393-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари»


б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; в) беш йилдан кам бўлмаган


Download 82.16 Kb.
bet3/5
Sana23.04.2023
Hajmi82.16 Kb.
#1388742
1   2   3   4   5
Bog'liq
Умумтаълим мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг

б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик стаж.
Ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарларининг асосий вазифалари
Асос: Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 27 февралдаги «Умумий ўрта таълим мактабининг намунавий Уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги 72-сонли буйруғи билан тасдиқланган Устав)
Ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— педагоглар жамоасининг фаолияти бўйича кундалик ва истиқбол режалаштирилишини ташкил этади;
— ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларнинг ўқув режаларини ва дастурларини бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради; — зарурий ўқув-услубий хужжатларни ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
— таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгараклар ва қўшимча машғулотлар ишини мунтазам назорат қилади;
— педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарсларни мунтазам таҳлил этиб боради;
— босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини ташкил этади;
— ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни қабул қилади;
— педагог ходимларга янги дастурлар ва педагогик технологияларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқишда ёрдам беради;
— ўқув машғулотлари ва таълим фаолияти бошқа турларининг жадвалларини тузади, вақтинчалик йўк бўлган ўқитувчиларнинг дарслари сифатли ва ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайди, қолдирилган ва бошқа ўқитувчи ўрнига ўтилган дарсларни қайд қилиш журналини юритади;
— белгиланган ҳисобот хужжатлари ўз вақтида тузилишини таъминлайди, педагоглар томонидан синф журналлари ва бошка хужжатлар тўғри ва ўз вақтида юритилишини назорат қилади;
— педагог кадрларни танлаш ва жой-жойига кўйишда иштирок этади, уларнинг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш ишларини ташкил этади, ўқувчилар билимларини мониторинги ўтказишни амалга оширади;
— услубий бирлашмалар ишига раҳбарлик қилади, ўз малакасини оширади;
— педагоглар ва бошқа ходимларини аттестациядан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этади;
— педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлар таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва директорга топширади;
— директорнинг хўжалик ишлар бўйича ўринбосари иштирокида ўқув хоналари, устахоналар, спорт зали ҳамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштиришни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади;
— меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ҳамда амалий ва лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик техникаси бўйича бўлимлар ишлаб чиқилишини ва мунтазам қайта кўриб чиқилишини ташкил этади;
— директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати, сузиш ҳавзалари ва кўча-куйда ўзини тутиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш услубияти ва тартибини белгилайди;
— қонун хужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Должностная инструкция заместителя директора школы по учебной работе


admin
Ўзбек тилида ўқиш
Школа — это, пожалуй, самый долгий и самый важный этап в жизни каждого человека. Особое место в этом пространстве знаний, воспитания, духовности занимает должность заместителя директора по учебной работе. Каковы обязанности заместителя директора по учебной работе государственной общеобразовательной школы? Какую работу он выполняет? Вы можете получить более подробную информацию на этой странице.

Должностная инструкция заместителя директора общеобразовательной школы по учебной работе регламентируется в соответствии с пунктом 2 Главы 2 Положения «Квалификационные характеристики основных должностей работников народного образования», утвержденного приказом Министра народного образования №393 от 7 декабря 2019 года.

Download 82.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling