3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


VIII. Синф раҳбари иш режалари ва уларни ташкил этиш


Download 87.7 Kb.
bet19/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-mavzu

VIII. Синф раҳбари иш режалари ва уларни ташкил этиш: Синф раҳбарининг иши режа асосида олиб борилади. Унинг иш режасини мактабнинг умумий режаси асосида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Синф раҳбарининг йиллик ишларини режалаштириш, синфда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам бериш, улар самарадорлигини ошириш, синф раҳбарлари ишларини мувофиқлаштириш, иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида мактабда синф раҳбарлари услубий бирлашмалари ташкил этилади. Синф раҳбарлари услубий бирлашмаларига мактабдаги барча синф раҳбарлари аъзо бўладилар. Синф раҳбарларида ойлик, (ўқув йили бўйича) чораклик ва йиллик режалари, умумхалқ байрамларини ўтказиш бўйича тадбирлар режалари ва сценарийлари, тарбиявий соатлар учун намунавий машғулот ишланмалари, ўқувчиларни қизиқишлари асосида ижодий бирлашмалар (тўгараклар, спорт секциялари, клублар ва бошқалар)га жалб этиш дафтари, тарбияси оғир (мунтазам дарс қолдирадиган) ўқувчилар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш режалари, ота-оналар мажлиси баённомалари, ота-оналар билан суҳбат дафтари, ўқувчиларнинг турар жойлари, уларнинг ота-оналари ҳақида батафсил маълумотлар каби иш ҳужжатлари юритилиши лозим.
Шунингдек, синф раҳбари ўқувчилар шахсига оид маълумотлар (шахсий дело) ни шакллантиради ва сақлайди. Ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар беради. Синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларини маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарига топширади.
2. Синф раҳбари ўқувчиларнинг биринчи тарбиячиси ва мураббийси.
Ҳозирги вақтда мактаб ва уйдаги ўқувтарбия ишларини амалга ошираëтган педагогик жамоа олдига катта ваизфалар қўймоқда. Мактаб ëш авлоднинг дунëқарашини таркиб топтириш, ғоявий, сиесий жиҳатдан чиниқтириш, юксак ахлоқий фазилатларга эга қилиш, меҳнатга ва онгли касб танлашга тайëрлаш лозим. Бу вазифлаарни ҳал қилишда синф раҳбари муҳим рол ўйнайди. Чунки, у бир синф шароитида тарбиявий вазифаларни амалга оширишга қаратилган ишларни ташкил этади ва бошқаради.

Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling