3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Милет шаҳрида
- Фалес ва Анаксименлар
- Пифагор
Натурфалсафий давр (эр.ол. VI аср) Иония натурфалсафаси деб аталган
мактабнинг вакиллари бўлган Толис (Фалес), Анаксимандр ва Анаксименлар билан бошланади. Уларнинг ҳар уччаласи Кичик Осиѐдаги юнон шаҳар-давлати бўлган Милет шаҳрида туғилган эди. Милетлик мутафаккирлар биринчи бўлиб Коинотни уйғун равишда тузилган, ўз-ўзидан ривожланувчи ва ўзи томонидан бошқариладиган тизим сифатида тасвирлашга уриндилар. Олам ҳеч қандай худолар ва ҳеч қандай одамлар томонидан яратилган эмас. У доимо мавжуд бўлиши лозим. Уни бошқараѐтган қонунларни инсон тушуниб етиши мумкин. Уларда ҳеч қандай тушуниб бўлмайдиган, сирли нарса йўқ. Шундай қилиб, дунѐни диний-афсонавий тушуниш йўлидан уни инсон ақли воситасида тушунишга ҳал қилувчи қадам кўйилди. Биринчи файласуфлар ноилож равишда барча ашѐларинг биринчи ибтидоси, биринчи сабаби нима, деган саволга дуч келишлари муқаррар эди. Фалес ва Анаксименлар фикрича, ҳамма нарсалар пайдо бўлиб, пировардида яна унга айланадиган бирламчи жавҳар табиатнинг тўрт асосий ҳодисасидан бири бўлмоғи лозим эди. Фалес бу нарсада устунликни сувга берган бўлса, Анаксимен ҳавога берди. Фалеснинг (мил. йил 624-547йй.) оламнинг асосини сув ташкил қилади, деб билишига сабаб, унинг кўз олдида сувнинг ҳайвонот, наботат ва инсоният ҳаѐтида ҳал қилувчи ўрни ва аҳамияти гавдаланар эди. Фалес денгизнинг кемалар, савдо-сотиқ ишлари; дарѐларнинг, масалан, Нилнинг деҳқончиликдаги муҳим аҳамиятини кўрар, мушоҳада этар, айниқса, ѐмғирнинг экин- тикин ишлари учун ҳаѐтбахш ҳислатлари уни ҳайратга солган эди. Шунинг учун У ҳамма нарса сувдан пайдо бўлади ва ҳамма нарса сув шаклига айланади, дейди. Фалеснинг дўсти, иониялик Анаксимен (мил. авв.588-525йй.) бўлса, борлиқнинг асосида ҳаво ѐтади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, табиатдаги ҳамма табиий ҳодисалар ҳавонинг қуюқланиши ѐки суюқланишидан ҳосил бўлади. Ҳавонинг суюқланиши уни ўтга, оловга; қуюқланиши эса уни шамолга, булутга кейин эса сувга, ерга, оқибатда тошга айлантиради. Аммо табиат ҳодисаларини мажҳул назарий идрок қилиш бобида Анаксимандр (мил. авв. 610-547 йй.) ҳаммадан илгарилаб кетди. У барча мавжуд нарсаларнинг биринчи сабаби ва асоси апейрон, деб эълон қилди. Апейрон номуайян, конкрет бўлмаган, умумий моддадир, «апейрон» ҳамма конкрет нарса ва буюмларнинг негизини ташкил қилади, дейди. Сифат жиҳатдан уни тўрт табиий ҳодисанинг бирортасига боғлаб бўлмайди ва шу билан бирга у доимий ҳаракатдадир. Узлуксиз ҳаракат жараѐнида апейрондан қарама- қарши ибтидолар бўлган иссиқлик ва совуқлик, қуруқлик ва намлик ва шунга ўхшашлар ажралиб чиқади. Қарама-қаршиликларнинг ушбу жуфтликлари ўзаро таъсирга киришиб табиатнинг ҳам тирик ва ҳам ўлик ҳодисаларини вужудга келтирадилар. Юнонистонлик файласуфлар шуни яхши тушунар эдиларки, ҳар қандай билимларнинг энг ишончли асоси бўлиб тажриба, тажрибавий изланишлар ва кузатиш хизмат қилади. Моҳият жиҳатдан улар фақат биринчи файласуфларгина бўлиб қолмай, балки юнон ва бутун Европа фанининг асосчилари бўлган биринчи олимлар ҳам эдилар. Қадимгиларнинг ўзлари Фалесни «биринчи риѐзидон» (математик), «биринчи мунажжим», «биринчи физик» деб атар эдилар. Бобиллик мунажжимларнинг илгариги кашфиѐтларидан фойдаланиб, Фалес эрамиздан олдинги 585 йилда юз бериши мумкин бўлган қуѐш тутилишини олдиндан башорат қилган эди. У биринчи бўлиб бир неча асосий геометрик теоремалларни исбот қилди, истеъмолга циркуль ва бурчак ўлчовчи асбобни киритди. Маълум бўлган ер юзини биринчи географик харитасини тузган киши сифатида Анаксимандрни ѐд этадилар. У ер юзини цилиндр шаклида, ҳавода муаллақ осилиб турган ҳолатда тасаввур этган. Анаксимандр осмон гумбази бўйлаб ҳаракат қиладиган ѐритгичлар ҳолатини намойиш этадиган «самовий доира»ни кашф этдики, унда ѐритгичларни Ерга ва бир-бирларига нисбатан жойлашганликларини кўрсатувчи имконият мавжуд эди. Милетдан кейинги Иония фалсафасининг маркази, файласуф Гераклит (мил. авв. 530—470 йй.) нинг ватани Эфес шаҳри эди. Дунѐнинг бирламчи унсурини Гераклит оловда кўрди. Гераклитнинг фалсафа тарихидаги аҳамияти шунда эдики, у моддага хос бўлган қонунийлик зарурияти ҳақидаги масалани дунѐнинг диалектик ривожланиши ҳолати билан боғлаб тушунтирди. Қарама-қаршиликларнинг диалектик бирлиги Гераклит томонидан шундай ифодаландики, улар бир-бирларини доимо ўзаро уйғунликда тўлдирадилар ва шу жиҳатдан пайдо бўладилар. У ўз фалсафасининг асосий нуқтаи назарларини ҳаммага кенг маълум бўлган бир қатор ҳикматли сўзларда ифодалади: «ҳамма нарса оқимда, ҳамма нарса ўзгаришда», «бир дарѐга икки марта шўнғиб бўлмайди» ва ҳоказо. Жанубий Италияда фаолият кўрсатган машҳур фалсафий мактаб пифагорчилар мактаби эди. Пифагорчилар демократияга душман бўлган, оммадан ажралиб қолган, ўз қобиғига ўралган аслзодалар тўдаси эди. Уларнинг сирли таълимоти кўпроқ нозик таб хусусиятга эга бўлиб, ақлий юксакликка даъво қилар эди. Пифагор ( эр. авв. 580— 570 йй.) ва унинг издошлари математик ҳисоб-китоблар билан қизиқишар, сонлар ва рақамлар бирикмасини сирли руҳда талқин қилар эдилар. Дин ва ахлоқни пифагорчилар жамиятни тартибга солишнинг ажралмас қисми ҳисоблар эдилар. Бу ҳинд ва эрон тасаввуфий қарашлари таъсирининг натижаси эди. Пифагорчилар ахлоқни халқни аслзодаларга бўйсунишини таъминлайдиган ижтимоий уйғунликнинг асоси деб ҳисоблар эдилар. Унинг энг муҳим қисми ҳеч қандай шартларсиз бўйсуниш эди. Ўзгарувчанликни ҳам, барқарорликни ҳам ҳисобга олувчи Гераклит диалектикаси замондошлари томонидан қабул қилинмади ва жуда ҳам хилма-хил тарзда танқил остига олинди. Агар Кратил барқарорлик лаҳзасини инкор этишга чақирган бўлса, Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling