3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Марк Аврелий
- Тит Лукреций Кар
Марк Аврелий (121 йил 26 апрель – 180 йил 17 март) эдилар. Уларнинг барчалари
дунѐвий ақл ва дунѐвий руҳ билан боғланган табиат ва жамиятнинг ягоналиги ҳақидаги равоқийлик қоидаларидан келиб чиқдилар. Ҳар бир одамдаги ақллар-логослар ва руҳлар дунѐвий ақл ва дунѐвий руҳнинг эманацияси (ўзидан нур чиқариши) эканлигини таъкидладилар. Улар фикрича, кишилар доно ва фазилатли одамлар биладиган ягона ҳукмронлик қилувчи коинот қонунлари зарурлигини идрок этган ҳолда, уларга кўнгилли равишда бўйсунишлари лозим. Улар яна шу тўғрида мушоҳада юритдиларки, ҳар ким бутун нарса қаршисида ўз бурчини бажариб, тақдир томонидан унга белгилаб берилган жойда бирор-бир нарсани ўзгартиришга интилмасдан, нолишсиз қолиш мажбуриятини олиши керак. Сенека (эр. авв. 4 - 65 йй.) учун «яхши» император қандай бўлиши керак деган савол катта аҳамиятга эга эди, негаки, императорнинг бўлишлиги зарурият ҳисобланар эди. Император меъѐрсиз мақтовни талаб қилмаслиги, фуқаролардан уларнинг мулкини тортиб олмаслиги, сенат ва «яхши» одамлар билан ҳисоблашиши, ўз билганича иш тутмасли, фуқароларнинг умумий фойдаси учун меҳнат қилмоғи зарур эдики, бунинг эвазига улар унга садоқат кўрсатиб, уни шарафлашлари лозим эди. Собиқ қул бўлган Эпиктет (50 -138 йй.) асосий эътиборни ҳукмдорнинг сифатига эмас, балки унга тобеларнинг ҳатти-ҳаракатига қаратди. Озодликка йўл моддий неъматлардан, хоҳиш-истаклардан юз ўгиришда ѐтади, негаки, инсон нимани хоҳласа, уни бериши ва олиб қўйиши мумкин бўлган одамнинг қулига айланади. Ташқи томондан мулк, бадан, ҳаѐт-хожага ѐки тиранга бўйсунади ва шунинг учун уларнинг бу ташқи ҳуқуқларидан фойдаланишларига баҳслашиб ўтириш лозим эмас. Аммо инсоннинг ҳақиқий моҳияти, унинг ақли ва руҳи ҳеч кимга бўйсунмайди, унинг фикрий муҳокамасини ҳеч ким бошқара олмайди ва ҳеч ким унга хайрли ва эзгу ишлар қилишга халақит бера олмайди, демак, бахтли ва озод бўлишига тўсқинлик қила олмайди. Эпиктет учун ердаги барча ҳукмдорлардан юқори турган олий худо Зевс ҳақидаги тасаввур катта ўрин тутади. Унинг ўғли сифатида ўзини ҳис қилган инсон, ўзининг қандайдир ташқи фаровонлиги қондирилмаганлигидан доимо азобда бўлган сенатор ѐки ҳатто подшонинг ўзидан кўра озодроқ бўлади. Римнинг охирги равоқийчиси император Марк Аврелий (121 йил 26 апрель – 180 йил 17 март) эди. Унинг нуқтаи назарига кўра, дунѐда бирор - бир нарсани ўзгартириб ѐки тўғрилаб бўлмайди. Унинг таъкидлашича, барча кишилар ҳар доим лаганбардор, ѐлғончи ва ўз манфаатини кўзловчи бўлганлар, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қоладилар. Бу тартибсизлик орасида нима қолади? Фақат ўз заковатига хизмат қилиш, ўзини камолотга етказиш ва эзгулик. Аммо бундай ўзини қўярга жой тополмайдиган, ҳаѐтда ҳеч қандай мақсади бўлмаган эзгулик инсониятга хизмат қилиш борасидаги ўз маъносини йўқотар эди. Негаки, инсоният ўзгармас ва иллатлардан ҳоли бўлмаганлиги учун, уни ҳеч қачон илҳомлантириб бўлмас эди. Эпикур (эр авв. 341 – 270 йй.) фалсафаси Демокрит моддиюнчилиги тараққиѐтида олдинга қўйилган қадам эди. Унинг атомлар ҳақидаги таълимотини қабул қилган Эпикур атомларнинг тўғри чизиқлик ҳаракатдан ички таъсир натижасида четга оғиши ҳақидаги тахминни ўртага қўйди. Бу билан у қонунийлик билан тасодифийлик уйғунлиги муаммосини олдинга сурди. Унинг фалсафасида инсон марказий ўринда туради. Эпикур ўз вазифасини инсонларни ўлим ва тақдир хавфидан озод қилишда деб билди. У худоларнинг табиат ва инсон ҳаѐтига аралашишларини рад этди ва руҳнинг моддийлигини исбот қилди. Худоларнинг мавжудлигини тан олган ҳолда, у худолар ҳақида «оломоннинг ѐлғон уйдирмалари» га қарши чиқди. Ташвиш ва фаолиятни ҳузур-ҳаловат ҳолати билан сиғиштириб бўлмаганлигидан, худо «хушбахт ва безавол мавжудот бўлиб, ўзи ҳам ташвиш билмайди, бошқаларга ҳам нотинчликни раво кўрмайди ва шунинг учун ғазабга ҳам, иззат-ҳурмат қилишга ҳам дучор бўлмайди» 1 . Руҳ бадан каби атомлардан ташкил топган, аммо нозикроқ заррачалардан таркиб топган бўлиб, ҳамонамки тана қобиғида экан ҳис-туйғунинг бош сабабчисидир. Қачонки, қобиғ бузилса, атомлар руҳи тарқаб кетади ва ҳис-туйғу йўқолади. Инсон учун яхши ва ѐмон нарса ҳис-туйғуда эканлигидан, ўлим эса – ҳис-туйғудан маҳрум бўлиш эканлигидан, ўлим инсонни қўрқитмаслиги керак, негаки «ҳамонамки биз бор эканмиз, ўлим ҳали йўқ, ўлим келганда эса, бизнинг ўзимиз йўқ бўламиз» 2 . Эпикур маслакдоши учун оқиллик хосдир. Аммо равоқийдан фарқли ўлароқ, эпикурчи завқ, ҳис-туйғу, оғриқ, алам, меҳр-шафқатга очиқдир. У давлат ишларидан ўзини тийа олади, теран бўла олмайди ва гадойлик ҳам қилмайди. Эпикур инсон бахтини «лаззат» да, яъни хотиржамлик, вазминлик – атараксияни қўлга киритишда деб билди. Бунга фақат азоб-уқубатлардан қочиш ва фаол фаолиятдан ўзини тийиш, ҳамда билим ва ўз-ўзини камолотга етказиш йўли билан эришиш мумкин. Қадимги Римда эпикурчиликнинг энг йирик вакили, «Ашѐлар табиати ҳақида» фалсафий достон ѐзган Тит Лукреций Кар (эр. авв. 99 - эр.55 йй. ) эди. У Демокрит ва Эпикур таълимотини қабул қилиб, бадиий шаклда ҳаѐт ва ўлим ҳақидаги таълимотни ривожлантирди. Бунда у диний афсоналарни танқид остига олди. Лукреций фикрича, худоларга ишониш бутунлай табиий равишда, кўрқув ва табиий сабабларни билмасликнинг маҳсули сифатида келиб чиқади. Инсон бахтли яшаши учун, худолар олдидаги қўрқувдан озод бўлиши лозим. Эпикурчилик Рим жамиятида нисбатан узоқ сақланиб қолди. Бироқ, эрамизнинг 313-нчи йилида христианлик расмий дин бўлиши биланоқ, эпикурчиликка қарши шиддатли ва шафқатсиз кураш бошландики, пировардида ушбу фалсафани аста-секин тушкунликка олиб келди. Гуллаб-яшнаши қараб чиқилаѐтган даврга тўғри келган киниклар таълимотининг асослари Суқрот дарвидаѐқ Антисфен (эр. авв. 444- 370 йй.) ва кейинроқ Синоплик Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling