34-мавзу қурилиш фаолиятини режалаштириш ва ташкиллаштириш асослари


Капитал қурилиш режаси халқ хўжалиги миқёсида қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади


Download 210.46 Kb.
bet4/5
Sana12.03.2023
Hajmi210.46 Kb.
#1265000
1   2   3   4   5
Bog'liq
34-МАВЗУ-1

Капитал қурилиш режаси халқ хўжалиги миқёсида қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

  • 1) капитал қўйилмалар режаси;
  • 2) лойиҳа-қидирув ишлари ва лойиҳалаштириш ташкилотлари ишлари режаси;
  • 3) қурилиш ишлаб чиқариши ва қурилиш ташкилотлари қувватларини ривожлантириш режаси.
  • Бу йўналишлар ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, давлат миқёсида капитал қурилишнинг умумий тактика ва стратегиясини, қурилишнинг устивор йўналишлари ва рўйхатларини аниқлашга имкон беради. Уларда қурилишнинг номи, смета қиймати, лойиҳа қуввати ва муддатлари кўрсатилади. Титул рўйхатига киритилган объект албатта қурилиши шартдир.

Капитал қўйилмалар режаси капитал қурилиш режасининг етакчи бўлимидир. У тармоқлар бўйича ҳам, ҳудудлар бўйича ҳам ишлаб чиқилади ва халқ хўжалигининг мутаносиб ва комплекс ривожланишини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу режа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

  • Бу бўлимлар эса ўз навбатида ишга туширилаётган объект ва иншоотларнинг моҳиятига мос келувчи бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларни ўз ичига олади. Бу кўрсаткичлар асосида келгусида капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлиги ҳисоб-китоб қилинади. Айтиб ўтиш керакки, бу бўлимлар маҳаллий ҳукумат органлари томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланадиган ҳудудий (минтақавий) капитал қурилиш режаларида ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу асосда у ёки бу минтақа (вилоят, шаҳар, туман) ўз қурилиш титул рўйхатларини шакллантиради. Бу рўйхатлар керакли лойиҳа-смета ҳужжатлари билан биринчи навбатда таъминланади.

Лойиҳа-тадқиқот ишларини режалаштириш -

  • капитал қурилишни ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисмидир. У лойиҳа-тадқиқот ташкилотларининг давлат топшириқлари ва турли инвесторларнинг буюртмалари асосида шаклланадиган тематик иш режалари асосида амалга оширилади. Лойиҳа-тадқиқот ишлари капитал қурилиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига, корхона ва ташкилотларнинг асосий фаолияти, бюджет ажратмалари ҳамда буюртмачи сифатидаги кооператив ва жамоат ташкилотларининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Download 210.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling