34-мавзу қурилиш фаолиятини режалаштириш ва ташкиллаштириш асослари


Капитал қурилишни режалаштиришнинг турлари, мазмуни ва йўналишлари


Download 210.46 Kb.
bet3/5
Sana12.03.2023
Hajmi210.46 Kb.
#1265000
1   2   3   4   5
Bog'liq
34-МАВЗУ-1

2. Капитал қурилишни режалаштиришнинг турлари, мазмуни ва йўналишлари

  • Режалаштириш мақсад ва вазифаларни аввалдан белгилаш жараёни сифатида жорий ёки истиқболли бўлиши мумкин. Агар жорий режалаштириш қурилиш ишлаб чиқаришининг долзарб, кундалик фаолиятда юзага келадиган вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бўлса, истиқболли режалаштириш устивор йўналишларни прогнозлаш ва аниқлашга мўлжалланган бўлади.
  • Баъзи олим ва мутахассислар, айниқса бозор ва бозор муносабатларининг тарафдорлари режалаштириш билан бозор иқтисодиёти бир жойда мавжуд бўла олмайди, деб ҳисоблайдилар. Ваҳоланки амалиётда, шу жумладан чет эл амалиётида режалаштиришнинг бозор иқтисодиёти шароитларида ҳам муҳим эканлиги тасдиқламоқда. Бу ерда биргина тафовут бор бўлиб, оқилона хўжалик юритиш воситаси бўлган режалаштиришни назорат рақамлари, лимитлар ва чеклашларга асосланган аввалги маъмурий-буйруқбозлик тузумидаги режалаштириш билан адаштириб юбормаслик керак. Шунинг учун режалаштириш - бу пухта ўйланган ҳисоб-китоб ва асослашларга асосланган қурилишни амалга ошириш ва олдиндан кўриш босқичидир.
  • Албатта, бозор шароитларида халқ хўжалигини ривожлантиришнинг аввалги бешйиллик режалари, 10-15 ва ундан кўп йиллик прогнозлари ҳозирда йўқ, аммо йилллик режа ва прогнозлар ўзининг аҳамиятини ва ўрнини йўқотмаган. Нафақат қурилиш, балки бошқа тармоқлар ҳам бугунги кунда йиллик ва индикатив режалар асосида фаолият кўрсатиб, ривожланмоқда. Уларсиз нафақат тармоқ, балки бутун миллий иқтисодиётнинг ривожланиш якунларини таҳлил қилиш ва хулоса қилиш, шу жумладан прогнозлар қилиш мумкин бўлмайди.

Капитал қурилишни режалаштириш бугунги кунда қуйидаги ташкилий поғоналарда амалга оширилади:

  • 1) миллий иқтисодиёт миқёсида (давлат режалари);
  • 2) тармоқлар миқёсида, шу жумладан қурилиш соҳасида;
  • 3) ҳудудлар (минтақалар) миқёсида;
  • 4) хўжалик субъектлари миқёсида.
  • Бундан келиб чиққан ҳолда, капитал қўйилмалар қурилишни молиялаштириш манбаи сифатида ҳозирги пайтда марказлашган ва марказлашмаган капитал қўйилмаларга ажратилади ҳамда кўп жиҳатдан қурилиш дастурларини шакллантириш режаларини ва уларни амалга ошириш механизмини белгилаб беради.

Download 210.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling