3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

 
 
 
9.3. Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг
таснифи ва тавсифи 
Корхонада меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 
меҳнат унумдорлиги билан ифодаланади. Меҳнат унумдорлиги корхона 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


193 
фаолиятининг натижавий кўрсаткичларидан бўлиб, улар фаолиятнинг 
салбий ва ижобий томонларини ифодалайди. 
Меҳнат унумдорлиги моддий ишлаб чиқаришда меҳнат сарфи 
самарадорлигини ифодалайди ва вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган 
маҳсулот миқдори сифатида ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга 
сарфланган меҳнат сарфи сифатида аниқланади. Одатда жонли меҳнат 
унумдорлиги ва ижтимоий меҳнат унумдорлиги фарқланади 
тушунчалари.ва кўрсаткичлари мавжуд. 
Жонли меҳнат унумдорлиги муайян корхонадаги муайян 
ишлаб чиқаришдаги иш вақти сарфи сифатида аниқланади. ижтимоий 
меҳнат унумдорлиги эса моддий ва жонли меҳнат сарфи билан 
аниқланади. 
Илмий-техника 
тараққиёти 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
такомиллашиши билан ижтимоий меҳнат харажатларининг ҳиссаси ҳам 
ортиб боради. Бироқ маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетадиган 
жонли меҳнат, шунингдек моддий меҳнат харажатлари миқдори 
пасайиб бориши қонуниятга айланган. Шунинг учун ижтимоий меҳнат 
унумдорлиги ортиб боради. 
Меҳнат унумдорлиги даражаси иккита кўрсаткич билан 
характерланади: 

вақт бирлигида маҳсулот ишлаб чиқариш (бевосита 
кўрсаткич); 

маҳсулот яратишнинг меҳнат сиғими (тескари кўрсаткич). 
Бу кўрсаткичлар қуйидаги формулалар билан ифодаланади: 
в=В/Т; t=Т/В,
Бунда: в - вақт бирлиги ичида маҳсулот ишлаб чиқариш; 
t - маҳсулот яратишнинг меҳнат сиғими; 
В - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, сўм.; 
Т - маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган жонли
меҳнат, сўм. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш - меҳнат унумдорлигининг нисбатан 
кенг тарқалган ва универсал кўрсаткичидир. Маҳсулот ҳажми қандай 
бирликда ўлчанаётганига боғлиқ ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни 
аниқлашнинг натурал ва меъёрланган иш вақти шакллари билан 
фарқланади. 
Кўпинча меҳнат унумдорлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
натурал ўлчов бирликлари ёрдамида ифодаланади. Буларга тонна, метр, 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


194 
дона каби бирликлар киради. Одатда бундай бирликларда маҳсулот 
ишлаб чиқаришни ўлчами бир хил турдаги маҳсулот ишлаб 
чиқарадиган корхоналарга бўлади. 
Агар корхона ёки цех бир турдаги товарларнинг бир неча 
хилини ва маркаларини ишлаб чиқарса, унда маҳсулот ишлаб чиқариш 
шартли бирликларда аниқланади. 
Турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда меҳнат 
унумдорлигини аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчамнинг 
қиймат шаклидан фойдаланилади. 
Меъёрланган иш вақтидан фойдаланилаётганда ишлаб 
чиқариш меъёр-соатларда аниқланади. Бу асосан натурал бирликлар 
билан ҳам, пул ўлчов бирлигида ҳам ўлчаб бўлмайдиган турли хил 
маҳсулотлар яратадиган цехларда, участкаларда, гуруҳларда ва алоҳида 
иш ўринларни баҳолашда ишлатилади. 
Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари иш вақти ўлчов бирликларига 
боғлиқ ҳолда ҳам фарқланади. Ишлаб чиқариш соатлик, кунлик, ойлик 
ва йиллик ишлаб чиқариш сифатида аниқланиши мумкин. 
Маҳсулотларнинг меҳнат сиғими маҳсулот бирлигини яратиш 
учун сарфланган иш вақтини ифодалайди. Бу кўрсаткич маҳсулот 
натурал ўлчов бирлигида ифодаланган бўлса маҳсулот ва 
хизматларнинг ҳар бир номенклатураси бўйича алоҳида аниқаланади. 
Агар корхона кенг ассортиментда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 
бўлса, меҳнат сиғими маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича 
ҳисобланади. 
Корхоналардаги меҳнат унумдорлиги, яъни корхона фаолияти 
билан боғлиқлик харажатлари билан боғлиқ ҳолда аниқланиши мумкин, 
бу ерда баҳо берилганда энг аввало қамраб олинган меҳнат 
харажатларининг таркибига боғлиқ ҳолда қуйидагилар фарқланади: 

асосий ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз ичига оладиган 
технологик меҳнат сиғими, t
тех


ёрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфини ўз ичига оладиган 
ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи меҳнат сиғими, t
ёрд


ҳам асосий, ҳам ёрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз 
ичига олувчи ишлаб чиқариш меҳнат сиғими; 

маъмурият 
ходимларининг, 
хизматчиларнинг 
ва 
назоратчиларнинг меҳнат сарфини ўз ичига олувчи ишлаб чиқаришни 
бошқариш меҳнат сиғими, t
бош

PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


195 

барча категориядаги саноат-ишлаб чиқариш корхоналарининг 
меҳнат сарфини ўз ичига олувчи жами меҳнат сиғими, t
жам


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling