34-мавзу қурилиш фаолиятини режалаштириш ва ташкиллаштириш асослари


Лойиҳа-тадқиқот ишларининг ҳамда лойиҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш режаси қуйидаги бўлимлардан иборатдир


Download 210.46 Kb.
bet5/5
Sana12.03.2023
Hajmi210.46 Kb.
#1265000
1   2   3   4   5
Bog'liq
34-МАВЗУ-1

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг ҳамда лойиҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш режаси қуйидаги бўлимлардан иборатдир:

  • 1) лойиҳалаштириш топшириғи;
  • 2) тематик режалар;
  • 3) лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймат ва натура ифодасидаги ҳажми;
  • 4) лойиҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш
  • Лойиҳа-тадқиқот ишларини режалаштиришда лойиҳалаштириш муддатлари, лойиҳа-тадқиқот ишларини хисоб-китоб қилиш ва уларни тасдиқлаш тартиби муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ), аввало бино ва иншоотларни лойиҳалаш муддатларининг меъёрлари муҳим роль ўйнайди.

Лойиҳа-тадқиқот ишларини режалаштириш талаблари

  • лойиҳаларда илғор технологик ечимлардан фойдаланиш;
  • замонавий машина ва асбоб-ускуналарни, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаш воситаларини ўрнатиш имкониятининг ҳисобга олинганлиги;
  • ҳажмий-режали ва конструктив ечимларнинг энг яхши вариантлари;
  • объектларни замонавий қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари асосидан қуриш;
  • лойиҳалаштириш ва қурилишнинг хорижий тажрибаси ютуқларининг ҳисобга олинганлиги.
  • Лойиҳаларда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш бино ва иншоотлар, корхоналар ва бошқа халқ хўжалиги объектларини қуриш ва фойдаланишда максимал самара бериши лозим.

Қурилиш ишлаб чиқариши ва қурилиш-монтаж ташкилотлари қувватини ривожлантириш режаси

  • - умуммиллий капитал қурилиш режасининг муҳим қисмидир. Ушбу режани шакллантириш ва амалга ошириш нуқтаи назаридан уни шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчиси қурилиш ишлаб чиқариши режаси. Унга тармоқлар ва ҳудудлар бўйича қурилиш-монтаж ишларининг жами ҳажми киради. Иккинчидан, қурилиш-монтаж ташкилотлари қувватини ривожлантириш, бу бозор муносабатлари шароитида қурилиш-монтаж ташкилотларининг асосий вазифаси бўлиб, унда мавжуд имкониятларга асосланиш лозим.

Бу режа уч бўлимдан ташкил топган:

  • 1) ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини ишга тушириш;
  • 2) пудрат асосидаги қурилиш-монтаж ишлари ҳажми;
  • 3) қурилиш-монтаж ташкилотларининг қувватларини ривожлантириш.
  • Агар ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини ишга тушириш асосан натурал ўлчов бирликларида амалга ошириш режалаштирилаётган бўлса, у ҳолда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми пуллик ифодада режалаштирилади. Буларнинг ҳар иккови ҳам пудратчи қурилиш-монтаж ташкилотларининг қувватларини ривожлантириш режаларига бевосита таъсир қилади. Қурилиш ишлаб чиқаришининг режаси тегишли ишлаб чиқариш қувватлари билан таъминланган бўлса, уни асосли ва реал деб ҳисоблаш мумкин. Бу қоидадан салгина четлашиш ҳам режалаштирилаётган қурилиш дастурларининг барбод бўлишидан ёки уларнинг реал эмаслигидан далолат беради.
  • Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қурилиш ишлаб чиқариши режаси директив характерга эга бўлмайди ва аввалгидек режалаштириш органлари томонидан тасдиқланмайди. У қурилиш тармоғининг аҳволи ва имкониятларининг концентрацияланган кўрсаткичи сифатида намоён бўлади. Унга асосланган ҳолда қурилиш индустриясининг ишлаб чиқариш қувватларига бўлган қўшимча эҳтиёжлари аниқланади.

Download 210.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling