3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
- 9.1. Бозор муносабатлари шароитида ходимларни танлаш принципи, уларнинг таркиби ва таснифи
Таянч иборалар: айланма фондлар, айланма маблағлар,
айланма маблағлар айланиш коэффициенти, айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти, норма, норматив. Такрорлаш учун саволлар 1. Айланма маблағларнинг айланма фондлардан фарқи нимада? 2. Муомала фондларининг таркибини ёритинг. 3. Айланма фондлар қанақанги элементлардан иборат? 4. Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш даражалари қайси кўрсаткичлар билан ифодаланади? 5. Айланма маблағларни нормалаштиришнинг аҳамиятини ёритинг. 6. Айланма маблағларни шакллантириш манбаларига тушунтириш беринг. 7. Корхоналарда айланма маблағлардан самарали фойдаланиш йўларини ёритинг. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 181 IX боб. ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ КОРХОНА ФАОЛИЯТИДАГИ ЎРНИ Режа: 9.1. Бозор муносабатлари шароитида ходимларни танлаш принципи, уларнинг таркиби ва тавсифи. 9.2. Меҳнат унумдорлиги концепцияси ва унинг корхона фаолиятидаги аҳамияти. 9.3. Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг таснифи ва тавсифи. 9.4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қоидалари, шартлари ва корхонада иш ҳақини тартибга солиш. 9.1. Бозор муносабатлари шароитида ходимларни танлаш принципи, уларнинг таркиби ва таснифи Корхоналарда меҳнат ресурслари корхона учун муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат ресурсларининг аҳамияти бозор муносабатларига ўтиш билан янада ошади. Ишлаб чиқаришнинг инвестицион характери, юқори даражада илмийлиги ва маҳсулот сифатини ошириш муоммалари, ходимларга қуйиладиган талабларни ўзгартиради ва улардан профессионалликни талаб қилади. Бу корхоналарда персонални бошқаришнинг принципларини, методларини ва ижтимоий-психологик масалаларининг тубдан ўзгаришига олиб келди. Меҳнат жамоасини яхши танлаш бошқарувнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Меҳнат жамоаси бир ёқадан бош чиқарадиган, бир-бирини қўллайдиган, қобилиятли ва корхона раҳбариятининг мақсадларини тушинадиган ҳамда уни амалга оширадиган қилиб тузилиши лозим. Бундай меҳнат жамоаси хўжалик PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 182 фаолияти самарадорлигининг ошишига, корхонанинг гуллаб-яшнаши ва ривожланишига олиб келади. Меҳнат муносабатлари - корхона ишининг мураккаб аспекти ҳисобланади. Техник ва технологик вазиятларни ҳал қилиш, меҳнат жамоаси ўртасида вужудга келадиган конфликт ҳолатларни ҳал қилишга нисбатан жуда осон. Чунки жамоани бошқаришда унинг ҳар бир аъзосининг индивидуал хусусиятлари ва дунёқарашини ҳисобга олиш лозим. Корхонанинг техник имкониятлари қанчалик юқори бўлмасин, барибир керакли даражадаги инсон ресурсларисиз самарали ишлай олмайди. Буларнинг ҳаммаси одамларга, уларнинг билим даражасига ва ишлашга бўлган ҳоҳишига боғлиқ бўлиб чиқади. Бугунги кунда ғарб мутахассислари бекорга корхонани асосий структураси инсон омили асосида ташкил топган деб ҳисоблашмаяпти. Чунки, ишлаб чиқариш тизими нафақат бехато ишлайдиган машина ва механизмлардан ташкил топган, балки, ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатадиган, янги ғояларни яратадиган ва уларни амалга оширадиган одамларни ҳам ўз ичига олади. Мураккаб техник ва ишлаб чиқариш муоммаларини ечиш йўлида одамлар орасида яқиндан ўзаро таъсирни тахминлаш учун, уларнинг ҳар бирида охирги натижага бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда меҳнатга бўлган онгли муносабатни шакллантириш лозим. Инсоний капитал асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш заҳиралари рақобатбардошликни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва ҳажмини оширадиган воситадир. Шу сабабли ҳар бир корхонада ходимлар сиёсати ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бу сиёсат қуйидаги мақсадларга йўналтирилган бўлади: - соғлом ва ишлаш қобилиятига эга жамоани шакллантиришга; - корхона ишчиларининг малака даражаларини оширишга; - жинси ва ёшига ҳамда малака даражасига кўра оптимал тузилган меҳнат жамоасини шакллантиришда; - ўзгариб бораётган ҳолатларни англайдиган, янги ва илғор ишлаб чиқаришни сезадиган ва узоқни кўра оладиган юқори маҳоратга эга раҳбарларни танлашга. Ходимлар сиёсати ўз ичига: - ходимлар танлаш ва юқори лавозимларга кўтариш; - кадрлар тайёрлаш ва узлуксиз уларнинг билимини ошириш; - тўлиқ бандлик шароитида ходимларни ёллаш; PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 183 - шаклланган ишлаб чиқриш тизимига мувофиқ ишчиларни жойлаштириш; - меҳнатни рағбатлантириш; - меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш; - корхона ишчилари учун қўлай меҳнат шароитларини яратиш ва бошқалар. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда ходимларни танлаш ва уларнинг иш жойини ўзгартиришда иккита асосий критериясидан келиб чиқиш керак: биринчидан, юқори профессионаллик даражаси ва ўрганишга лаёқатли; иккинчидан, тажрибаси ва меҳнатга фаоллиги. Агар инсоний капитал харажат сифатида эмас, балки корхона активи сифатида баҳоланса, ходимларни ишга жалб этиш катта харажат туради . Агар корхонага худди шундай катта харажатга машиналар сотиб олинса бу масалага чуқур ёндашилиб унинг тўла қувват билан ишлашига ва ишчи ҳолатининг сақлаб турилишига катта эътибор билан қаралган бўлар эди. Афсуски, янги ходимлар ишга олинаётганда унча эътибор берилмайди. Ходимларни танлашда одатда асосий эътибор унинг ихтисослаштирилган билимига қаратилади. Бу эса тез эскиради. Шунингдек, ходимлар ва ишга кирмоқчи бўлганларнинг қайсилари ўз билимини доимо ошириб бориш қобилиятига эга эканлигига эътибор берилмайди. Горвард университетининг президенти Д.Бок ушбу ҳолатга ишора билан қайд этадики: Агар сиз билим олишни қиммат деб ҳисобласангиз, унда билимсизликдан келадиган зарарни хисобланг. Саводсизлик ва инсоний капиталнинг етарли даражада сифатли эмаслиги учун биз қиладиган харажатимиз жуда юқори. Шунинг учун кадрларни ўқитиш бу харажат эмас, балки ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш учун, корхона ишини доимий такомиллаштириб бориш учун зарур бўлган предпосылка (йўналиш) омили ҳисобланади. Кадрлар қўнимсизлигини камайтириш ва бандлигини кафолатлаш иқтисодий самарадорликни таъминлайди ва ходимларда ишлаш самарадорлигини оширишга бўлган иштиёқни шакллантиради. Шу билан бирга меҳнатга ҳақ тўлаш тизими эгилувчан бўлиши керак. Шундагина у меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади. Иш ҳақининг ортиши унумдорлик ва самарадорликнинг ўсиш даражасидан юқори бўлмаслиги керак. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими шунингдек, иш PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 184 ҳақининг муайян қисми корхона ишининг умумий самарадорлигига боғлиқ ҳолда белгиланади. Ҳозирги шароитда самарадорлик ва унумдорликни ошириш учун нафақат меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўзгартириш зарур балки ходимларга бўлган ижтимоий-психологик ёндашувни ҳам ўзгартириш керак. Тадбиркор-ҳал қилиши лозим бўлган муҳим жиҳат-меҳнат мотивациясидир. Унга меҳнат жамоаси иши технологияси соҳасидаги билимлар зарур. Ҳар кун ишга келадиган ва маълум вазифаларни бажарадиган ишчи кўп қиррали шахс ҳисобланади. Уни фақат иш кучи сифатида кўриш мумкин эмас. Тадбиркорнинг мақсади - ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш самарадорлиги оширишдан иборат. Шу билан бир қаторда шахс сифатида ишчининг мақсади бир-бирига мос келмаслиги мумкин ва кўп ҳолларда мос келмайди, шунинг учун тадбиркор бу бир-бирига мос келмайдиган мақсадларнинг бир-бирига тўғри келишини таъминлаши зарур. У нафақат ишчини рағбатлантириши, балки аввалом бор уни шахс сифатида тан олиши лозим. Тадбиркорлар ишчиларга қуйидагиларни таъминлаши лозим: - корхонада қониқиш ҳиссини сезиш; - корхона ишончлилигида кафолатга эга бўлишлари; - уларнинг нафақат моддий, балки маънавий жиҳатдан зарурлиги тўғрисида тасдиқ олишлари. Ишлаб чиқариш жараёнининг структураси меҳнатни илмий ташкил этиш принципларига асосланиши керак: • меҳнат тақсимотини тўғри ташкил этиш ва ҳар томонлама меҳнат жараёнидаги ҳамкорликни ошириш; • ишчиларнинг профессионал-малакали составини ташкил этиш; • меҳнат жараёнларини меҳнатнинг рационал усулларини ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ этиш асосида такомиллаштириш; • иш ўринларига хизмат кўрсатишни яхшилаш; • жамоавий ишлашнинг самарали шаклларини жорий қилиш, кўп агрегатли хизматни ривожлантириш; • меҳнатни меъёрлашни меҳнат сарфини пасайтириш ва ускуналар ишини нисбатан рационаллаштириш, резервларидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш; PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 185 • систематик ишлаб чиқариш инструктажларни йўлга қўйиш, меҳнатнинг илғор усулларини жорий қилиш; • ишлаб чиқаришни санитария-гигиена, психо-физиологик талаблар асосида, меҳнат хавфсизлиги қоидалари асосида ташкил этиш, ишлашнинг рационал графигини қўллаш. Ушбу принципларнинг амалда қўлланилиши қуйидагиларга олиб келади: • меҳнат унумдорлиги ошади; • меҳнат шароитининг санитария-гигиена ва психофизиологик холатлари яхшиланади; • меҳнатга қизиқиш ортади. Бозор иктисодиёти шароитида ишчиларни жалб қилиш ўқув юртлари билан доимо алоқада бўлишни, ишга қабул қилишда тест ва суҳбатлашиш тизимини қўллашни, уларга нисбатан синов муддати белгилашни талаб қилади. Корхонага кадрларни жалб қилишнинг асосий манбаи турли йўналишдаги ўқув юртлари, меҳнат биржалари ҳисобланади. Ишчиларни жойлаштириш ва улар ўртасида вазифаларни таксимлаш меҳнат тақсимоти системасига асосланади. Меҳнат тақсимотининг қуйидаги шакллари нисбатан кенг тарқалган: • технологик-жараён бўйича, касби ва ихтисослиги бўйича; • операция бўйича - технологик жараёнларнинг алоҳида кўринишдаги операциялари бўйича; • бажарилаётган ишнинг функцияси бўйича - асосий, ёрдамчи, махсус; • квалификация бўйича. Корхонадаги ишчиларнинг макон ва замондаги ҳаракати Ўзбекистон Республикаси микроиқтисодиёт ва статистика Вазирлигининг 1998 йилги 26 октябрдаги 33 рақамли қарори билан тасдиқланган “Ишчилар сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича инструкция” билан тиртибга солинади ва ҳисоби олиб борилади. Кадрларни ишга олишда меҳнат келишуви ёки шартнома асосий ўрин эгаллайди. Бу иш берувчи ва ишга ёлланувчи ўртасидаги розиликни билдиради. Меҳнат шартномасида меҳнат вазифаси, иш ўрни, мажбуриятлар, квалификация, мутахассилиги, вазифанинг номи, иш ҳақи миқдори ва ишнинг бошланиши вақти кабилар келишиб олинади. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 186 Меҳнат шартномасидан фарқли равишда, пудрат шартномаси корхона топшириғига кўра ишни бажаришини билдиради. Корхоналарда ишловчилар икки категорияга бўлинади: • ишлаб чиқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи саноат-ишлаб чиқариш персоналлари; • носаноат ташкилотлари персоналлари. Бунга коммунал хўжаликлари ходимлари, болалар ва врачлик-санитария муассасалари ишчи ходимлари киради. Ишчилар асосий ва ёрдамчи ишчиларга бўлинади. Уларнинг нисбати корхона ишининг таҳлили кўрсаткичи ҳисобланади. Асосий ишчиларнинг миқдорий коэффициенти (К а.и. ) қуйидаги формула бўйича аниқланади: Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling