3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


Download 87.7 Kb.
bet6/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-mavzu

Ижтимоий-ихтисодий вазифасида: Ёшларнинг жаҳон фани ва маданияти, замонавий технололгияларни, хусусан, ахборот коммуникацияларини пухта Ўзлаштиришлари орқали фан ва миллий маданиятимизни замонавий тараққиёт чўққисига кутаришга ёрдамлашиш.
Ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий, хуқуқий муаммоларини хал этишга қаратилган дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидаги ёшлар ва болалар жамоат нодавлат нотижорат ташкилотларининг шу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларни қуллаб-қувватлаш, уларга моддий ижтимоий ёрдам беришга қаратилган «Ёш оила» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ёшларнинг истеъдод ва кобилиятларини кўллаб-кувватлаш вазифасида: Кенг жамоатчиликнинг иштирокида иқтидорли болалар ва ўсмирларга, талабаларга, ёш олим ва ижодкорларга ҳомийлик тизимини шакллантириш, хусусан, ёш ихтирочиларнинг илмий тадқиқотлари ва кашфиётларини амалиётда қўллашига, маъмурий - идоравий тусиқларсиз, бевосита ишлаб чиқариш тармоқларида синаб курилишига ҳамда ялпи ишлаб чиқаришга жорий этилишига амалий ёрдам кўрсатиш.
Мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган, замонавий фан - техника ютулари билан боғлиқ истиқболли мавзулар бўйича илмий- тадқиқот ишларини олиб бораётган ёш олимлар ва мутахассисларни молиявий қўллаб-кувватлашда қатнашиш.
Фан ва техника, маданият, адабиёт ва санъат соҳасида юксак муваффақиятта эришган ёш олимлар ва ижодкорларни «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирлаб бориш.
Спорт ва жисмоний тарбия, ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш вазифасида: Ёшлар орасида жисмоний баркамолликни тарғиб қилиш, спортнинг оммавий ва миллий турларини, халқ ўйинларини ривожлантиришга кўмаклашиш, турли мусобақа ва турнирлар ўтказиш.
Болалар сиҳат-саломатлик масканлари ва оромгоҳларини, ўсмирлар ва ёшлар спорт тўгараклари, секциялар ва клубларини, жисмоний тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасаларини, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини жамоат ва ҳомийлик йўли билан қўллаб-кувватлашни ташкил этиш.
Ёшлар ўртасида тиббий билимларни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Қишлок жойларда спортни оммалаштириш учун зарур шароит яратиш ва бевосита иштирок этиш, бунёд этилган спорт иншоатлари, болалар спорт майдончаларини ҳаракатнинг оталиғига олиш, улардан самарали фойдаланишга эришиш.
Махаллаларда, ёшларнинг турар жойларида уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенг жалб этиш, спорт майдончалари, машғулот заллари ҳамда соғломлаштиришга хизмат қиладиган бошқа иншоатлар тармоғини янада кенгайтиришга эришиш.

Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling