Н а.м. =Н и.ч.з. + Н т.и.ч. + Н т.м. Бу ерда; Н
ичз
- ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаш;
Н
т.и.ч
- тугалланмаган ишлаб чиқаришни нормалаш;
Н
т.м.
- тайёр маҳсулот заҳираларини нормалаш.
Саноат корхоналарида айланма маблағлардан самарали
фойдаланишни учта асосий кўрсаткич тавсифлайди.
Айланувчанлик коэффициенти улгуржи нархларда маҳсулот
сотилиши ҳажмини корхонада айланма маблағларнинг ўртача қолдиғига
бўлиш йўли билан аниқланади:
К ам = Р с : Қ ам Бу ерда; К
ам
- айланма маблағларнинг айланувчанлик
коэффициенти, айланмалар;
Р
с
- сотилган маҳсулот ҳажми, сўм;
Қ
ам
- айланма маблағларнинг ўртача қолдиғи, сўм.
Айланувчанлик коэффициенти маълум давр (йил, чорак)
мобайнида корхона айланма маблағларининг доиравий айланишлари
сонини ифодалайди ёки 1 сўм айланма маблағлар ҳисобига тўғри
келадиган сотилган маҳсулот ҳажмини кўрсатади. Формуладан кўриниб
турибдики, айланма маблағлар миқдорининг кўпайиши 1 сўм айланма
маблағлар ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишига олиб
келади.
Айланма маблағлар бандлиги коэффициентининг катталиги
айланувчанлик коэффициентига тескари миқдордир. У 1 сўм сотилган
маҳсулотга сарфланган айланма маблағлар миқдорини тавсифлайди.
К б = Қ ам : Р с Бу ерда: К
б
- айланма маблағларнинг бандлиги
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
178
коэффициенти;
Бир айланиш давомийлиги кун ҳисобида - даврдаги кунлар
сонини айланувчанлик коэффициентига бўлиш билан топилади:
А
д