34-мавзу қурилиш фаолиятини режалаштириш ва ташкиллаштириш асослари


қурилишни режалаштиришнинг илмий асосланган усуллари


Download 210.46 Kb.
bet2/5
Sana12.03.2023
Hajmi210.46 Kb.
#1265000
1   2   3   4   5
Bog'liq
34-МАВЗУ-1

қурилишни режалаштиришнинг илмий асосланган усуллари:

  • 1) комплекс ёндашув, бунда қурилишнинг халқ хўжалигининг бир тизими сифатидаги фаолиятининг барча жабҳаларини (илмий, техник, ташкилий, бошқарув ва ҳоказо) ҳисобга олинади;
  • 2) иқтисодиётни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режалари билан ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларидаги режалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва ўзвийлик;
  • 3) капитал қурилиш режасининг ресурс имкониятлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминловчи баланс усули;
  • 4) капитал қурилишнинг соҳавий ва ҳудудий режаларининг ўзаро боғлиқлиги, бу усул нимани, ким томонидан, қаерда ва қайси маблағлар ҳисобига қуришни аниқлашга имкон беради.

Режалаштириш -

  • бу қурилишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш билан боғлиқ узлуксиз жараёнгина эмас, балки инвестиция жараёни иштирокчиларининг маълум даражада ижодий, анчагина жиддий ва пухта ўйланган меҳнатидир. У қурилиш ишлаб чиқариши бошқарувининг юқори поғоналарида ҳам, қуйи ишлаб чиқариш бўғинлари миқёсида ҳам амалга оширилади. Режалаштириш ишлаб чиқаришга қанчалик яқин бўлса, турли иқтисодий ҳисоб-китоблар ва асослашларнинг диапазони ҳам шу қадар кенг бўлади.
  • Режалаштиришда, қурилиш соҳасида қабул қилинадиган қарорларнинг реаллиги, ҳаётийлигига эришиш жуда муҳимдир. Тажрибадан маълум бўлишича, бунга эришиш учун режалаштириш илмий асосланган ва хўжалик амалиётида синалган маълум бир тамойилларга асосланган бўлиши лозим.

Бугунги кунда қурилиш ишлаб чиқаришини режалаштириш тамойилларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • хўжалик субъектларининг ташаббускорлиги ва мустақиллигига асосланган демократик централизм (марказлашув);
  • ишлаб чиқилаётган режалар ва инвестиция мақсадларининг илмий асосланганлиги;
  • режалаштиришнинг узлуксизлиги;
  • режаларнинг муайян мақсадларга қаратилганлиги ва уларда ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг материал, моддий ҳамда қиймат жиҳатларининг акс эттирилиши;
  • қабул қилинган режаларни амалга ошириш жараёнида таҳлил қилиш, баҳолаш ва мувофиқлаштириш;
  • режалаштириш жараёнида замонавий компьютер ва ҳисоблаш техникаларидан фойдаланиш (режалаштириш жараёнини автоматлаштириш).
  • Маълумки, қурилиш бошқа тармоқлардан нафақат ўз маҳсулоти билан, балки бошқарув ва молиялаштириш тизими билан ҳам фарқ қилади. Ишларнинг пудрат асосида олиб борилиши қурилишни ва унинг ишлаб чиқариш бўғинларини буюртмачиларнинг маблағларига боғлиқ қилиб қўяди.
  • Қурилиш ишлаб чиқаришининг бундай ўзига хослиги уни режалаштириш жараёнида ҳам, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам акс этади. Шунинг учун қурилишда ишлаб чиқаришни режалаштириш халқ хўжалигининг бошқа тармоқларига қараганда бир поғона мураккаброқ бўлиб кўпроқ меҳнат талаб қилади. Аммо бу қурилиш ишлаб чиқаришини бошқаришдаги муҳим восита бўлган режалаштиришнинг заруратини ва аҳамиятини камайтирмайди. Аксинча, у режалаштиришни сифат жиҳатдан яна бир поғона юқорига олиб чиқади ва инвестиция жараёни иштирокчиларидан ҳар бир қарорни аввалдан пухта ўйлаб, асослаб қабул қилишни талаб қилади.

Download 210.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling