3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

софистларнинг (юнонча софос-оқил) ўрни кам эмас эди. Софистлар ҳаракатининг пайдо 
бўлиши жамият таркибининг мураккаблашиши билан боғлиқ бўлиб, касби сиѐсий фаолият 
билан шуғулланиш бўлган тоифанинг кўпайиши, муваффақиятли сиѐсий фаолият олиб 
бориш учун зарур бўлган муайян билимлар ҳажмининг ошиши билан ифодаланар эди. 
Сафарда кезиб юриб, пул ишлаш мақсадида донишмандлик ва нотиқлик илмидан 
дарс берувчи ўқитувчи-софист-касбий билимлар олиш жараѐни заруриятининг табиий 
натижаси эди. Софистлар таълимоти туғилишининг бошқа бир сабаби - билимларнинг 
ўзини мантиқий ривожи эди. Ўзининг асосига кўра, ақлий мушоҳадага таянган табиатни 
ўрганувчи файласуфларининг ҳамма нарсани қамраб олувчи коинот тўғрисидаги 
таълимотлари жуда бўш ва омонат асосга қурилган эди. Вақт ўтиши билан коинотнинг 
бош тасвирини кўплаб алоҳида олинган тажрибавий кузатишлар ва хусусий фанларнинг 
хулосалари билан мувофиқлаштириш қийинлашиб борди. Табиат фалсафаси билан 
муайян воқейликдаги билимлар ўртасидаги узилиш кучлироқ даражада англашилгани 
сари натурфалсафага нисбатан ижтимоий умидсизлик ошиб борди. Ана шундай умидга 
ишончсизликнинг ифодачилари софистлар эдилар. Ушбу ишончсизлик ўзининг назарий 
асосини софистлар томонидан қўйилган хақиқат мезони муаммосида топди: инсон 
билимларига ишониш мумкинми? Уларнинг тўғри ѐки ѐлғон эканлигини қандай қилиб 
текшириш 
мумкин? 
Умумий 
тарзда 
софистларнинг 
таълимоти 
релятивизм 
(нисбийлик)эди. Софистлар фаолияти хусусиятининг ўзи бунга имкон берган эди, чунки 
улар ҳар қандай нуқтаи назарни ҳимоя қилишга ўргатар эдилар. Бундай таълимотнинг 
асосида мутлақ хақиқат ва объектив қадриятларнинг йўқлиги ҳақидаги таълимоти ѐтар 
эди. 
Софистлар таълимотининг энг машҳур вакиллари Абдер шаҳридан бўлган 
Протагор (эр.авв.  485— 410 йй.) ва Леонтинлик Горгий (эр.авв. 483 — 380 йй.) эдилар. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling