3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


Download 87.7 Kb.
bet7/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
3-mavzu

Халкаро фаолият вазифасида: Ёшларнинг хорижий ёшлар ва болалар ташкилотлари билан тажриба алмашишларига, чет эллардаги тенгдошлари билан мулоқот қилиш орқали умумбашарий маданий ва маънавий қадриятлардан бахраманд бўлишларига шароит яратиш.
Ҳаракатнинг илғор инсонпарварлик ва демократик йўналишдаги халқаро ва хорижий ёшлар ташкилотлари ҳамда ҳаракатлари билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли халқаро алоқаларини ривожлантириш.
Хорижий ва халқаро ёшлар ташкилотлари билан делегациялар айирбошлаш ва тажриба алмашиш, мамлакатимиз ёшларининг муносиб вакилларини халқаро анжуманлар, кўрик-танловлар, фестиваллар ва спорт мусобакаларига юборишга кўмаклашиш.
Хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда маданий тадбирларни амалга ошириш.
Ёшлар туризмини ривожлантириш, ёш саёхлар гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг чет элларга сафарларини уюштириш. Ҳаракат Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигида Давдат руйхатига олинган кундан бошлаб юридик шахс мақомига, алохида мол-мулкга, ўз мухри, бланклари, бошқа рамз ва белгиларига эга бўлади. Ҳаракат мустақил баланс юритади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа хисоб варақларини очиши, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий хуқуқларни олиши, судларда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистан Ёшлар иттифоқи” ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ўтган давр мобайнида мазкур ташкилот Марказий Кенгаши ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, Республикамизнинг аксарият туман ва шаҳарларида «Ёшлар ижтимоий хизмат марказлари» ташкил этилгани бўлиб, ёшларнинг олдида турган муаммоларни ечиш, уларнинг маданий савиясини, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар, турли кўрик-танлов ва учрашувларни уюштириш, ўқувчи ва талабалар ўртасида фаолиятини ташвиқот қилиш билан боғлиқ қатор ишлар килинганини айтиб ўтиш лозим.
Ёшлар Иттифоқи” фаолиятининг асосий тамойиллари куйидагилардан иборат:
- ҳар бир аъзонинг манфаатларини химоя этиш, фикрини хисобга олиш;
- жамоа бўлиб фаолият юритиш, қарорлар қабул қилиш бирлашиш,
- озчиликнинг фикр-мулохазаларига ҳурмат билан қараш, қабул қилинган қарорларни бажариш учун тўлиқ, масъуллик;
- ҳаракатнинг барча органлари қуйидан юқоригача сайлаб қуйилиши;
- мунозаралар эркинлиги, барча орган ва ташкилотларнинг ишида тўла ошкоралик;
- сайлаб қуйиладиган юқори раҳбар органнинг ўзига берилган ваколатлар доирасида қабул қилган қарорларининг қуйи ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийлиги;
- жамоа тарзидаги аъзоларнинг ўз ички фаолиятини ва мазкур Устав доирасидаги фаолиятини йўлга куйишдаги мустакиллиги;
- барча тўзилмаларида ишларнинг «ташаббус - муҳокама - лойиҳа амалга ошириш», юқори тўзилмалар томонидан бошланғич ташкилотларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тамойиллари асосида ташкил этилиши;
Ҳаракатнинг сайлаб қуйилган раҳбар органларининг юқори органи ҳамда ўз аъзолари олдида ҳисобот бериб туриши, ҳаракатнинг махаллий (худудий) бўлимлари ва бошланғич ташкилотлари ўз фаолияти тўғрисида юқори органларга ахборот бериб бориши.
Ҳаракатга якка тартибда ва жамоа тарзида аьзо бўлинади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ихтиёрийлик асосида ҳаракатнинг якка тартибдаги аъзолари бўлишлари мумкин.
Жинси, ирқи, миллати, тили, диний эътикоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан катьий назар, ҳаракатнинг максадларини қуллаб-кувватлайдиган ўн турт ёшдан ўттиз ёшгача бўлган йигит ва қизлар ҳаракатнинг якка тартибдаги аъзоси бўлишлари мумкин.
Ҳаракатга якка тартибдаги аъзолик шахс ўттиз ёшга тўлгандан кейин тўхтатилади, лекин, ҳаракат аъзосининг берган аризасига асосан ҳаракат маҳаллий (худудий) бўлимининг сайлаб қўйиладиган раҳбар органи ёки бошланғич ташкилотининг карори билан ўзайтирилиши мумкин.
Ҳаракатнинг сайлаб қўйиладиган раҳбар органлари таркибига сайланган шахслар ҳаракатнинг якка тартибдаги аъзоси бўлиб ҳисобланади.
Ҳаракат аъзолигига якка тартибда қабул қилиш бошланғич ташкилотнинг умумий йиғилиши, бошланғич ташкилотларнинг Кенгаши йиғилиши томонидан амалга оширилади. Ҳаракатга аъзо бўлиб кирувчилар тегишли мазмундаги ариза берадилар.
Уставида белгиланган мақсад ва вазифалари ҳаракатнинг Уставига зид бўлмаган юридик шахслар ёшлар ва болалар жамоат бирлашмалари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари (аъзолари болалар ва ёшлардан иборат бўлган ёки фаолият объекти болалар ва ёшлардан иборат) ҳаракатнинг жамоа тарзидаги аъзолари бўлишлари мумкин. Ҳаракатнинг жамоа тарзидаги аъзолари аъзоликка ҳаракат маҳаллий (худудий) бўлимлари томонидан қабул қилинади.
Ёшлар Иттифоқи” ҳаракатга аъзолик қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

  • ўз хохишига кўра шахсий аризаси асосида;

- ҳаракат аъзосининг ёши аъзолик ёшидан ўтганда.
- ҳаракатнинг жамоа тарзидаги аъзоси раҳбар органининг қарорини такдим этиш оркали ҳаракатдаги аъзолигини тўхтатиши мумкин.
Ёшлар Иттифоқи” ҳаракатнинг барча аъзолари қуйидаги тенг ҳуқуқларга эгадирлар: умумий йиғилишлар, Конференциялар, қурултой, ҳаракатнинг сайлаб қўйиладиган раҳбар органлари мажлислари ва ҳаракатнинг матбуот нашрларида ҳар қандай масалаларни муҳокама қилишда ўз фикрини эркин билдириш;

  • ўзи ёки ўзи сайлаган вакил орқали ҳаракатнинг сайлаб қўйиладиган органлари қарорларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

- ҳаракатнинг хймояси ва қуллаб-кувватлашидан фойдаланиш;
- ҳаракатнинг сайлаб қўйиладиган раҳбар ва назорат-тафтиш органларига номзод кўрсатиш, сайлаш ва сайланиш;
- ҳаракат органлари фаолияти туғрисида ахборот олиш, ўзига тааллуқли масалалар муҳокамасида иштирок этиш ва ўз фикрини билдириш;
- ҳаракатнинг ҳар қандай органи ва аъзосини танқид қилиш;
- ҳаракатнинг Устави ва Дастури доирасидаги фаолиятида иштирок этиш, ҳар қандай органига ариза ва таклифлар билан мурожаат қилиш;
- ҳаракатнинг Устави ва дастурий вазифаларга зид бўлмаган ҳолларда сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.
Ёшлар Иттифоқи” ҳаракат аъзоларииинг бурчлари қуйидагилардан иборат:
- ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш;
- ҳаракатнинг ёшлар ўртасида ва жамиятда таъсир кучи ҳамда обрўсини оширишга ўз ҳиссасини қўшиш;
- ҳаракатнинг органлари, бошланғич ташкилоти йиғилишлари қарорларини бажариш;
- ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти ишида фаол қатнашиш.
Ҳаракатнинг ташкилий негизи бошланғич ташкилотдир. Бошланғич ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий - худудий бўлинишига мувофик ҳаракатнинг туман ва шаҳар бўлимларига бирлашадилар.
Бошланғич ташкилотлар етакчиларининг махаллий, идоравий, туман, вилоят ва Республика даражасидаги Кенгашлари тўзилиши мумкин. Бошланғич ташкилотлар етакчилари Кенгаши ўз фаолиятини Марказий Кенгаш томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширади.
Ҳаракатнинг якка тартибдаги аъзолари ёшларнинг иш, ўқиш ва хизмат жойларида тузиладиган Бошланғич ташкилотига бирлашадилар.
Бошланғич ташкилот камида беш нафар ҳаракат аъзосининг хохишига асосан, уларнинг йиғилиши қарори билан тўзилади.
“Ёшлар Иттифоқи” ҳаракат Ижроия қўмитасининг қарори билан бошланғич ташкилотларга юридик шахс мақоми берилипш мумкин. Ушбу масалани кўриб чиқишда биринчи навбатда бошланғич ташкилотнинг молиявий имкониятлари ҳисобга олинади. Бошланғич ташкилотдаги ҳаракат аъзоларининг умумий йиғилиши унинг раҳбар органидир. Умумий йиғилиш бир йилда камида икки марта, хисобот-сайлов йиғилиши бир йилда бир марта ўтказилади. Умумий йиғилиш Бошланғич ташкилот фаолиятига тегишли барча масалаларни кўриб чиқиш хуқуқига эга.
Бошланғич ташкилот хисобот-сайлов йиғилишининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Етакчининг хисоботини тинглайди ва бахолайди;
Бошланғич ташкилотнинг кейинги йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Бошлағич ташкилот етакчисини, Кенгаши таркибини сайлайди;
Ваколат доирасига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади. Аъзолар сони юз нафардан ортганда камида етти кишидан иборат бошланғич ташкилот Кенгаши сайланади. Кенгаш ўз йиғилишларини икки ойда камида бир марта ўтказади.
1. Бошланғич ташкилот Кенгашининг ваколат ва вазифалари қуйидагилардир:
2. Ўз йиғилишларида ваколат доирасидаги масалаларни муҳокама этиш;
3. Иш режаларни белгилаш, масъулларнинг ҳисоботларини эшитиш;
4. Кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
5. Аъзоларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалаларни кўриб чикиш;
6. Бошланғич ташкилот таркибидаги ёшлар гуруҳлари ўртасида танловлар, мусобакалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
7. Ўқув муассасаси (ташкилот, корхона) худудини ободонлаштириш тадбирларини ташкил этиш.
Етакчи бошланғич ташкилотнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг умумий йиғилишини чақиради, умумий йиғилиш ва Кенгашни бошқаради, ўқув юрти, корхона, ташкилот, муассаса маъмурияти, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, касаба уюшма ташкилотлари, бошқа жамоат бирлашмалари ва фуқаролар билан ўзвий муносабатларда бошланғич ташкилот номидан иш юритади.
Юридик шахс мақомини олган бошланғич ташкилотнинг етакчиси қуйидаги хуқуқларга эга бўлади:

  • бошланғич ташкилот номидан ишончномасиз иш юритади;

  • бошланғич ташкилотнинг мол-мулкини ваколати доирасида бошқаради;

  • шартномалар, шу жумладан хўжалик шартномалари ва меҳнат битимлари тўзади;

  • ишончнома беради;

  • банкларда ҳисоб-китоб варақалари ва бошқа варақларини очади, барча банк, молия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга биринчи имзо қуйиш хуқуқига эга бўлади;

  • бошланғич ташкилотнинг штатидаги барча ходимлар учун мажбурий бўлган фармойишлар қабул қилади ва кўрсатмалар беради;

  • ўзига берилган ваколотлар доирасида Ўзбекистан Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга зид келмайдиган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.

Ҳаракат маҳаллий (худудий) бўлими Конференциясининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
- кенгашнинг ўтган давр учун ҳисоботини тинглайди ва баҳолайди;
- бўлимнинг кейинги даврдаги фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
- ваколати доирасига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади;
- бўлим Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарларини назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглайди ва тасдиқланди.
Ёшлар Иттифоқи” юзасидан педагогик иш юритиш: Марказий бошқарманинг “Ёшлар Иттифоқи раҳбарлигини янада яхшилаш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда унинг ролини ошириш тўғрисида” ги қарорида ёшлар ташаббускорлиги ва ҳаваскорлигини, ижтимоий фаоллигини ривожлантириш юзасидан олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларни ғоявийлик ва Ватанига садокат руҳида тарбиялаш, мамлакатамиз болалари ва ўсмирларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда миллионлаб кишилар орасида ёшлар ташкилоти ролини ошириш зарур.

Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling