Синф раҳбарининг ташкилотчилик қобилияти. Ташкилотчилик қобилият:
Бу шахс индивидуал хусусиятларининг шундай бирикувики, кишига у ёки бу ишни тез, ишончли, ўзига ишонган ҳолда ташкил этишга имкон беради. Ташкилотчининг умумий шахсий сифатларига қуйидагилар киради:
Чуқур билимга эгалик —талаб этилаётган ишни ташкил этишни билиш;
Фаоллик — амалий вазифаларни бажаришда ғайрат-шижоат билан ҳаракат қила олиш;
Ташаббускорлик — алоҳида ижодий фаоллик кўрсатиш, ғоя ва таклифлар киритиш;
Киришимлилик — ўзгаларга ошкоралик, мулоқотга тайёр кишилар билан алоқага киришиш эҳтиёжи;
Зийраклик — ҳодисаларнинг моҳиятига қадар етиш қобилияти, уларнинг сабаб ва оқибатларини кўра олиш, асосийсини белгилаш;
Қатъият — ирода кучи, тиришқоқлик кўрсатиш, ишни охирига етказиш маҳорати;
Ўзини тута билиш — мураккаб вазиятларда ўз ҳиссиётини, ўз хулқини назорат қила олиш қобилияти;
Ишчанлик — чидамлилик, жиддий ишларни бажариш қобилияти узоқ муддат чарчамаслик;
Кузатувчанлик — кўра олиш маҳорати, йўл-йўлакай диққатга сазовор жойларини белгилаш, хотирада тафсилотларни сақлай олиш;
Мустақиллик — мустақил ҳал этиш, вазифани ўзи томонидан бажариш йўлларини топиш маҳорати, жавобгарликни ўз устига ола билиш;
Ҳамжиҳатлик (уюшқоқлик) — ўзини ишнинг зарур тартибига бўйсундира олиш қобилияти, ўз фаолиятини режалаштириш, изчиллик, ихчамликни намоён этиш.
Ташкилотчиликнинг ўзига хос хусусиятлари:
Ташкилотчилик — бошқа кишини тушуниш қобилияти, бунинг учун гўё унинг ички дунёсига кира олиш, унинг кайфияти ва руҳий ҳолатини сезгирлик билан англай олиши.
Фаол руҳий таъсир этиш қобилияти — бошқа кишиларга истеҳзоли кулгидан қатъий буйруқгача бўлган воситалардан фойдаланган ҳолда таъсир кўрсата олиш.
Ташкилотчилик ишларига бўлган қобилият — бу ўз устига ихтиёрий равишда ташкилотчилик мажбуриятларини юклаш бўлиб, атрофни ўраб турганларнинг ихтиёридан қатъи назар, ташкилотчилик ишларига мустақил кириша олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |