса МП 
нормал ишламайди. 
Синхронлаш тури бўйича
➢ синхрон; 
асинхрон
Турларга ажратишнинг кейинги варианти кўп жихатдан олдингисига 
ўхшаб кетади. 
Жойлаштирилиши (компоновка) бўйича
бир кристаллий
➢ кўп кристаллий; 


➢ кўп кристаллий секцияли. 
Бошқариш магистралларининг сони бўйича
➢ бирлаштирилган; 
➢ ажратилган. 
Буйруқлар тизими бўйича
➢ қайд қилинган; 
➢ ўзгарувчан.

Download 340.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling