3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Айланма маблағлар таркиби ва структураси


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

Айланма маблағлар таркиби ва структураси 
 
Айланма маблағлар (100%) 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


175 
Айланма ишлаб чиқариш 
фондлари
(70%) 
Муомала фондлари
(30%)
Шаклланиш манбалари бўйича айланма маблағлар корхона ўз 
маблағлари ва қарзга олинган маблағларига бўлинади. 
Қарзга олинган маблағлари - бу банк кредитлари, кредиторлик 
қарз (тижорат кредити) ва бошқа пассивлар. 
Корхонанинг самарали иши - бу минимал харажатлар қилиб 
максимал натижаларга эришишдир. Харажатларни камайтириш - бу 
аввалом бор, корхона айланма маблағларини шакллантириш манбалари 
структурасини оптималлаштириш, яъни ўз кредит ресурсларини 
оқилона уйғунлаштириш. 
Корхона айланма маблағлари доимо ҳаракатда бўлади. 
Муомала соҳасидан улар ишлаб чиқариш соҳасига ўтади ва ҳоказо. 
Айланма маблағлар айланиши корхона томонидан моддий ресурслар ва 
ишлаб чиқариш учун зарур бошқа элементлар тўланган вақтдан 
бошланади ва бу маҳсулотни сотишдан олинган тушум кўринишида 
харажатлар қопланиши билан тугайди. Кейинчалик пул маблағлари яна 
корхона томонидан моддий ресурслар олиш ва уларни ишлаб 
чиқаришга киритиш учун ишлатилади. 
Ишлаб чиља-риш 
заќира-ларида 
Ишлаб чи-
љариш жа-
раёнида
Келгуси 
давр хара-
жатлари
Омборларда-
ги тайёр 
маќсулот
Жўнатилган ва 
йўлдаги 
товарлар
Пул маблађлари
Дебиторлик 
љарздорлик
Банкларда жорий 
ќисоб раљамлари 
Ќисоб-китоб-
лардаги 
маблађлар 
Нормалаштириладиган тайёр 
маќсулот 
Нормалаштирилмайдиган
айланма маблађлар
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


176 
Айланма маблағлар тўлиқ айланадиган, яъни ишлаб чиқариш 
ва муомала даврини ўтадиган вақт айланма маблағларнинг айланиш 
даври дейилади. Бу кўрсаткич корхонада (ёки тармоқда) маблағлар 
харакатининг ўртача тезлигини тавсифлайди. У маълум турдаги 
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш муддатига мос келмайди. 
Айланма маблағларни бошқариш энг кам миқдордаги айланма 
маблағлар билан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнининг 
узлуксизлигини таъминлашдан иборат. Бу корхона айланма маблағлари 
доиравий айланишнинг барча босқичлари бўйича мос шаклда ва 
минимал, лекин етарли миқдорда тақсимланиши лозимлигини 
билдиради. Айланма маблағлар ҳар доим бир вақтнинг ўзида доиравий 
айланишнинг учала босқичида мавжуд бўлади ва пул маблағлари, 
материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотлар 
кўринишида намоён бўлади. 
Корхоналар ўз-ўзини молиялаштирадиган ҳозирги шароитда 
айланма маблағларга бўлган эҳтиёжни тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга 
эга. 
Корхонанинг нормал фаолиятини ташкил этиш учун зарур 
бўлган айланма маблағларнинг иқтисодий асосланган миқдорларини 
ишлаб чиқиш жараёни айланма маблағларни нормалаштириш дейилади. 
Шундай қилиб, айланма маблағларни нормалаштириш доимий минимал 
ва шу билан биргаликда етарли бўлган моддий бойликлар заҳираларини, 
камаймайдиган тугалланмаган ишлаб чиқариш заҳираларини ва бошқа 
айланма маблағларни шакллантириш учун зарур бўлган айланма 
маблағлар суммасини аниқлашдан иборат. Айланма маблағларни 
нормалаштириш ички заҳираларни аниқлаш, ишлаб чиқариш 
давомилигини қисқартириш, тайёр маҳсулотнинг тезроқ сотилиши 
имконини беради. 
Ишлаб чиқариш заҳираларидаги, тугаланмаган ишлаб 
чиқаришдаги, корхона омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиқларидаги 
айланма маблағларни нормалаштирилади. Булар нормалаштириладиган 
айланма маблағлардир. Айланма маблағларнинг қолган элементлари 
нормалаштирилмайдиган деб аталади. Айланма маблағларни нормалаш 
жараёнида айланма маблағлар нормаси ва нормативи аниқланади. 
Айланма маблағлар нормаси корхонада товар-моддий 
бойликларнинг минимал заҳираларини тавсифлайди ва деталлар заҳира 
кунларда, заҳира нормаларида, ҳисоб бирлиги суммаларида ва 
ҳоказоларда ҳисобланади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


177 
Айланма 
маблағлар 
нормативи-айланма 
маблағлар 
нормасининг нормаси аниқланган кўрсаткичга купайтмаси сўмларда 
ҳисобланади. 
Айланма маблағларни нормалаш Н
ам
қуйидагича ифодаланади: 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling