3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


Синф раҳбари фаолиятида синф бурчаги


Download 87.7 Kb.
bet15/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
3-mavzu

Синф раҳбари фаолиятида синф бурчаги. Мактабда ўқувчи­ларнинг ўқиш ва ўқишдан ташқари иш фаолиятлари ўтадиган асосий жой шу синфга бириктирилган синф хонасидир. Бу синф хонасидаги синф бурчагини синф раҳбари синф фаоллари билан биргаликда тузади. Унда синф жамоасининг асосий ҳужжатлари ва ишини акс эттирувчи материаллар қўйилади. Синф бурчаги синфнинг ҳаёти ва фаолиятини, унинг ютуқ ва камчиликларини акс эттирувчи кўзгудир.
Синф раҳбари малакасини ошириш. Энди иш бошлаган синф раҳбарларигина эмас, балки мактабда кўп йиллардан буён фао­лият кўрсатиб келаётган тажрибали синф раҳбарлари ҳам ўз мала­каларини оширишга муҳтождирлар. Синф раҳбари педагогика ва психология асослари назариясини яхши ўрганиши ва ўзлаштириши, ҳозирги педагогик технолгияларни ва методларни, компютер технологиясини мукаммал билмоғи зарур. Тарбия масалаларига оид адабиётларни мунтазам ўқиб бориши керак.
1.Синф раҳбари тўғрисидаги низом.
I.Синф раҳбари тўғрисидаги низомга тўхталар эканмиз, синфда тарбиявий ишларни асосий йўлга қўйувчи, ўқувчиларнинг биринчи тарбиячиси ва мураббийси синф раҳбаридир. Синф раҳбарининг асосий вазифаси ва мажбуриятлари нималардан иборат? Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими вазирлигининг 2001-йил 9-ноябрдаги 163-сонли буйруғига илова этиб тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим мактабларининг синф раҳбарлари тўғрисида»ги низом келтирилади.
Умумий ўрта таълим муассасаларида синф раҳбари фаолияти Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Президент фармонлари, Хукумат қарорлари, халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли меъёрий хужжатлари талаблари ва ушбу низом асосида ташкил этилади.
Синф раҳбари мактабнинг тарбиявий тизимидаги таянч педагогларидан бири бўлиб, ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этади. Синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, болалар етакчиси, психолог, ота-оналар, шунингдек, мактаб раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳомийлик ва васийлик комиссиялари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда иш ташкил этади. Синф раҳбари мактабда ва кенг жамоатчилик орасида синф ўқувчиларининг (ота-оналари билан биргаликда) тарбияланганлик даражасига жавобгар шахс ҳисобланади.
Унинг мақсади ҳар томонлама етук, баркамол-маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратишдир. Бу борада мактаб педагогик ва ўқувчилар жамоаси ҳамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндошишни йўлга қўяди.
Бошланич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланадилар. Синф раҳбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан мактаб маъмурияти томонидан танлаб олиниб, тайинланади. Бир ўқитувчига фақат битта синф раҳбарлиги топширилади.Синф раҳбари фаолиятини маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари назорат этади ва мувофиқлаштиради.

Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling