34-мавзу қурилиш фаолиятини режалаштириш ва ташкиллаштириш асослари


Download 210.46 Kb.
bet1/5
Sana12.03.2023
Hajmi210.46 Kb.
#1265000
  1   2   3   4   5
Bog'liq
34-МАВЗУ-1

34-МАВЗУ

ҚУРИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ТАШКИЛЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ


Қурилиш иқтисодиёти
1-маъруза

Режа:

  • Қурилишда режалаштиришнинг асосий вазифалари, тамойиллари ва хусусиятлари
  • Капитал қурилишни режалаштиришнинг турлари, мазмуни ва йўналишлари

1.Қурилишда режалаштиришнинг асосий вазифалари, тамойиллари ва хусусиятлари

  • Маълумки, мамлакатнинг халқ хўжалиги иқтисодиётнинг бирламчи ёки қуйи бўғини деб аталадиган юзлаб тармоқлар ва ўн минглаб турли корхона ва ташкилотларни ўз ичига олади. Ушбу бўғин ва тармоқлар ягона хўжалик организми каби аниқ ва ҳамжиҳатликда ишлаши учун улар ўртасида маълум бир нисбат ва ўзаро муносабатларни барпо этиш лозим. Бу вазифа амалиётда режалаштириш ёрдамида амалга оширилади.
  • Режалаштириш - бу мақсадларни шакллантириш, устивор йўналишларни ҳамда уларга эришиш воситалари ва усулларини аниқлаш жараёнидир. У муайян режаларда рўёбга чиқарилади. Шунинг учун режалаштириш натижаси, у ёки бу ҳатти-ҳаракатларнинг мотивацияланган модели деб ҳисоблаш қабул қилинган.
  • Режалар директив ва индикатив бўлади. Директив режаларда тасдиқланган кўрсаткичларнинг бажарилиши мажбурий бўлади. Индикатив режа эса ахборот, йўналиш характерига эга бўлади.
  • Қурилишни режалаштириш бутун халқ хўжалигининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш режимининг таркибий қисмидир. Капитал қурилишни режалаштириш асосида фондларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, амалдаги корхоналарни техник қайта жиҳозлаш, қайта таъмирлаш ва кенгайтириш, уй-жой қурилишини ривожлантириш билан боғлиқ асосий вазифалар ҳал қилинади. Одатда у амалдаги қонуний ҳужжатлар ва иқтисодий бошқарувнинг меъёрий қоидалари асосида, шунингдек, хўжалик юритишнинг у ёки бу босқичида қабул қилинадиган ҳукумат қарорлари асосида амалга оширилади.

қурилишни режалаштиришнинг асосий вазифалари:

  • тармоқ ва бутун халқ хўжалиги ривожланишининг мутаносиблигини, юқори ва барқарор суръатларини ва шу асосда халқ турмуш фаровонлигининг узлуксиз ўсиб боришини таъминлаш;
  • ижтимоий ишлаб чиқаришнинг устивор йўналишларини, ривожланиш тенденцияларини белгилаш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона ривожлантириш ва жойлаштириш;
  • амалдаги ишлаб чиқариш ва янги қурилишнинг бир бутунлигига эришиш, фойдаланилаётган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш заҳираларини максимал сафарбар этиш;
  • қурилишнинг суръатлари ва кўламини инвестиция имкониятлари билан боғлиқликда тезлаштириш, тугалланмаган қурилиш ҳажмларининг ортиқча ўсишига йўл қўймаслик;
  • бир пайтда қуриладиган объектлар сонини, айниқса аҳамияти ва зарурати юқори бўлмаган объектлар сонини камайтириш учун восита ва ҳаракатларни сафарбар қилиш;
  • капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини, меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминлаш, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган ҳаражат ва зарарларни тугатиш;
  • қурилиш ишлаб чиқаришини бошқаришнинг барча поғоналарида капитал қурилиш режасидаги барча бўлим ва кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш.
  • Бу ва бошқа вазифаларни одатда бир зумда ҳал қилиб бўлмайди ёки улар ўз-ўзидан бажарилиб қолмайди. Бундай вазифалар режалаштиришда хатолар, камчиликлар, волюнтаризм ва бошқа салбий ҳолатлар йўл қўйилган ҳолларда ҳам бажарилмай қолади. Шунинг учун, қурилишни режалаштириш ва ривожлантириш вазифаларини белгилашда режаларни ишлаб чиқишнинг илмий асосланган усулларидан келиб чиқиш муҳимдир.

Download 210.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling