3-мавзу: синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар. МАКТАБДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИДА синф раҳбарининг фаолияти


IV. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, синфдан ва мактабдан ташқари фаолиятга жалб этиш бўйича


Download 87.7 Kb.
bet17/21
Sana10.02.2023
Hajmi87.7 Kb.
#1186980
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-mavzu

IV. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, синфдан ва мактабдан ташқари фаолиятга жалб этиш бўйича:Ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтириш, уларни қизиқиш, имконият ва қобилиятларига қараб фан тўгараклари, спорт секциялари, бадиий-эстетик, техник, экологик, сайёҳлик ва ўлкашунослик йўналишидаги тўгаракларга, клубларга жалб этиш;
Қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рабатлантириш, иқтидорли болалар ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ўқувчилар дунёқарашини миллий маданиятнинг асоси бўлган мусиқа ва қўшиқ, рақс, кино, адабиёт, халқ оғзаки ижоди, театр, наққошлик ва меъморчилик каби халқ амалий санъати турлари воситасида кенгайтириш мақсадида уларни маданият масканларига жалб этиш;
Ўқувчиларни ёзги соломлаштириш оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш, шунингдек кузги, қишки ва баҳорги таътилларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш;
Ўқувчиларнинг маданий дам олишлари, саёҳатларини уюштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
Мактабда ўтказиладиган турли тадбирлар (байрамлар, кўрик танловлар, спорт мусобақалари, учрашувлар, кечалар ва бошқалар)да ўз синфининг фаол иштирокини таъминлашдир.
V.Ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида: Синф жамоаси билан биргаликда синф фаолларини сайлаш ва синф ишларини режалаштириш, тарбиявий соатларни белгилаш, ўқувчилар давоматини мунтазам кузатиб бориш;
Синфда ўқувчиларни аҳил жамоага жипслаштириш ва ташаббускор ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, синф жамоасининг эҳтиёж ва қизиқишларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш;
Ҳар бир ўқувчининг ўзи учун кун тартибини тузишларни ташкил этиш, бу тартибнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ўқувчиларнинг ўзини - ўзи бошқариш тузилмаларини, жумладан, Ўзбекистонда Ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Камалак» болалар ташкилоти, болалар етакчиси, ўқувчилар ижодий бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, «Камалак» болалар ташкилотининг фаолияти, асосий мазмун-моҳияти ва жамиятдаги мавқеини таркиб топтириш;
«Ўзбекистон» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда «Камалак» болалар ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишларини белгиланган тартибда ўтказилишида сардорликга амалий ёрдам бериш;
Ўқувчилар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳар бир фуқаро, шахс ва мактаблар томонидан бажарилиши шарт бўлган қонун ҳужжатлари ҳақида тушунчалар бериб бориш, қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш;
Болалар ва ўсмирлар учун чоп этиладиган газета ва журналларни эътироф этиш, обунани ташкил қилиш, синф деворий газетасини чиқарилишига кўмаклашиш.

Download 87.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling