3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Иш ҳақи шакллари ва тизимлари


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

Иш ҳақи шакллари ва тизимлари 
Иш ҳақи шакллари ва
тизимлари 
Ишбай иш ҳақи 
Вақтбай иш ҳақи 
Оддий ишбай 
Оддий вақтбай 
Ишбай-мукофотлаш 
Вақтбай мукофотлаш 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


201 
Билвосита ишбай 
Соатбай 
Аккордли 
Кунбай 
Ишбай-прогрессив 
Ҳафтабай 
Ойбай 
Индивидуал 
Жамоали 
У ёки бу шаклни қўллаганда иш ҳақи қандай аниқланишини 
кўриб чиқамиз. 
Бевосита ишбай ёки оддий ишбай тизимда меҳнат ишлаб 
чиқарилган маҳсулот бирлиги учун ҳисоблар бўйича тўланади. 
Маҳсулот ёки иш бирлиги учун индивидуал ишбай расценка қуйидагича 
И
и.ҳ
- аниқланади: 
И
с
И
с
И
и.ҳ
——— ёки —— 
М
с
t
м
Бу ерда: И
с
- бажариладиган иш разрядига мувофиқ белги- 
ланадиган соатбай тариф ставкаси, сўм/соат; 
М
с
- бу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг соатбай 
нормаси; 
t
м
- маҳсулот (иш) бирлиги учун вақт меъёри,
соат. 
Ишчининг умумий иш ҳақи миқдори ишбай расценкани ҳисоб 
даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига кўпайтириш йўли 
билан аниқланади. 
Ишбай мукофотлаш тизимида ишчи иш ҳақини бевосита 
ишбай раценкалар бўйича олади ва қўшимча равишда мукофот олади. 
Лекин бунинг учун мукофотлаш кўрсаткичлари аниқ белгиланиши ва 
улар ҳар бир ижрочига етказилиши лозим. Янги қабул қилинган 
ишчилар бу ҳақда хабардор қилинишларини назорат қилиш муҳим. 
Бундан ташқари, бу кўрсаткичларни бажариш ва ортиғи билан бажариш 
учун мукофот миқдори белгиланиши лозим. Булар қуйидаги 
кўрсаткичлар бўлиши мумкин: ишлаб чиқариш унумдорлигини ўсиши; 
ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши; техник жиҳатдан асосланган ишлаб 
чиқариш меъёрларининг бажарилиши ва меъёрланган меҳнат 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


202 
сиғимининг камайиши, ишлаб чиқариш топшириқлари, шахсий 
режаларнинг бажарилиши; маҳсулот сифати ва навини ошириш
маҳсулотларни камчиликсиз яратиш; яроқсиз маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга йўл қўймаслик; норматив-техник ҳужжатлар, стандартларга 
риоя қилиш; хом ашё, материаллар, инструментлар, мойлаш 
материаллари ва бошқа моддий бойликларни тежаш. 
Кўрсаткичлар миқдорини кўпайтириш мумкин, у ёки бу 
кўрсаткичнинг қўлланилиши у ёки бу корхонада вужудга келган муайян 
ишлаб чиқариш шарт-шароитлари билан аниқланади. Лекин бу 
кўрсаткичлар рўйхати жуда катта бўлмаслиги лозим, яъни беш-еттита 
кўрсаткич, ундан кўпини ишчи эсда сақлай олмайди. 
Билвосита ишбай тизимда ишчининг иш ҳақи у хизмат 
кўрсатадиган ишчиларга бевосита боғлиқ. Бу тизим асосий ишчилар 
учун эмас, балки ёрдамчи ишчилар учун қўлланилади. 
Билвосита ишбай расценка И
б
қуйидагича аниқланади: 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling