3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


Download 87.7 Kb.
bet16/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-mavzu

II. Синф раҳбарининнг вазифалари. Синф раҳбарининг асосий вазифаси – ўқувчиларнинг аҳил гуруҳларини, аниқ мақсадга йўналтирилган ишчан жамоани ташкил қила олиш ва уларни таълим-тарбияли шахслар, келажаги буюк давлатнинг ҳақиқий эгалари, комил инсонлар этиб вояга етказишдир. Синф раҳбарлари ўқувчиларига меҳрибон бўлиши, уларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиши, ёрдамга муҳтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндоша олиши лозим. Шу асосда улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъуллият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларини уйғотади. Синф раҳбари ишини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва умумий ривожланиш даражаларини, қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.
Жумладан:

  • Ўқувчиларни Миллий ғоя ва маънавият асослари руҳида тарбиялаш йўналишида;

  • Ўқувчиларни Ватанга, Ўзбекистон Республикаси Президентига муҳаббат ва фидоийлик, Давлат рамзларига садоқат, Миллий ғоя руҳида тарбиялаш;

  • Ўқувчилар онгига ўзи туғилиб улғайган юртига, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш, юртимизда бунёд этилаётган иншоотларга, маърифат масканлари билан таништириб бориш;

  • Синфда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меросимиз, миллий одоб-аҳлоқ меъёрларини тадбиқ этиш, меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш;

  • Ўқувчиларни ўзбек ва бошқа халқларнинг маданий, тарихий, миллий анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш;

III. Ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорликда: Баркамол авлодни тарбиялашда «Маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлиги» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида синф ота-оналар мажлисларини ўтказиб бориш;
Ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, ота-онасиз болаларнинг, ҳомийлик ва васийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш;
Ўқувчиларнинг мактабга белгиланган либосда келишларини назоратга олиш;
Ўқувчилар кундаликларининг юритилишини назорат ва таҳлил қилиш, уларнинг ўқув қуролларини мавжудлиги ва сақлашларини кузатиб бориш;
Ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш. Уларнинг соғлиги, маиший ҳолатларини ўрганиш, яхшилашга ёрдам бериш. Уйда ва мактабда маданий дам олишларига ва мустақил ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилиш;
Ўқувчиларни турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
Синф ота-оналар қўмитаси билан ҳамкорликда умуммактаб ота-оналар мажлислари, конференциялар, давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш. Синфда ўтказилган тарбиявий ишлар юзасидан педагогик кенгашларда ҳисобот бериш;
Дарсларга мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўқувчиларда ота-оналар ва катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, камтарлик, саҳийлик ва саховатпарварлик, инсонларга ёрдам беришга тайёр туриш, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик хислатларини сингдириб бориш.

Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling